“Ахтамов Феруз ” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2020 йил 06 май ҳолатига меҳнат муҳофазаси бўйича ишлаб чиқариш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ҳодисалар бўйича
МАЪЛУМОТ
“Ахтамов Феруз” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2020 йил 06 май ҳолатига 3 та (2019 йилнинг шу даврида 4 та, шулардан 1 та оқибати ўлим билан тугаган, 1 та оқибати оғир бўлган, 2 оқибати оғир бўлмаган) бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Шулардан: 2 та оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодисалар;
1 та оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодисалар.
Январ ойида 2 та содир бўлган бахтсиз ҳодисалар қуйидагича:
“Кўприкқурилиш Трести” УКга қарашли “Махсус темир-бетон буюмлари ва конструкцияларни ишлаб чиқариш заводи” унитар корхонасида-1 та оқибати оғир бўлган.
“Кўприкқурилиш Трести” УКга қарашли МО-13 корхонасида-1 та оқибати оғир бўлмаган.
Май ойида 1 та содир бўлган бахтсиз ҳодиса қуйидагича:
“Қўнғирот МТУ” УКга қарашли Ўрганч локомотив депосида (ТЧ-10) -1 та оқибати оғир бўлган.
17.01.20й.
оғир
|
2020 йил 17 январ куни тахминан соат 09-30 лар атрофида “Кўприкқурилиш Трести” УК га қарашли “Махсус темир-бетон буюмлари ва конструкцияларни ишлаб чиқариш заводи” унитар корхонасида келишув шартномаси асосида ишловчи Пиримов Тохир Юлдашевич (Сурхандарё вилояти, Қумқўрғон туманида, 1990 йил 20 мартда туғилган, оилали, 2 та фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2020 йил январ ойидан) “Юнусобод” метро қурилиш объектида ишлаётган ишчилар билан бирга темир опалубкани қурилиш меъёрларига зид равишда юк кранига илдирмасдан ечиб олаётганда опалубка сирғаниб тушиб кетади ва Т.Ю.Пиримовни чап томон елкаси аралаш қулоқ орқасига тегиш натижасида оғир турдаги тан жароҳатини олган.
|
24.01.20 й.
оғир бўлмаган
|
2020 йил 24 январда соат тахминан 10-40 ларда “Кўприкқурилиш” Трести УКга қарашли МО-13 Чиноз ишлаб чиқариш базасида ишлайдиган қолипловчи Умаров Хайрулла Шукуруллаевич (Тошкент вилояти, Чиноз туманида 1976 йил 11 февралда туғилган, оилали, уч нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта, темир йўлда иш стажи 2019 йил 01 мартдан) билан оғир бўлмаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Воқеа тафсилотлари: 2020 йил 24 январда соат тахминан 10-30 ларда темирбетон балка ясаш ишлари олиб борилаётганда, бетончи И.Г. Джумабаев пропарка камераси бўшлигига ишонч хосил қилмасдан кран машинисти А.М.Тургалиевга опалубкани ечиш учун тросни тортишга ишора қилади, бу вақтда эса қолипловчи Ш.Х.Умаров ноъмалум сабабларга кўра пропарка камерасида бўлган. Опалубка очилганда Х.Ш. Умаровга опалубканинг металл борти кўкрак қафасининг ўнг томони юмшоқ тўқималари лат еган.
|
03.05.20й
оғир
|
2020 йил 03 май куни тахминан соат 05-25 ларда “Қўнғирот МТУ” УК га қарашли “Урганч” локомотив депоси тепловозлардан фойдаланиш цехи машинист ёрдамчиси Матякубов Матякуб Рузимович (Хива туманида 1969 йил 13 мартида туғилган, маълумоти ўрта махсус, уйланган, уч нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2015 йилдан) тепловозни техник сув билан таъминлаш учун ўзаро бирлашган тепловоз секциялари ўртасига чиқиб 1,5 метр баландликдан йиқилиб тушиши натижасида умуртқа суяклари лат ейди.
|
Бошқарма бошлиғи Ф.Ахтамов
Do'stlaringiz bilan baham: |