27
1.1. Меҳнат тўғрисида назарий тасаввурлар тизими
Мураккаб меҳнат – бу малакага эга бўлган ходимнинг замонавий
меҳнати, яъни малакали меҳнатдир. Малакали меҳнат
бундай ходимни
қўшимча ўқитиш ва малакасини ошириш учун харажат қилишни талаб этади.
Малакали иш, одатда, ходимларнинг разрядлари орқали белгиланади.
2.
Меҳнат фаолиятининг хусусияти – ходимнинг меҳнат фаолияти
жараёнидаги вазифалари ва шундан келиб чиққан ҳолда унинг меҳнат
унумдорлигига таъсир кўрсатадиган меҳнат жараёни
иштирокчилари
ўртасидаги муносабатлардир. Меҳнат хусусияти нуқтаи назаридан
тадбиркорнинг меҳнат фаолияти ва ёлланма ходимнинг меҳнат фаолияти
фарқланади. Шу билан бирга меҳнатнинг хусусияти шахсий ёки мустақил
меҳнат фаолияти ва жамоавий меҳнат фаолияти шаклидан келиб чиқиши
мумкин.
3.
Меҳнат фаолиятининг шароити – иш ўрнининг аниқ ижтимоий фойдали
фаолиятни амалга ошириш учун меҳнат қуроллари
билан таъминланиши,
муайян даражада механизациялаштирилиши ёки автоматлаштирилиши, яъни
ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик хусусиятларига эга бўлиши.
4.
Меҳнат фаолиятининг интенсивлиги – ишлаб чиқариш жараёнида
меҳнатнинг қизғинлиги ёки тезкорлиги. Бу ходимнинг вақт бирлигида
сафлаган
жисмоний, асаб ва ақлий кучи миқдори билан ўлчанади. Меҳнат
қанчалик қизғин бўлса, унинг унумдорлиги шунчалик юқори бўлади.
5.
Меҳнат фаолиятининг сифати – аниқ меҳнат турининг мураккаблиги,
интенсивлиги, шароитлари, иқтисодиётни ривожлантириш учун аҳамияти
даражасини акс эттирадиган хусусияти. Меҳнат сифати ходимнинг иш ҳақида
ўз ифодасини топади.
6.
Халқаро меҳнат ташкилотининг Муносиб меҳнат концепцияси. У
қуйидагиларни қамраб олади:
–
меҳнат соҳасида ҳар қандай камситишга йўл қўймаслик;
–
қулай ишлаб чиқариш ва ижтимоий меҳнат
шароитларининг мавжуд-
лиги;
–
турмуш сифатини ошириш имконини берадиган иш ҳақи;
–
шахснинг ривожланиши ва меҳнат салоҳиятини намоён қилиши учун
имкониятлар;
–
ходимлар ҳуқуқлари муҳофазаланганлигининг муайян ижтимоий
кафолатлари яратилганлиги;
ижтимоий мулоқотда
иштирок этиш имконияти
1
.
Меҳнат фаолиятининг хозирги замон шароитида иқтисодий ва ижтимоий
роли мавжуддир. Замонавий меҳнат фаолияти натижасида, бир томондан,
бозор
товарлар, хизматлар ва маданий қийматлар билан тўлдирилади,
1
Достойный труд: доклад Генерального директора МОТ Хуан Сомавия на 87-Международной кон-
ференции труда в июне 1999 года. - Женева, 1999. – С.V.
I-боб. Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни
28
иккинчи томондан, ишлаб чиқариш инновацион ривожланиш даврига ўтади,
янги эҳтиёжлар шаклланади ва улар қондирилади. Бу – меҳнат фаолиятининг
хозирги замонавий иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ.
Замонавий меҳнат фаолиятининг ижтимоий роли эса унинг аҳолини такрор
ҳосил қилишдаги демографик жараёнларга самарали таъсири, ходимларнинг
моддий ва маданий даражасини оширишда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: