9
СЎЗБОШИ
Бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув
шароитида халқаро рақобат тобора кучайиб бормоқда. Бундай шароитда
Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам шиддатли, сифат жиҳатидан бутунлай янги
ўзгаришлар содир бўлмоқда. Иқтисодиётда ўз салоҳиятини йўқотган эски
институт ва воситалар ўрнини янги инновацион ва самарали бошқарув
усуллари эгалламоқда. Мамлакатни барқарор ва жадал суръатлар билан
ривожлантириш мақсадида 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
қабул қилинди ва изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Ушбу стратегик мақсадларнинг барчаси Ўзбекистон аҳолисининг турмуш
даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган бўлиб, мамлакатимиз
Пре зи денти Ш. Мирзиёев
таъбири билан айтганда, «Энг муҳим вазифа-
миз – мамлакатимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, одамларни,
халқимизни ҳаётдан рози қилишдан иборатдир».
Мамлакатни тараққий эттириш суръатларини ошириш, миллий иқтисо-
диётни юксалтириш, энг аввало, ҳар қандай давлатнинг бойлиги ҳисобланган
ишлаб чиқарувчи кучларнинг таркибий қисми ҳисобланган инсон меҳнат
фаолиятининг самарадорлиги билан боғлиқдир. Унумли меҳнат миллий
иқтисодиётни ривожлантириш суръатларини барқарор
оширишнинг бош
омили бўлибгина қолмасдан, у инсоннинг фаровон турмуш кечиришини
таъминлаш ва эҳтиёжларини қондириш функциясини ҳам бажаради.
Хусусан, меҳнат соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16
октябрдаги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ЎРҚ-501-сонли
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги
«Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат
органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПФ-5052-сонли Фармони, 2017 йил 24 майдаги «Ўзбекистон
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги фаолиятини
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3001-сонли, 2018 йил 11
июндаги «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни
рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3782-
сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017
йил 4 октябрдаги «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари
классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 795-сонли, 2017 йил
10
Сўз боши
28 октябрдаги «‘‘Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини
ҳисобга олиб, иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат
буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисида’’ги Низомни тасдиқлаш
ҳақида»ги 877-сонли, 2017 йил 5 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги
Жамоат ишлари
жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 799-сонли, 2018
йил 20 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш
соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 841-сонли қарорлари ҳамда иш билан бандликни таъминлаш ва
янги иш ўринларини яратишга доир бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда
белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур нашр беминнат хизмат
қилишига ишончимиз комил.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, иқти-
сод
фанлари доктори, профессор Қаландар Хўжаевич Абдураҳмонов
томонидан яратилган «Меҳнат иқтисодиёти» дарслигининг қайта ишланган
ва тўлдирилган 3-нашри жаҳоннинг тараққий этган давлатларида «labor
economics» ва «modern labor economics» фанлари бўйича чоп этилган
дарслик ва қўлланмалар дастурларидан самарали фойдаланилган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига мослаштирилиб ёзилганлиги
билан алоҳида диққатга сазовордир. Бундай дарсликнинг яратилиши жахон
миқёсида кенг кўламда юз бераётган инновацион ўзгаришларга тўлиқ жавоб
берадиган малакали кадрларимизни тайёрлаш йўлида ташланган янги қадам
ҳисобланади.
Дасрлик, шунингдек, ўзида Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисо-
диётининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда Ҳаракатлар стратегиясининг устувор
вазифаларини мужассам этганлиги билан ҳам эътиборлидир.
Ишонч билан
айта оламизки, мазкур дарслик мамлакатимизнинг иқтисодий йўналишдаги
олий таълим муассасалари талабалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида фаолият юритаётган
кўп сонли ходимлар учун қимматли ва фойдали ўқув адабиёти бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: