4.2 Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари.
Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари бурғилаш тизмасининг пастки қисмига ўрнатилиб, тизмани қаттиқлигини, мустаҳкамлигини оширади ва бурғига юкланма беради.
Ҳозирги вақтда ОБК нинг бир неча турлари мавжуддир.
Мувозанатланган оғирлаштирилган бурғилаш қувури – МОБК2. Бу турдаги қувур хромникелмолибденли пўлатдан тайёрланиб, фақат учлари иссиқлик ишланмасидан ўтказилади. ОБҚ канали пармалаш йўли арн олинади, қувурни мувозанатлаштириш учун механик ишланма берилади. МОБК2 – 178, 203 ва 229 мм диаметрларда тайёрланади.
Иссиқ ўрамли ОБҚ – 73, 89, 109, 146, 178, 203, 219, 245 мм-ли диаметрларда ишлаб чиқарилади. Бу турдаги ОБҚ ар бутун узунлиги бўйича силлиқ ҳолда мустаҳкамлиги Д ва К пўлат гуруҳлардан тайёрланади. Иссиқ урамли ОБҚ ар 2000-2500 метр чуқурликдаги геологик шароити мураккаб бўлмаган қудуқларни бурғилашда қўлланилади.
Қулфли оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари КОБҚ3 – қувурларни бурғилашда резьбаларни емирилишини ва резьбали бирикмаларни мустаҳкамлигини ошириш, ҳамда таъмирлаш ишларини енгиллаштириш мақсадида қўлланилади.
|
7-расм. Ўзатмаларни қўллаш схемаси. 1-вертлюг; 2-вертлюгнинг ўзатмаси; 3-юқори етакчи қувурнинг ўзатмаси (ўтказгич); 4-етакчи бурғилаш қувури; 5-пастки етакчи қувур ўзатмаси; 6-олдиндан ҳимояловчи ёки ўтиш узатмаси; 7-бурғилаш қувури қулфи; 8-бурғилаш қувури; 9-бурғилаш қувури ниппели; 10-икки муфтали ўзатма; 11-туткич метчики; 12-ОБҚ; 13-икки ниппелли ўзатма; 14-гидравлик туб двигатель.
|
|
|
4.3. Оғирлаштирилган пармалаш қувурлари
Оғирлаштирилган пармалаш қувурлари (ОПҚ) пармалаш бирикмасининг пастки қисмига турғунлик ва долота оғирлик бериш учун хизмат қилади.
Оғирлаштирилган пармалаш қувурлари мустаҳкамлик маркаси Д, К бўлган ва хромникельмолибденли пўлатлардан ғўласимон қилиб ясалади ва парма билан тешилади. Кесим юзаси юмалоқ, квадрат ва спирал шаклда бўлади. Уларнинг иккала бошларига йирик резьба чиқарилади. ОПҚ тўғрисидаги керакли маъулмотлар 6.8-жадвалда келтирилган.
ОПҚ буюртмага биноан узунлиги 6, 8, 9, 12 метрли қилиб тайёрланиши мумкин. Уларнинг эгрилиги 4-6 мм дан ошмаслиги керак. Буюртмага биноан ОПҚда элеватор учун жой чиқарилмаслиги мумкин.
Хорижий давлат заводлари АPI - стандарти бўйича ОПҚ чиқради. Уларнинг диаметри 76.2 мм дан 285.8 мм гача бўлади. ОПҚ SAE 4140, 4142, 4145 маркали хромникилли пўлатлардан ясалади. Узунлиги 9,14 ва 9,45 м бўлиб, 15 см узун ёки калта бўлиши мумкин. Баъзан фирмалар 12-13 м узунликда ҳам ОПҚ чиқаради. Спирал ОПҚ нинг танасига спирал шаклда ариқчалар ўтказилган. Ариқчаларнинг чуқурлиги ОПҚ нинг диаметрига қараб 4,0 -11,9 мм бўлади.
2-жадвал
Шартли белгиси
|
Ташқи диаметри, мм
|
Резьбаси
|
Тешик диаметри, мм
|
Элеватор ўрнатиладиган жойнинг диаметри, мм
|
1 м ОПҚ оғирлиги
|
УБТ - 120
|
120
|
3-101
|
64
|
102
|
63.5
|
УБТ - 133
|
133
|
З-108
|
64
|
115
|
84.5
|
УБТ - 146
|
146
|
З-121
|
68
|
136
|
103.6
|
УБТ - 178
|
178
|
З-147
|
80
|
168
|
156.3
|
УБТ - 203
|
203
|
З-161
|
80
|
190
|
214
|
УБТ – 229
|
229
|
З-171
|
90
|
195
|
273
|
УБТ – 254
|
254
|
З-201
|
100
|
220
|
330
|
УБТ – 273
|
273
|
З-201
|
100
|
220
|
397
|
УБТ - 299
|
299
|
З-201
|
100
|
245
|
489
|
8-расм. Бурғилаш қулфлари. А–КК– ли; б–НК-ли; в–УК-ли; 1-ниппель;
2-муфта.
5-амалий машғулот. Роторли ва турбинали бурғилаш усулларида қувурлар бирикмасини мустаҳкамликка ҳисоблаш.
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнида бурғилаш тизмасини таркиби тўғри танланиши керак. Қудуқларни бурғилашда бурғилаш тизмасини элементларига сиқувчи, чузувчи, эгилтирувчи ва ҳар хил зўриқтирувчи кучланишлар таъсир қилади. Қудуқларни бурғилаш жараёнида бурғилаш тизмаси қисилиб қолиши, кўтариш жараёнида қувурлар бирикмаси ушланиб қолганда рухсат этилганда каттароқ зўриқишлар пайдо бўлади. Шунинг учун 5-чи ва 6-чи машғулотларда қувурлар бирикмасини чидамликка , статик мустаҳкамликка ҳисобларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |