2020 йил биринчи чорагида давлат қарзи қолдиғининг ўсишини шакллантирувчи асосий омиллар:
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 200 млн. АҚШ долларига,
- Давлат кафолати остида имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 400 млн. АҚШ долларига;
- 700 млрд. сўм миқдорида давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳамда 250 млрд. сўмгa тенг ички қарздорлик сўндирилиши натижасида давлат қимматли қоғозлари қолдиғи 450 млрд. сўмга ошди.
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги муомала даври қисқа ва ўрта муддатли бўлган 15% йиллик ставкадаги умумий қиймати 1 550,0 млрд. сўм миқдоридаги давлат қимматли қоғозларини (ДҚҚ) 15 та электрон аукцион савдоларини ўтказиш орқали жойлаштирган бўлса, 2020 йилнинг 1 чорагида ўтказилган электрон аукционлар орқали йиллик даромади 16% бўлган умумий қиймати 700,0 млрд. сўмга тенг давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди.
Аукцион натижалари миллий валютадаги минимал рискга эга бўлган молиявий инструментларга нисбатан юқори талаб сақланиб қолаётганини акс эттириб, молия бозори иштирокчилари томонидан давлат қимматли қоғозлари юқори ликвидли ва ишончли инвестиция инструменти сифатида қаралаётганини кўрсатади.
Ҳозирги кунга қадар муомала даври 1 йилгача бўлган 697,1 млрд. сўм қийматидаги ДҚҚлар ва муомала даври 1 йиллик бўлган 450,0 млрд. сўм қийматидаги ДҚҚлар сўндирилди. 2020 йил 1 чорак якуни бўйича жорий қарздорлик 1 700,0 млрд сўмни ташкил қилиб, ДҚҚлар бўйича соф қарздорлик 2019 йилга нисбатан 450,0 млрд. сўмга ошган. Халқимизнинг фаровон ҳаётини ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун, аввало, инфратузилмани ривожлантириш талаб этилади.
Аҳолининг яшаши, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун зарур бўлган энергетика, сув таъминоти, транспорт ва коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш учун Ҳукумат томонидан катта миқдордаги сармоялар талаб этилади.
Ички имкониятлар чекланган ҳолатда, давлат ташқи қарзи, асосан инфратузилма, санаот ва қишлоқ ҳўжалиги лойиҳаларига йўналтирилмоқда.
Хусусан, 2020 йилнинг 1 чораги якуни бўйича жами давлат ташқи қарзининг 30 фоизи ёки 4,8 млрд. АҚШ доллари энергетика соҳасига, 13 фоизи ёки 2,1 млрд. АҚШ доллари транспорт транспорт инфратузилмасига, 11 фоизи ёки 1,8 млрд. АҚШ доллари сув таъминоти, канализация ва бошқа уй-жой коммунал инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар ҳиссасига тўғри келади. Давлат корхоналари йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий сармоялар жалб этган ҳолатларда халқаро инвесторлар ёки халқаро молия ташкилотлари ўз сармояларининг хавфсизлиги таъминлаш мақсадида Давлат кафолатини талаб этадилар.
Хусусан, 2020 йилда берилган давлат кафолатлари "Тўпаланг" ГЭСни модернизация қилиш (34,2 млн. евро), "Қуйи чотқол" ГЭСни қурилиши (38,8 млн. евро), Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши (28,3 млн. евро), давлат ташқи қарз битимлардан Наманган шаҳри, Наманган вилоятининг Заркент ва Ходикент туманларининг сув таъминоти ва оқава сув тизимларини модернизациялаш лойиҳаси (53,4 млн. АҚШ доллари)ни молиялаштиришга йўналтирилган.
Умуман олганда, бугунги кунда давлат ташқи қарзи қолдиғининг 70 фоизи ёки 11,2 млрд. АҚШ доллари давлат бюджети ҳисобидан эмас балки, инвестицион лойиҳаларга жалб қилинган маблағларни ташкил этиб, ушбу қарздорлик лойиҳаларни амалга оширишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади. Мазкур кредитларнинг катта қисми узоқ муддат ҳамда имтиёзли фоиз ставкаларида тақдим этилган.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан қарз маблағларини жалб қилишда консерватив ёндашувга ва хатарларни бошқариш тамойилларига амал қилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат ташқи қарзи портфели валюта таркибининг 69,8 фоизи - АҚШ доллари, 12,5 фоизи - япон иенаси, 9,1 фоизи – SDR (махсус қарз олиш ҳуқуқлари), 5,0 фоизи – евро, 3,6 фоизи - бошқа валюталардаги ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.
2020 йилнинг 1 чорагида давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш жами харажатлари (давлат бюджети ва давлат корхоналари маблағларидан) 239,0 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шундан:
- асосий қарз тўловлари - 133,5 млн. АҚШ доллар;
- фоиз тўловлари - 105,5 млн. АҚШ доллар.
Мазкур даврда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари 57,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шундан:
- асосий қарз тўловлари – 33,6 млн. АҚШ доллар;
- фоиз тўловлари – 24,2 млн. АҚШ доллар.
Давлат ташқи қарзининг Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда 2020-2022 йиллар учун
Do'stlaringiz bilan baham: |