1.4. v=1 м/с тезлик билан оқаётган дарёда сувга нисбатан v= 2 м/с тезлик билан ҳаракатланаётган қайиқнинг қуйидаги ҳолларда қирғокда нисбатан тезлиги топилсин: а) қайиқ оқим бўйича сузганда, б) қайиқ оқимга қарши сузганда, в) қайиқ оқимга = 90° бурчак ҳосил қилиб сузганда.Сувнинг оқиш тезлиги u=1м/с, сувга нисбатан қайиқнинг тезлиги =2м/с.
1.5. Самолёт ҳавога нисбатан υ = 800 км/соат тезлик билан учмоқда. Ғарбдан шарққа томон υ = 15 м/с тезлик билан шамол эсиб турибди. Самолёт ерга нисбатан қандай тезлик билаи учиши ва а) жанубга, б) шимолга, в) ғарбга, г) шарқга силжиши учун меридианга нисбатан қандай бурчак ташкил қилиб учиши топилсин.
1.6. Самолёт А пунктдан шарқ томондаги l=300 км узоқликда жойлашган В пунктга учмоқда. Қуйидаги ҳолларда самолётнинг бу масофани учиб ўтиш вақти топилсин: а) шамол бўлмаганда, б) шамол жанубдаи швмолга эсганда ва в) шамол ғарбдан шареда эсганда. Шамолнинг тезлиги υ0= 20 м/с самолётнииг тезлиги υ = 600 км/соат.
1.7. Қайиқ сувга нисбатан υ = 7,2 км/соат тезлик билан қирғоққа тик йўналишда ҳаракат қилмокда. Оқим қайиқни l =150 м пастга судради. Дарёнинг кенглиги L = 0,5 км. 1) Дарё оқимининг тезлиги u ва қайиқнинг дарёдан ўтиши учун сарф қилинган вақт t топилсин.
1.8. Вертикал юқорига отилган жисм t = 3 с дан кейин ерга қайтиб тушди. Жисмнинг v0 бошланғич тезлиги қандай бўлган ва қандай h баландликка кўтарилган?
1. 9. Тош 10 м баландликка отилган. Тош қанча t вақтдан кейин ерга қайтиб тушади? Агар тошнинг бошланғич тезлиги икки марта оширилса, у қанча h баландликка кўтарилади?
1.10. h=300 м баландликдаги аэростатдан тош ташланган. Аэростат υ=5 м/с тезлик билан юқорига кўтарилаётганда, аэростат υ =5 м/с тезлик билан пастга тушаётганда ва аэростат бир жойда тургандаги холларда тошнинг ерга тушгунча ўтадигаи t вақтни ҳисобланг.
1.11. Жисм υ =9,8 м/с бошлаиғич тезлик билан вертикал юқорига отилган. Жисмнинг h баландлиги ва υ тезлигини t вақтга боғланиш графиги чизилсин. График 0 дан 2 с гача, яъни 0с гача бўлган иитервалда 0,2 с дан оралатиб қурилсин.
1.12. Жисм h = 19,6 м баландликдан υ =0 бошланғич тезликсиз тушмоқда. Жисм ўз ҳаракатининг биринчи 0,1 сундида ва охирги 0,1 сундида қанча йўл ўтади.
1.13. Жисм h= 19,6 м баландликдан υ =0 бошланғич тезликсиз тушмоқда. Жисм ўз йўлининг бирннчи 1 метрини ва йўлнинг охирги 1 метрини қанча вақитда босиб ўтади?
1.14. Эркин тушаётган жисм ўз ҳаракатининг охирги суидида бутун йўлнинг ярмини ўтади. Жисмнинг қандай h баландликдан тушаётгани ва ерга тушгунча кетган t вақтни топилсин.
1.15. 1 чи жисм v0 бошланғич тезлик билан юқорига отилган вақтда, h баландликдан бошланғич тезликсиз 2 чи жисм пастга тушиб келади. Агар жисмлар бир вақтда ҳаракатланган бўлса, 1 чи ва 2 чи жисмлар орасидаги х масофанинг t вақтга боғланиши топилсин.
1.16. Метрополитен икки станциясининг оралиғи l= 1,5 км. Поезд бу масофанинг биринчи ярмида текис тезлапувчан, қолган иккинчи ярмида текис секинланувчан ҳаракат қилади. Поездиинг максимал тезлиги υ=50 км/соат га тент. Поездиинг икки станция орасидаги тезланиши а ва ҳаракат вақти t топилсин.
1.17. Поезд υ0=36 км/соат тезликда ҳаракат қилмоқда. Агар ток бериш тўхтатилса, поезд текис сииланувчан ҳаракат қилиб t = 20 с дан кейин тўхтайди. Поезднинг а тезланиши қандай. Тўхташ жойидан неча S метр нарида ток беришни тўхтатиш керак?
1.18. Тормозланган поезд текис синланувчан ҳаракат қилиб 1 мин да ўз тезлигини 40 км/соат дан 28 км/соат гача камайтирган. Поездиинг а тезланиши ва тормозланиш вақтида ўтган йўли S топилсин.
1.19. Поезд а=0,5 м/с2 манфий тезланиш билан текис синланувчан ҳаракат қилмоқда. Вагоннинг бошланғич тезлиги v0 =54 км/соат. Поезд қанча t вақтдан кейин ва бошланғич нуқтадан қанча=узокликда тўхтайди?
1.20. 1 жисм υ 0 бошланғич тезлик ва а тезланиш билан ҳаракат қилади._1 жисм билан бир вақтнинг ўзида 2 жисм υ 0 бошланғич тезлик ва ўзгармас а тезланиш билан ҳаракат қилади. Ҳаракат бошлангандан кейин қанча вақт t ўтгач иккала жисмнинг тезлиги бир хил бўлади?
2>
Do'stlaringiz bilan baham: |