“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


-ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг таълим муассасаларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар бериш



Download 1,72 Mb.
bet44/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

шларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг таълим муассасаларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар бериш;
-етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш;
-ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий таълим муассасасини битирганидан кейин бандликни таъминлаш бўйича чора-тадбир­лар кўриш каби аввалги қонунда бўлмаган кафолатлари белгиланди.
Шу билан бирга, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган ёш фуқароларни ишга жойлаштиришга ёрдам қўшимча иш ўринлари ва ихтисослаштирилган корхоналарни барпо этиш, ўқитиш бўйича махсус дастурларни ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассаса ва ташкилотларда иш жойларининг энг кам миқдори заҳирасини яратиш йўли билан таъминланиши қайд этилди.1
Бундан ташқари, қонунда ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва қўшимча чора-тадбирлари, жумладан, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни, ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ёшлар ижтимоий хизматига оид нормалар ўз аксини топган.
Ҳар бир давлат ёш авлодни демократик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбия қилишнинг уддасидан чиқиши, уларни ижтимой жиҳатдан етарли даражада қўллаб-қувватлаши шарт. Акс ҳолда мамлакат аҳолиси фақатгина ишсиз ва салоҳиятсиз фуқаролар ҳисобига ортиб, хавфли криминоген вазият чуқурлашиб боради.
«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустаҳкамлашга, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чикаришда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар масъулиятини кучайтиришга, ушбу соҳада соғлом, баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Президент Ш.М.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида мамлакатимизнинг янги ва баркамол қиёфасини шакллантириш йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, жумладан, навқирон авлодни юксак маърифатли қилиб тарбиялашнинг аҳамиятини аниқ мисоллар билан очиб берди. Айниқса, глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ҳамда уни амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган ҳалқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро Конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этгани ҳалқаро эксперт доиралари, чет элнинг нуфузли тадқиқот институтлари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ш.М.Мирзиёевнинг барча давлатлар келажагига, бутун инсоният равнақига дахлдор ушбу ташаббуси халқимиз, хусусан, ёшларимиз қалбида чексиз фахр-ифтихор туйғусини уйғотди.
Ўзбекистонда Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар меҳнат амалиётини яхшилаш, уни механизациялаштиришни кучайтириш, кам меҳнат талаб қиладиган ва кўпрок даромад берадиган экин турларини етиштириб, қишлоқ хўжалигини диверсификациялаштириш орқали мамлакатга пахта етиштиришдан бошқа соҳаларга ўтиш ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолларини камайтиришда кўмаклашишга қаратилган. Бу узоқ йиллар мобайнида ёшларни мажбурий меҳнатга жалб этишдек номақбул холатларга чек қўйиш имконини беради.
Ёшлар ҳаётидаги барча соҳаларни ривожлантириш мақсадида, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламдаги ишлар кўзда тутилмоқда. Жумладан, Нукус шаҳрида Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби, Урганчда «Ёшлик» спорт мажмуаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида уни­версал спорт комплекслари, Қарши шаҳрида спорт-соғломлаштириш мажмуаси, кўп тармоқли ёпиқ сўзиш ҳавзаси барпо этилиши режашлаштирилди.
Айни пайтда кўплаб ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун Президент Ш.М.Мирзиёев улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш керак эканлигини таъкидламоқда. Бу давлат раҳбарининг аатан туйғуси нуқтайи назаридан ёрқин феноменини исботлайди.
Айни пайтда жамоатчилик Ўзбекистон ёшлари Ҳалқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиш, ёшлар хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлиши кераклигини таъкидлашмоқда. Бу эса ёшларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта имконият яратади. Шунинг учун келгуси йили Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, юқорида айтилганидек, халқ ҳокимиятчилиги, кенг жамоатчиликнинг, ҳар бир фуқаронинг давлат бошқарувида иштирокини ҳуқуқий асослаб «давлатнинг бирдан-бир ва ягона манбаи халқдир», деб алоҳида таъкидланган. Асосий қонуннинг ана шу талабларидан келиб чиқиб, Ҳаракатлар стратегиясида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис ва жамоатчилик назоратининг ролини янада кучайтириш масалалари жиддий равишда кўтарилган. Мурожаатномада бу фикрлар амалий жиҳатдан янада ривожлантирилди. Замонавий унда хусусан ёшлар иштирокини таъминлаш орқали аҳоли сиёсий фаол қатламининг янги янги авлодини етиштириш имконини беради.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish