Ў збкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети



Download 0,91 Mb.
bet25/37
Sana03.12.2022
Hajmi0,91 Mb.
#878026
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
Махсус педагогика ЎУМ

Умумий педагогик таҳлил
Умумий педагогик таҳлил - дарсдаги ҳамма жиҳатларнинг қисқа ва енгил кўринишдаги таҳлилидир. Ўқитувчи дарсига киришдан олдин ёки дарси кузатилгач, унинг синф қайдномасини юритиш, ўқувчиларнинг дафтарларини текшириб боришнинг аҳволи, тарбиячи, ота-оналар билан олиб борилган ишлари каби барча фаолиятдаги ютуқ ва камчиликларини таҳлил этилган дарсдаги ютуқ, камчиликлар билан тенг кўрсатиб ўтиш фойдалидир.
Дарсни умумпедагогик жиҳатдан таҳлил қилганда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • дарс жиҳозлари;

  • синф хонасининг тайёрлик ҳолати;

  • дарс босқичларидан тўғри фойдаланиш;

  • ўқитувчининг педагогик-психологик жиҳатдан намунали шахс даражасига кўтарила олиши;

  • ўқувчиларнинг ривожланишидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан олиб борган коррекцион ишлар;

  • ўқувчи билимига кўйиладиган баҳонинг холисона, изоҳли бўлиши;

  • ўқувчилар интизоми;

  • ташқи ва қулай психологик муҳит, иш шароити;

  • парталарнинг ўқувчилар гавдасига мослиги;

  • ўқитувчининг ўқувчига берган саволлари;

- ўқувчининг ўқитувчига берган саволлари.
Умумий педагогик таҳлил соҳасидаги тажрибаларга кўра қуйидаги маслаҳатларга риоя қилиниши, уларни доимо ёдда тутиш тавсия этилади:
1. Берилган саволга жавоб беришда кечикаётган ўқувчи учун бир оз қўшимча вақт берилиши лозим.

  1. Жавобни бошлашда қийналган ўқувчига ўқитувчининг ёрдам бериб юбориши ўринлидир (жумалалар намуналари, кўргазмалар асосида ва ҳ.).

  2. Ўқувчи билимига қўйилган баҳо доимо шарҳланиши керак.

  3. Муомала ва мулоқотда эҳтиёткор бўлиш лозим.

Ўз дарсини ўзи таҳлил қилиш
Дарс ёки машғулотлар фақат ўзгалар томонидан таҳлил қилинибгина колмай, уни ўтказган ўқитувчининг ўзи томонидан ҳам таҳлил қилиниши мумкин. Шу ўринда айтиш жоизки, ўз дарс ёки машғулотини танқидий таҳлил қилиб боришга ўрганган ҳар бир ўқитувчи таълимда сифат ва самарадорликка эришади. Ўз хатоларини кўра билган ўқитувчи ривожлана оладиган ўқитувчи демакдир. Камчиликларни тузатиш, ўз дарсини қайта кўриш мақсадида ўқитувчи дарсдан чиққач, дарс жараёнини тўла эслашга ҳаракат килади. Ҳар бир дарс босқичида бажарилган ишлар, қўлланилган усулларни таҳлил килади, уларни нималар билан тўлдириш, тўғирлаш лозимлигини аниқлайди. Ўз дарсини ўзи таҳлил қилиш, эришилган ютуқларини яқкол кўриш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга ўрганиш учун ўқитувчи илғор тажрибали ўқитувчиларнинг дарсларига кириб, ўз дарслари билан таққослаши лозим.
Ўқитувчининг ўз дарсини ўзи таҳлили - бу жуда мураккаб ички жараён бўлиб, фикран амалга оширилади. Ўқитувчи ўз-ўзини таҳлил қилганда, фикран ўз дарсини қисмларга бўлиб, ўз мушоҳада тақризидан ўтказади. Бундай усулда ишлашдан мақсад ўтказилган дарсни замонавий педагогика, психология, услубий ва илғор педагогик тажрибалар талабига жавоб беришини аниқлаш ва шу жиҳатдан ўз дарсига баҳо беришдан иборатдир. Шу йўл билан ўқитувчи ўз дарсининг ютуқ ва камчиликларини аниқлаб, педагогик маҳоратини такомиллаштириш режасини тузиши лозим.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish