1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

Томчи томиши ҳарорати – бу маълум шароитларда қиздирилганда 
сурков мойи биринчи томчисининг томиши ҳароратидир. Томчи томиши 
ҳарорати бўйича сурков мойи ишчанлик қобилиятининг юқори ҳарорат 
чегараси аниқланади: у томчи томиши ҳароратидан 10...20 
0
С га паст бўлиши 
керак. 
Коллоид стабиллик сақлашда ва эксплуатацияда сурков мойидан 
дисперсион муҳит (мой)нинг ажралиб чиқиши имкониятини тавсифлайди. 
Ҳарорат ва босим кўтарилганда ажралиб чиқаётган мой миқдори ортади. 
Сурков мойида мойнинг ажралиб чиқишига унга қўйилган бир тарафлама 
босим (масалан, сурков мойига марказдан қочма куч ва босимларнинг таъсири) 


77 
ҳам таъсир қилади. Ҳарорат кўтарилиш билан дисперсион муҳит қовушқоқлиги 
камайиши натижасида коллоид стабиллик ёмонлашади. 
Пластик сурков мойлари маълум стандарт шароитларида синалганда 
мойнинг оз миқдорини ажратиб туриши лозим. Ҳаддан ташқари стабил бўлган 
сурков мойлари ишқаланиш узелларини ёмон мойлайди. Трактор ёки автомобил 
ўрнидан қўзғалаётган онда деталлар интенсив ейилишининг олдини олиш учун 
мой маълум миқдорининг ажралиб чиқиши жуда аҳамиятли бўлади. 
Сақлашда сурков мойи юзасида мой қатламининг ҳосил бўлиши 
(синерезис ҳодисаси) сурков мойи «қариганлиги», яъни унинг эксплуатацион 
хоссаларининг ёмонлашганлигини билдиради. Бундай сурков мойларини 
биринчи навбатда ишлатиб юбориш керак. 
Кимёвий стабиллик – сурков мойларининг сақлашда ва эксплуатация 
даврида оксидланишга қарши стабиллигидир. Сурков мойларининг 
оксидланиши уларнинг антикоррозион ва мустаҳкамлик хоссаларини 
сусайтиради, коллоид стабиллигини, мойловчи ва ҳимояловчи қобилиятларини 
ёмонлаштиради. Ҳарорат кўтарилганда сурков мойларининг оксидланиши 
тезлашади. 
Сурков мойларининг кимёвий стабиллигига қуюқлаштиргич тури ва 
дисперсион муҳитнинг сифати таъсир қилади. Неорганик ва органик сурков 
мойларининг кимёвий стабиллиги совунлиларникига нисбатан юқори бўлади. 
Баъзи металларнинг совунлари (масалан, рухлиларники) оксидланишнинг 
кучли катализаторлари вазифасини ўтайди. 
Бутун эксплуатация даврида атиги бир марта мойланадиган ёки 10...15 
йил давомида бир-икки марта мойланадиган ишқаланиш узеллари учун узоқ 
муддат ишлайдиган ва «абадий» сурков мойлари учун ҳамда 100 
0
С дан юқори 
ҳароратларда ишлайдиган сурков мойлари учун кимёвий стабилликнинг 
аҳамияти катта. Сақлашда сурков мойи сиртида қаттиқ пўстлоқ пайдо бўлиши, 
унинг кучли оксидланганидан далолат беради. Бундай сурков мойи 
эксплуатация қилиш учун яроқли эмас. 
Замонавий сурков мойларини сифатли мойлардан ва кимёвий бардош 
қуюқлаштиргичлардан, уларга оксидланишга қарши присадкалар ва 
металларнинг дезактиваторларини қўшиб, тайёрлашади. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish