2.2. Ипга массаси m=1кг бўлган юк осилган. Агар юк осилган ип а) а = 5 м/с тезланиш билан юқорига кўтарилаётган, б) худди шундай а = 5 м/с тезланиш билан пастга тушаётган бўлса, ҳоллар учун ипнинг Т таранглик кучлари аниқлансин.
2.3. Бирор диаметрли пўлат сим Т=4400кг гача юкка чидаш бера олади. Бу симга m=400кгюк осиб, у узилиб кетмаслиги учун юкни қандай максимал тезланиш билан юқорига кўтариш керак?
2.4. Йўловчилар билан бирга лифтнинг оғирлиги m=800кг. Лифт осилган троснинг таранглиги: а) Т=12 кг ва б) T=6 кг бўлса, лифт қандай тезланиш билан, қандай йўналишда ҳаракатланади?
2.5. Ипга тош осилган. Бу тошни а = 2 м/с тезланиш билан юқорига кўтарилганда, ипнинг узилиб кетиши мумкин бўлган Т таранглик кучидан икки марта кичик Т таранглик кучи ҳосил бўлган. Ип узилиб кетиши учун бу тошни қандай а тезланиш билан юқорига кўтариш керак?
2.6. Массаси m=1020 кгбўлган автомобиль t=5 с тормозлангандан кейин текис синланувчан ҳаракат қилиб, s=25м масофани ўтиб тўхтайди. a) Автомобилнинг v бошланғич тезлиги ва б) F тормозланиш кучи топилсин.
2.7. m=500 т массали поезд тормозланганда текис синланувчан ҳаракат қилиб t=1 мин давомида тезлигини v =40км/соат дан v =28 км/соат гача камайтирган. Тормозлаш F кучи топилсин.
2.8. Массаси m=200тбўлган вагон v =54 км/соат бошланғич тезлик билан ҳаракат қилади. Агар вагон a) 1 мин 40 с,б) 10 с ва в) 1 с тўхтаса, вагонга таъсир қилувчи ўртача куч топилсин.
2.9. Рельсда турган вагон текис тезланувчан ҳаракат қилиб, s=11 м йўлни t= 30 с да ўтиши учун унга қандай куч таъсир қилиши керак? Вагоннинг оғирлиги m=16 Т. Ҳаракат вақтида унга, m оғирлигининг 0,05 қисмига тенг бўлган ишқаланиш F кучи таъсир қилади.
2.10. Массаси m=500 ттбўлгаи поезд тепловознинг тортиши тўхталгач, F=98 кНишқаланиш кучи таъсири остида t=1 мин дан кейин тўхтайди. Поезд қандай v тезлик билан ҳаракат қилган?
2.11. m=20 тмассали вагон a= 0,3 м/с2ўзгармас манфий тезланиш билан ҳаракат қилади. Вагоннинг бошланғич тез-лиги v =54 км/соат. 1) Вагонга қандай F тормозлаш кучи таъсир қилган? 2) Вагон қанча t вақтдан кейин тўхтайди? 3) Вагон тўхтагунча қанча S масофани босиб ўтади?
2.12. m= 0,5 кг массали жисим шундай тўғри чизиқли ҳаракат-ланадики, у ўтган s йўлнинг t вақтга боғланиши s=A-Bt+ C t-Dt тенглама билан берилган, бунда С=5м/с ва D=1м/с . Ҳаракатнинг биринчи сундининг охирида жисмга таъсир қилган F кучнинг катталиги топилсин.
2.13. F=10 кН ўзгармас куч тасирида жисм шундай тўғри чизиқли харакатланадики, у ўтган s йўлнинг t вақтга боғланиши s=F-Bt+Ct тенглама билан берилган, бунда С=1м/с . Жисимнинг m массаси топилсин.
2.14. m=0,5кг массали жисим шундай харакатланадики у ўтган s йўлнинг t вақитга бошланиш s=Asin t тенглама билан берилган, бунда А=5см = рад/с. Ҳаракат бошланишидан t = (1/6)с ўткач, жисмга таъсир қилувчи F куч топилсин.
2.15. v=600 м/с тезлик билан учаётган m=4,65 10 кг массали малекула идиш деворига тик урилади ва тезлиги ўзгармасдан девордан эластик қайтади. Урилиш вақтида идиш деворига берилган F t куч импильси топилсин.
2. 16. v=600 м/с тезлик билан учаётган m=4,65 .10 кг массали молекула нормалга нисбатан идиш девори =60 С бурчакда урилади ва шундай бурчакда тезлигини ўзгартирмай эластик қайтади. Урилиш вақтида идиш деворига берилган F t куч импульси топилсин.
2.17. Бирор балантликдан вертикал тушаётган v=0,1 кг массали шарча қия текисликка урилади ва тезлигини ўзгартирмасдан текисликдан эластик қайтади. Текисликнинг горизонтга нисбатан қиялиги =30С га тенг. Урилиш вақтида текисликнинг олган куч импульси F t =1,73 Н/с га тенг. .
2.18. Кесим юзи S=6 см бўлган сув оқими деворга нормалга нисботан =60 бурчакда урилади ва тезлигини ўзгартирмасдан девордан эластик қайтади. Агар сув оқимининг тезлиги v=12 м/с бўлса, деворга тасир қилувчи F куч топилсин.
2.19. Трамвай жойидан қўзғалгандан кейин =0,5 м/с ўзгармас тезланиш билан ҳаракатланади. Ҳаракат бошлангандан t= 12с ўткач трамвайнинг мотори ўчирилади ва трамвай тўхташ жойига текис синланувчан ҳаракатланади. Бутун йўл бўйича ишқаланиш коэффициент к = 0,01 га тенг. Трамвайнинг энг катта v тезлиги, трамвай тўхтагунча ўтган t вақт топилсин. Текис синланувчан харакатда трамвайнинг тезланиши қандай. Трамвай тўхтагунча қандай S йўлни босиб ўтган.
2.20. Автомобилнинг массаси m=1Т. Автомобиль ҳаракатлана-ётганда унга m оғирлигининг 0,1 қисмига тенг бўлган F ишқаланиш кучи таъсир қилади. Автомобиль текис ҳаракатланганда моторининг F тортиш кучи қандай бўлиши керак? Автомобиль 2 м/с2тезланиш билан ҳаракат қилгандачи?