1- кисм indd



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

3.7-расм. Иш билан бандлик ижтимоий меҳнат муносабатларини тартибга 
солишнинг институционал модели
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсоннинг энг муҳим 
иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари қаторида: «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, 


111
3.4. Меҳнат бозорини тартибга солиш усуллари
эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда 
кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир»
1
, деб 
кўрсатилган.
Буюк аждодларимиз ҳам фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларига 
алоҳида эътибор қаратганлар. Хусусан, Соҳибқирон Амир Темур ўзининг 
тузукларида салтанатда касб-ҳунар эгалари қанчалик муҳим ўрин тутган-
ликларини алоҳида таъкидлаб ўтганлар.
Кайковуснинг «Қобуснома»сида ҳам «Ҳунар ўрганмоқда меҳнат қилмоқ, 
баданни ялқовлик, яъни бекорчиликдан қутқармоқ фойдалидир»
2
, дейилади.
Давлат меҳнат бозоридаги сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб 
беради. 
Ушбу йўналишлар меҳнат бозорини тартибга солишнинг турли босқичла-
рида амалга оширилади. 
1. Мамлакатимизда мавжуд меҳнат бозорида қуйидагилар кўзда тути-
лади:
– иқтисодиёт реал секторини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, даромадлар-
ни қайта тақсимлаш ва тартибга солишга йўналтирилган солиққа тортишнинг 
энг мақбул даражасини ўрнатиш;
– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш: иш ўрин-
лари сонини кўпайтириш мақсадида кредитлар ажратиш, солиқ имтиёзлари 
бериш, яъни меҳнат хизматига талабни рағбатлантириш;
– иш кучи ҳаракатчанлигини таъминлаш, хусусан, оилаларни иш кучи ор-
тиқча бўлган минтақалардан иш кучи етарли бўлмаган минтақаларга кўчиб 
ўтишлари учун субсидиялар бериш ва кредитлар ажратиш йўли билан таъ-
минлаш; 
– меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳоли қатламини давлат то-
монидан қўллаб-қувватлаш;
– ишчилар умумий таълим даражасини ошириш, уларни меҳнат бозорида 
барқарор талабга эга касбларга ўқитиш ва қайтадан ўқитиш.
2. Минтақа меҳнат бозорида қуйидагилар кўзда тутилади:
– ҳар бир иш қидирувчи учун касблар, тармоқлар ва мамлакат минтақа-
лари бўйича бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар банкини яратиш ва 
тўлиқ маълумотларни тақдим этиш;
– минтақавий иш билан бандликни фаоллаштириш йўлларини излаш мақ-
садида, асосан, ёлланма ходимларнинг ҳимоясиз гуруҳлари учун ижтимоий 
чораларни кўзда тутиш;
1
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2008. -9-б.
2
Кайковус. Қобуснома. –Т.: Истиқлол. 1994. -31-б.


III боб. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
112
– минтақа иқтисодиёти таркибини ҳисобга олган ҳолда, кичик корхоналар-
га, айниқса, тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганларга имтиёзлар бериш;
– ишга жойлаштириш хизматларини ташкил этиш;
– минтақа иқтисодиётидаги таркибий-технологик ўзгаришларни таҳлил 
этиш;
– минтақа иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда инсон капитали-
га маблағ сарф қилишни тартибга солиш;
– меҳнат бозори статистикаси ва маркетинг тадқиқотларини таҳлил этиш, 
улар асосида аҳоли учун энг қулай йўналишларда тегишли шарт-шароитлар 
яратиш. 
3. Ички фирма даражасида қуйидагилар кўзда тутилади:
– корхона молиявий аҳволидан қатъи назар бир хил меҳнатга бир хил иш 
ҳақи тўлаш кафолати;
– иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ўртасидаги шартномавий 
меҳнат муносабатларини тартибга солиш;
– меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тарифларини яратиш ва ҳоказолар (3.8-расм).
Минтақавий даражада заруратга қараб меҳнат бозорини тартибга 
солишнинг билвосита усулларидан фойдаланиш ёки мақсадли дастурларни 
амалга ошириш мумкин. Шунингдек, қонунчилик усуллари – миллий 
қонунчиликка мувофиқ, лекин минтақа хусусиятларини ҳисобга оладиган 
норматив ҳужжатлар қабул қилишдан ҳам фойдаланса бўлади. 
Россия Фанлар академияси Иш билан бандлик институти олимларининг 
фикрича, иш билан бандлик сиёсатига бўлган янги талаблар ривожланган ва 
ижтимоий мувофиқлаштириладиган меҳнат бозорини шакллантириш ҳамда 
унинг қонуниятларидан фойдаланишни тақозо этади. Бунда, биринчидан, 
давлатнинг меҳнат бозорини мувофиқлаштириш бўйича сиёсати иқтисодий 
самарадорлик талабларига зид бўлмаслиги керак. Аҳоли иш билан бандлик 
даражасининг юқорилиги корхона ва ташкилотларда ортиқча иш кучлари 
сақлаб турилиши билан эмас, балки янги иш ўринлари яратилиши билан 
таъминланиши лозим; иккинчидан, меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси иш кучини 
қайта ҳосил қилиш учун зарур сарф-ҳаражатлар миқдорига яқинлаштирилиши 
учун шарт-шароитлар яратилиши керак. 
Давлат иш билан бандликни тартибга солиш мақсад ва вазифаларидан 
келиб чиққан ҳолда, меҳнат бозорига таъсир кўрсатишнинг турли усул ва 
воситаларини танлайди (3.3-жадвал). 
Тартибга солиш йўналишлари бўйича усуллар бевосита меҳнат бозорига 
таъсир кўрсатувчи (масалан, қонунчилик) ёки унга билвосита таъсир 
кўрсатувчи (фискал, ижтимоий, пул сиёсати; даромадларни, нарх-навони 
давлат томонидан тартибга солиш ёки ташқи иқтисодий тартибга солиш 
орқали тартибга солиш сиёсати) усулларга ажратилади.


113
3.4. Меҳнат бозорини тартибга солиш усуллари

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish