Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 6,74 Mb.
bet9/78
Sana21.02.2022
Hajmi6,74 Mb.
#79777
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   78
Bog'liq
2 1 УМК Педагогнинг инновацион фаолияти (3)

III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР


1-МАВЗУ: ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ. (2 соат)
Режа:

  1. Педагогика ва касб-ҳунар бўйича муомала қилиш назарияси ва амалиёти.

  2. Таълим жараёни қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда этика нормалари ва нутқ маданияти.

  3. Инновацион жараёнлар ривожининг замонавий тенденциялари.

  4. Инновацион таълимда илғор хорижий тажрибалар интеграцияси. Кредит тизими. ЕСТS кредитлари: хусусиятлари ва тамойиллари.

Таянч тушунчалар: модернизациялаш, таълим жараёнини модернизациялаш, технология, педагогик технология, технологиялаштириш, таълим жараёнини технологиялаштириш, тарбия жараёнини технологиялаштириш, инновация, новация, инновацион таълим технологиялари, инновацион жараён, таълимий инновацион жараён, таълимий инновацион жараён босқичлари.

    1. Педагогика ва касб-ҳунар бўйича муомала қилиш назарияси ва амалиёти.

Жаҳонда олий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар юз бермоқда. Таълим соҳасидан давлат монополиясидан воз кечиш, тижорат таълимини яратиш, жамият ҳаёти тузилишининг ўзгариши таълим хизматлари бозорига пайдо бўлиши олиб келди. Мазкур бозор ахборот бозори ва меҳнат бозори билан бир қаторда таълим соҳасига фаол таъсир кўрсатмоқда.
Иқтисодиёт ва жамиятнинг ахборотлаштирилиши, давлат ва хусусий корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатиш шароитларининг ўзгариши таълим хизматларига талаб кучайишига сабаб бўлди.
Таълимга эҳтиёж муайян касб-ҳунарни ўзлаштириш, маълум лавозимни эгаллаш, маълум даражада маълумот олиш, қўшимча малакани ўзлаштириш, жамиятда муайян ўринни эгаллаш, мансаб пиллапояларидан кўтарилиш истаги билан белгиланади. Маълумот ҳозирги дунёда нуфузни белгиловчи омил сифатидагина эмас, балки ҳозирги ҳаёт яшаб қолиш воситаси сифатида ҳам қаралади. Таълим инсон капиталини такомиллаштириш ва ривожлантириш жараёни сифатида қаралиши мумкин. “Инсон капитали” тушунчасини биринчилардан бўлиб А.Смит илмий муомалага киритган. Бунда у “жамият аъзоларининг даромад олиш ҳуқуқини берувчи тўплаган билимлари ва кўникмалари”ни тушунган. Таълимнинг ички самарадорлиги: ўқиш даврида жорий эҳтиёжларнинг қондирилишида; маънавий ва маданий савиянинг ошишида; ақлий қобилиятларнинг ривожланишида; инсонга техника ва иқтисодиётдаги ўзгаришларга тезроқ мослашишга кўмаклашувчи қобилиятларда; таълим муассасаларида илмий билимлар ҳажмининг ўсишида; одамларни профессионал ажратиш ва ижтимоий мақомига кўра саралашда намоён бўлади.
Мамлакатда таълим даражаси унинг меҳнат ресурси, иқтисодий салоҳияти, хавфсизлиги, ривожланиш имкониятларини белгилайди. Бу ерда гап аҳоли маълумот даражасининг ўсишидан бутун жамият кўрадиган самара ҳақида боради. Шундай қилиб, инсон ўз маълумот даражасини оширар экан, бундан нафақат ўзи наф кўради, балки жамиятга ҳам катта фойда келтиради. Бу таълим тизимига давлат томонидан дотацион мадад кўрсатилиши заруриятини белгилайди.
Таълим муассасалари таклифни шакллантирувчи, таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар сифатида амал қилади. Энг аввало олий ва ўрта мактаб таълим муассасаларига тўхталиб ўтамиз.
Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизими яратилган. Олий таълим тизимида қуйидаги турдаги ўқув юртлари мавжуд: университет, академия, институт.
Университетлар таълим, фан ва маданиятни фундаментал илмий тадқиқотлар олиб бориш, олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг барча даражаларида таълим бериш йўли билан ривожлантирадилар. Улар таълимни ривожлантиришнинг етакчи марказлари ҳисобланади.
Академиялар асосан фан, техника ва маданиятнинг бир соҳасида фаолият кўрсатади, ўз фаолият соҳасида етакчи илмий-методик марказ ҳисобланади. Улар олий малакали мутахассислар тайёрлайди ва муайян тармоқ (тармоқлар гуруҳи) учун раҳбар кадрларни қайта тайёрлайди.
Институтлар мустақил ўқув юртлари сифатида ёки университетлар, академиялар, институтларнинг таркибий бўлинмалари сифатида фан, техника ва маданиятнинг бир қанча йўналишларида базавийдан паст бўлмаган даражада касб-ҳунар таълими дастурларини амалга оширадилар ва илмий тадқиқотлар ўтказадилар.
Таълим соҳасида давлат бажарадиган махсус функцияларни бошқа субъектлар зарур миқёсда бажаришга қодир эмас. Ривожланган мамлакатлар (масалан, АҚШ) да федерал таълим органларининг бош вазифаси ижтимоий таълим институтлари хусусида жамоатчиликнинг ижобий фикрини ("public relations"), мазкур институтларнинг ижобий имиджини яратиш ва қувватлашдир (шу жумладан аҳоли ва иш берувчилар ўртасида).
Бутун дунёда давлат таълим соҳасини маблағ билан таъминлайди (энг аввало унинг фундаменталлашуви ва инсонпарварлашуви йўналишида) ва бошқа субъектларнинг мазкур соҳага узоқ муддатли инвестициялари учун кафолатлар беради, устувор ихтисосликларни, мутахассислар тайёрлаш шакллари ва усулларини таъминлаш, таълимни ривожлантириш мақсадида солиқ имтиёзларини ва бозорни тартибга солишнинг бошқа шаклларини қўллайди. Давлат таълим муассасаларида ўргатиладиган касблар ва ихтисосликларнинг рўйхатларини белгилайди, таълим хизматларининг базавий ассортиментини шакллантиради. У таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишни амалга оширади, таълим хизматлари сифатини, унинг таълим стандартларига мувофиқлигини кафолатлайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таълим тизими учун педагогик ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш ҳам юклатилган. Ривожланган мамлакатларда таълим соҳасига инвестициялар ўта ишончли ва фойдали эканлигига шак-шубҳа билдирилмайди. Америкалик мутахассисларнинг баҳолашларича, таълим тизимида 1 доллар харажат 3-6 доллар миқдорида даромад олиш имкониятини беради. Таълим, айниқса олий таълим маданият билан узвийдир. Таълим хизматларига талаб маданият даражаси билан бевосита боғлиқ. Бунда маданият даражаси қанча юқори бўлса, янги билимлар ва қўшимча маълумотга эҳтиёж шунча кучли бўлади. Маданий даражанинг ўсишига мос равишда истеъмолчи ўзининг таълим соҳасидаги эҳтиёжларини қондиришга онгли равишда йўналтирувчи бюджетдаги харажатлар улуши ҳам кўпаяди.
Шундай қилиб, таълимнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий мазмуни мавжудлиги тўғрисида сўз юритиш мумкин. Бунда таълимнинг иқтисодий табиати инсонда унга келажакда ўз меҳнатини яхши пулга сотиш, жамиятга эса-одамларнинг янги билим ва кўникмаларидан фойдаланиб меҳнат унумдорлигини ошириш ва янада сифатлироқ маҳсулот олиш имкониятини берадиган таълим капиталининг шаклланишида намоён бўлади. Таълим иқтисодий мазмунининг мазкур талқини унинг инвестицион товар сифатидаги талқинига зид келмайди, чунки у келажакда ўзини оқлайдиган инвестицияларни талаб этади.
Таълимнинг ижтимоий мазмуни одамларда ижтимоий муносабатлар кўникмаларини тарбиялаши, шахснинг ижтимоийлашувига кўмаклашиши, жамият мақсадларига зиён етказмасдан ўз мақсадларига эришиш, индивидуал, коллектив ва ижтимоий манфаатларни мувофиқлаштириш кўникмаларини шакллантиришида намоён бўлади.
Ниҳоят, таълимнинг маданий мазмуни шахс ва жамият маънавий қадриятларининг шаклланишида, кишиларда ҳаёт фаолияти маънавий принциплари, аҳлоқий нуқтаи назарнинг ривожланишида намоён бўлади.


Download 6,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish