АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
1- иш
Мавзу: SQL Server муҳитида “Моҳият алоқа” модели асосида маълумотлар базасини яратиш
Ишдан мақсад. Информацион маълумот базасини моделини ишлаб чиқиш учун предмет соҳани текшириш бўйича кўникмаларни эгаллаш.
Назарий қисм
Кенг маънода Маълумотлар базаси (МБ) - деганда реал дунёнинг конкрет объектлари ҳақидаги маълумотлар тўпламини тушиниш мумкин. Лекин маълумотлар хажми ошиб бориши билан бу масалаларни хал этиш мураккаблашади. Юзага келган муаммо объект ва маълумотларни структуралаш, яъни тизимга солиш йўли билан хал килинади.
Объект - бу мавжуд ва фарқланиши мумкин бўлган нарсадир. Объектларга тегишли бир қатор маълумотлар борки, уларнинг тўплами МБ бўлади. Масалан, хар бир академик-лицей ёки касб-ҳунар коллежи-бу объектлар бўлса, улардаги ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар тўплами МБга мисол бўлади.
Субъект – бу маълумотлар базасига мурожаат қилувчи ёки ундан фойдаланувчи шахс ҳисобланади.
МБни яратиш жараёнида, фойдаланувчи маълумотларни турли белгилар бўйича тартиблашга ва белгиларнинг турли бирикмалари бўйича зарур маълумотларни (танланмани) тез топиш учун имкониятлар яратилишига ҳаракат қилади. Бу ишларни маълумотлар структураланган (тузилмаланган) бўлгандагина бажариш мумкин.
Структуралаш-бу объектлар ва маълумотларнинг ўзаро боғланиши тасвирлаш усуллари ҳақидаги келишувни киритишдир.
Масалани қўйилиши. Предмет соҳани тахлили(ПС) уни қуйидаги ташкил этувчиларини ўрганишни тақазо этади: объектлар, объект хоссалари, боғланишлар (объект мунособатлари), вақт оралиғи (объектлар аниқ холатларда бўлишини белгиловчи вақт) Жадваллар(1.1 - 1.5)
Мисол ПС. " Омборхона "
1.1-жадвал. Объектлар ва уларнинг сони
Объектлар
|
Сони
|
1.Омборхона
|
пl
|
2.Материаллар
|
п2
|
З.Таъминловчи
|
пЗ
|
4.Истеьмолчи
|
п4
|
5.Шаҳар
|
п5
|
6. Деталь
|
пб
|
1.2-жадвал. Объектлар, уларнинг хусусиятлари
|
|
|
|
|
|
Хусусиятлар
|
ким га тегишли тегишли
|
омборхона
|
номи
|
сони
|
омборхона
|
|
|
|
кирим
|
чиқим
|
1.3-жадвал. Истеъмолчи билан боғлаш
хусусиятлар материаллар
|
номлар
|
истеъмолчи
|
каерда сақланади
|
|
|
|
|
1.4-жадвал. Объект маълумотлари
хусусиятлар шаҳар
|
почта индекси
|
Номлар
|
нима билан таъминлайди
|
нима чиқари лади
|
истеъмолчи
|
таъминловчи
|
|
|
|
|
|
|
|
1.5-жадвал. Хусусият маълумотлари
Хусусиятлар
|
Ишлатилган
|
1та
|
ранг
|
кайси
|
деталь
|
деталь
|
КИМ
|
деталь
|
материаль
|
деталь
|
|
омбор
|
номи
|
оғирлиги
|
тайёрлайди
|
|
|
сарфи
|
|
хонадан
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Алоқалар (объектлар орасидаги муносабатлар).
1.1-расм. «Омборхона» объектли модели элементлари орасидаги объектли мунособатлар
«Моҳият - алоқа» модели, предмет соҳани ташкил қилувчи учта асосий компонентлардан фойдаланиб курилади: моҳият, атрибут, алоқа. Конструктив элементлар таркибида «ВАҚТ» ташкил этувчиси ошкормас ҳолда иштирок этиши мумкин. Моделда вақт, йил, сана ва шунга ухшаш атрибутлар тасвирланади.
«Алоқа» моделини куришда мохият мавжуд жараённи ёки ходисани, объектни абстракцияси сифатида келади. Атрибут бирорта кийматлар тупламидан қиймат қабул қилувчи, номли характеристика билан тасвирланади.
«Мохият - алоқа» моделидаги алоқаларга, икки мохият ўртасидаги ҳар қандай алокқа тоифаларига хос муносабатларни кўйиш керак.
Лойиҳа ҳакидаги информация диаграмма кўринишида расмийлаштирилади, бунинг учун қуйидаги белгилар киритилади:
мохият тоифаси - туртбурчаклар;
атрибут- оваллар, улар мос моҳиятлар билан йўналишсиз қирралар билан боғланади;
алоқалар (муносабатлар)- ромблар, улар мохият тоифалари билан йуналишсиз кирралар билан боғланади, бинар боғишларда эса йўналишли қирралар билан боғланади;
Предмет соҳани (ПС) ҳакида тула маълумотга эга булиш учун, уни етарлича текшириш зарур ва улар аввалгисини тулдирадиган локал моделлар қуриш керак. Сўнгра локал моделлар бирлаштирилиб, ПС ҳақида бир бутун композицион тасвирга эга бўламиз.
Мисол:
1.2-Расм. «Омборхона» предмет соҳаси учун Моҳият - алоқа моделига мисол
Бу Моҳият - алоқа моделига мисол ўз таркибига бешта локал моделларни бирлаштиради.
Топшириқ
Энг камида 5 та объект аниқланиб моҳият-алоқа модели асосида MSSQL ёки MySQL ни тузиш.
Назорат саволлари
Маълумотлар базаси нима?
Предмет соҳа тушунчасига таъриф беринг.
Моҳият – алоқа модели деганда нимани тушунасиз?
Моҳият – алоқа моделида “ асосий (базавий) элементлари” тушунчасин аниқланг.
Моҳият – алоқа модели маълумот базаси структурасида (тузилишида) қандай аксланади?
2-иш
Мавзу: SQL Serverда фойдаланувчиларни ва дастурларни аутентификациялашни амалга ошириш
Ишдан мақсад: SQL Serverда фойдаланувчиларни ва дастурларни аутентификациялаш усуллари билан танишиш ва уларни қўллаш.
Назарий қисм:
Компьютер тизимида рўйхатга олинган ҳар бир субъект (фойдаланувчи ёки фойдаланувчи номидан ҳаракатланувчи жараён) билан уни бир маънода индентификацияловчи ахборот боғлиқ.
Бу ушбу субъектга ном берувчи сон ёки символлар сатри бўлиши мумкин. Бу ахборот субъект индентификатори деб юритилади. Агар фойдаланувчи тармоқда рўйхатга олинган индентификаторга эга бўлса, у легал (қонуний), акс ҳолда легал бўлмаган (ноқонуний) фойдаланувчи ҳисобланади. Компьютер ресурсларидан фойдаланишдан аввал фойдаланувчи компьютер тизимининг идентификация ва аутентификация жараёнидан ўтиши лозим.
Идентификация (Identification) - фойдаланувчини унинг идентификатори (номи) бўйича аниқлаш жараёни. Бу фойдаланувчи тармоқдан фойдаланишга уринганида биринчи галда бажариладиган функциядир. Фойдаланувчи тизимга унинг сўрови бўйича ўзининг идентификаторини билдиради, тизим эса ўзининг маълумотлар базасида унинг борлигини текширади.
Аутентификация (Authentication) – маълум қилинган фойдаланувчи, жараён ёки қурилманинг ҳақиқий эканлигини текшириш муолажаси. Бу текшириш фойдаланувчи (жараён ёки қурилма) ҳақиқатан айнан ўзи эканлигига ишонч ҳосил қилишига имкон беради. Аутентификация ўтқазишда текширувчи тараф текширилувчи тарафнинг ҳақиқий эканлигига ишонч ҳосил қилиши билан бир қаторда текширилувчи тараф ҳам ахборот алмашинув жараёнида фаол қатнашади. Одатда фойдаланувчи тизимга ўз ҳусусидаги ноёб, бошқаларга маълум бўлмаган ахборотни (масалан, парол ёки сертификат) киритиши орқали идентификацияни тасдиқлайди.
Идентификация ва аутентификация субъектларнинг (фойдаланувчиларнинг) ҳақиқий эканлигини аниқлаш ва текширишнинг ўзаро боғланган жараёнидир. Муайян фойдаланувчи ёки жараённинг тизим ресурсларидан фойдаланишига тизимнинг рухсати айнан шуларга боғлиқ. Субъектни идентификациялаш ва аутентификациялашдан сўнг уни авторизациялаш бошланади.
Авторизация (Authorization) – субъектга тизимда маълум ваколат ва ресурсларни бериш муолажаси, яъни авторизация субъект ҳаракати доирасини ва у фойдаланадиган ресурсларни белгилайди. Агар тизим авторизацияланган шахсни авторизацияланмаган шахсдан ишончли ажрата олмаса бу тизимда ахборотнинг конфиденциаллиги ва яхлитлиги бузилиши мумкин. Аутентификация ва авторизация муолажалари билан фойдаланувчи ҳаракатини маъмурлаш муолажаси узвий боғланган.
Маъмурлаш (Accounting) – фойдаланувчининг тармоқдаги ҳаракатини, шу жумладан, унинг ресурслардан фойдаланишга уринишини қайд этиш. Ушбу ҳисобот ахбороти хавфсизлик нуқтаи назаридан тармоқдаги хавфсизлик ходисаларини ошкор қилиш, тахлиллаш ва уларга мос реакция кўрсатиш учун жуда муҳимдир.
Аутентификация протоколларини таққослашда ва танлашда қуйидаги характеристикаларни ҳисобга олиш зарур:
ўзаро аутентификациянинг мавжудлиги. Ушбу хусусият аутентификацион алмашинув тарафлари ўртасида иккиёқлама аутентификациянинг зарурлигини акс эттиради;
ҳисоблаш самарадорлиги. Протоколни бажаришда зарур бўлган амаллар сони;
коммуникацион самарадорлик. Ушбу хусусият аутентификацияни бажариш учун зарур бўлган хабар сони ва узунлигини акс эттиради;
учинчи тарафнинг мавжудлиги. Учинчи тарафга мисол тариқасида симметрик калитларни тақсимловчи ишончли серверни ёки очиқ калитларни тақсимлаш учун сертификатлар дарахтини амалга оширувчи серверни кўрсатиш мумкин;
хавфсизлик кафолати асоси. Мисол сифатида ноллик билим билан исботлаш хусусиятига эга бўлган протоколларни кўрсатиш мумкин;
сирни сақлаш. Жиддий калитли ахборотни сақлаш усули кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |