Режа Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал шароитларининг яратилиши



Download 22,78 Kb.
bet1/4
Sana02.07.2022
Hajmi22,78 Kb.
#729041
  1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу. Иқт хавф. механизмлари.


2-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МЕХАНИЗМИ
Режа
1.Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал шароитларининг яратилиши
2.Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари
3. Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари

Хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бунинг учун, авваламбор, унинг сиёсий ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратилади. Ушбу мақсадда концепция ишлаб чиқилади. Уни ишлаб чиқиш эса иқтисодиёт ҳолатини объектив баҳолаш ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва тенденцияларини прогноз қилишга асосланади. Бунинг учун иқтисодий хавфсизликни белгиловчи вазият ва холатлардаги сабаб-оқибатлари аниқланади. Шунингдек, иқтисодий хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкамлашга масъул, жавобгар давлат органлари, ташкилот ва муассасалар белгиланади.
Иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • хавфсизликни таъминлашнинг мақсад ва вазифалари;

  • уларни амалга ошириш йўллари ва усуллари;

  • олий ҳокимият ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик органларининг умумдавлат, худудий даражадаги иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалари;

  • мавжуд ва потенциал хавфсизликка таҳдидларни таҳлил қилиш;

  • давлатнинг хавфсизликни таъминлашдаги имкониятлари, иқтисодий ресурслар, восита ва кучлардан рационал фойдаланиши назарда тутилади;

  • иқтисодий таҳдидларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш ва салбий таъсирини юмшатиш йўллари, восита ва усуллари.

Иқтисодий адабиётларда давлат иқтисодий стратегиясининг уч жиҳати ва таркибий қисмлари ажратиб кўрсатилган:

  1. Иқтисодий хавфсизлик ва мамлакат ҳаёт фаолияти муҳим соҳаларининг ҳимоясини таъминлайдиган миллий, давлат манфаатларини аниқлаш.

  2. Шахс, жамият ва давлатнинг муҳим ҳаётий манфаатларига зиён келтирадиган иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар ва хавф-хатарларни тавсифлаш. Бунда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда давлат ва ижтимоий-иқтисодий тизим барқарорлигига зарарли, салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва шароитлар аниқланади.

  3. Иқтисодий хавфсизликнинг турли таҳдидлар, хавф-хатарлардан барқарор ҳимояланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни шакллантириш, институционал ўзгаришларни амалга ошириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.1 Ушбу стратегияда иқтисодий хавфсизлик талабларига жавоб берадиган иқтисодиётнинг мезон ва параметрлари ҳам аниқланади1. Иқтисодий манфаатлар ва хавфсизликка бўлган таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда юмшатишнинг устувор мақсадларига қуйидагилар киради:

  • аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари ва табақалари турмуш даражасини ошириш орқали жамият барча аъзоларининг бирдамлигига эришиш;

  • миллий иқтисодиётга хусусий инвестицияларни киритишни рағбатлантириш, инвестицион жараёнларни фаоллаштириш;

  • қатъий солиқ, пул-кредит сиёсатини юритиш, миллий валюта қадрини ошириш ва мустаҳкамлаш;

  • ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ва самарали божхона назорат тизимини шакллантириш;

  • мамлакат фани ва интеллектуал салоҳияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш;

  • мамлакат ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни кучайтириш орқали ички иқтисодий маконни мустаҳкамлаш;

  • хўжалик субъектларининг халқаро бозорларга чиқишдаги мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш.



Download 22,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish