Кабелдаги
жуфтлар
сони
Кабел
ўтказгичларини
диаметрига
нисбатан
ℓўлчови, мм
Кабел
ўтказгичларини
диаметрига
нисбатан
L
ўлчови, мм
0,4
0,5
0,4
0,5
10
140
140
250
250
20
160
160
270
270
30
160
180
270
300
50
180
235
300
350
100
235
310
350
430
Кабелларнинг қобиқларини кесимлари орасидаги масофа
муфтанинг умумий
узунлигидан 5-6 см кичик бўлиши керак.
5.2-расм. Қобиқни ўзакдан ажратиш.
ТП кабеллари қобиғини ажратишда, кабелнинг учларини 50-60
0
С гача
ва кабел пичоғини тиғларини қиздириш билан кесишни осонлаштириш
мумкин. Кабел ҳажмига (сиғимига) қараб учларига полиэтиленли муфтани
ярми кийгизилади. Шундан сўнг, ўзакдаги полиэтилен ва экранлар ўралади.
Экран симини вақтинча қотирилади. Қобиқ кесилган жойда ўзак устидан
икки-уч қатлам полиэтилен тасма ўралади.
5.4.
Кабел ўзагини монтажи.
Ўзаги бурама ўрамли (қатламли) бўлган кабелларда кабелни
бўлакларга бўлишда ўрамани (қатламни) ярми ажратилади. Бунинг учун
хар бир ўрамнинг (қатламнинг) устки қисмидан бошлаб, иккита яқин ва
узоқ боғламга ажратилади. Яқин боғлам бўлакка тахминан 60% гуруҳ
(жуфт ва тўртлик), узоқ боғлам бўлакларга эса 40% ажратилади. Кабелни
ўрам (қатлам) бўлакларига бўлишда икки томоннинг жуфт гуруҳлари бир
номли боғламга тушиши керак.
пичоқ
кабел
Ҳосил бўлган ярим боғламли симлар ип билан кабел қобиғига, уларни
монтажига тескари кетма-кетлик тартиб билан боғланади. Ташқи ярим
ўрамнинг (қатламнинг) узоқ боғлами боғланмаган ҳолда қолдирилади.
Ўзаги боғламли ўрамларда эса асосий боғламга ажратилади.
Монтаж
қилиш жараёнида гуруҳлар элементар боғламларга бўлинади.
Кўп жуфтли кабелларда ўзаклар монтажини, олдин ярим ўрамини
(қатламни) қалайловчидан бир қанча узоқликда ёки асосий боғламлар
улаши бажарилади. Ярим ўрамнинг олис жойлашган симлари улашда,
марказга яқинлашган сари камайиш имкони билан бажарилиб,
уланишларда симметрия ўқини
таъминлаб, жипсликни яратади. Кабел
ўзагининг монтажини бажаришда куйидаги асосий талаблар бажарилиши
шарт:
1. Бир жуфтни ёки тўртлик симларини «а» симини «а» симга, бир
жуфтни ёки тўртликлар симларини «б» симини «б» симга улашда
аралашиб кетишига йўл қўймаслик керак.
2. Кабелларнинг учларидаги боғламларни улаганда, ҳар бир гуруҳ
ўрамларидаги (симлар, жуфтлар, тўртликлар) боғламлари
бир хил
уланиши зарур.
3. Кабелнинг бутун узунлиги давомида ҳар бир ўрамида (жуфт,
тўртлик) кетма-кетлик назорати ва гуруҳларни хисобга олиш сақланади.
4. Имкони борича симларни улашда бир хил ёки ўхшаш рангдаги
изоляцияли симлар танланади. Жуфтлардаги ёрқин рангли изоляцияли
сим «а» деб олинади.
5. Кабелни заҳирали гуруҳлари линиянинг бутун узунлиги бўйича
уланиши керак.
5.5.
Кўп жуфтли ШТТ кабел симларини улаш усуллари.
Хозирги кунда кабелларнинг тури ва ҳажмлари фарқига қараб, уларни
улашда бир нечта усуллар мавжуд. Аммо, ҳамма усулларда ҳам ток
ўтказгич симларини улашда бир нечта кетма-кетлик жараёни мавжуд:
кабелни муҳофаза қопламларини ажратиб ташлаш ва боғлами ёки
ўрамларидаги уланадиган ҳар бир ўтказгичларни
механик ва электрик
кетма-кетлик уланишлари, камар изоляцияси ва муҳофаза қопламини
тиклашдан иборат.
5.2.1. Симларни қўл усулида тўғри ўраш.
Уланадиган симлар изоляцияси билан биргаликда икки-уч маротаба
ўралади, ундан кейин махсус ўткир жағли омбирларда (кусачкаларда)
симлар учини 10-12 мм изоляциядан тозаланиб, тозаланган жойи 8-10
маротаба ўралади. Ҳосил бўлган ўрам тўғри
бурчак остида
эгилиб,симларнинг ортиқча жойи кесилади. Шундан кейин, олдиндан
кийгизилган полиэтилен гильзалар (найчалар)ни ўралган симларнинг
устига сурилади. Полиэтилен гильзалар
симлар орасидаги изоляцияни
юқори сифатли қилиб беради.
5.2.2. Симларни улагичлар ёрдамида улаш.
Симларни
қўл
билан
улашдаги
сифати
қалайловчининг
классификациясига нисбатан аниқланади. Бу вақтнинг кўп сарфланишини
талаб этади ва симларни уланган жойларида ҳамма вақт керакли
қаршиликни таъминламайди, шунингдек монтаж
ишларини ташкил этишда
янги механик мослаш асбобларини яратилишини талаб қилади. Охирги
йилларда мутахассислар кўп жуфтли кабел симларини сифатли улашда турли
хил қурилмалар таклифини киритишди. Тадқиқот ва кўп маротабали синаб
кўришлар шуни кўрсатадики, кўп жуфтли кабел симларини улашда махсус
қўшгичли қисқичлар ишлатилиши яхши натижалар бериши мумкин. Ҳозирги
кунда кабел симларини улашда ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги қўшгичли
қисқичлар ишлатилмоқда. Шу жумладан СМЖ-10 Россияда ишлаб чиқилган
қўшгичдир. Кўриниши ҳар хил бўлишига қарамай, уларнинг ҳаммаси
ўтказгичларнинг охирида ўтказгич изоляцияларини тозаламанган ҳолда
қўшгичларда прессланиб уланади.
Қоғоз ва пластмассали кўп жуфтли
кабелларжуфтларини улашда
амалиётда кенг қўлланаётган СМЖ-10 кўп симли қўшгични тузилишини
ўрганиб чиқамиз. СМЖ-10 қўшгични ташқи кўриниши
5.3-расмда кўрсатилган.
5.3-расм. СМЖ-10 кўп симли қўшгич.
СМЖ, қўшгичи 1-асоси, 4-контактлари ва 2-механик урилишларга чидамли
полистиролдан тайёрланган қопқоқдан ташкил топган. Уланаётган кабел
ўтказгичларини бир-бири билан контактланиши (боғланиши) 5.4-расмда
кўрсатилган 4-контакт оралиғида бажарилади.
5
4
4
6
5
4
6
Do'stlaringiz bilan baham: