1.4. Махсус мўлжалланган долоталар
Колонкали бурғи: ҳар қандай колонкали бурғи конструкциясига боғлиқ бўлмаган ҳолда қуйидаги асосий элементлардан ташкил топган:
1. бурғиланадиган намуна атрофидаги жинсларни парчаловчи бурғилаш каллаги;
2. ташқи корпуси;
3. намуналарни чиқишини таъминловчи-ички колонка қувури;
4. намуналарни ушлагич.
Ишлатиш қоидасига кўра бурғилар доимий колонкали қувурлар ва доимий бўлмаган грунт ташувчи турларга бўлинади.
Доимий калонкали қувурлар билан намуналар қазилганда уларнинг чиқариш пайтида бутунлай калонка чиқарилади, бу эса ишни самарадорлигини пасайтириб юборади.
Олинадиган грунт ташувчи долоталарда эса махсус арқондаги ушлагич ёрдамида намуналар чиқариб олинади.
Колонкали бурғилардаги бурғилаш каллаги: парракли, шарошкалаи ва алмазли турларга бўлинади. Ҳамма турдаги колонкали долоталарда намуналарни бурғилаш долота каллаги ёрдамида амалга оширилади, узиб олиш ва ушлаб олиш учун намуна ушлагич хизмат қилади.
Алмазли бурғилаш каллаги бутун қурилма алмаз билан қурилган бўлиб, алмазли долота каби қудуқ тубини бутунлай парчалашга мўлжалланган.
Олинмайдиган (ечилмайдиган) грунт ташувчи носкали бурғилаш долотаси билан бир марта бурғилашда 5-6 м ўтиш мумкин. Ечиладиган грунт буруги бурғилашда 3-3,5 м ўтиши мумкин. Ҳозирги пайтда қуйидаги турдаги колонкали бурғилаш бурғилари тайёрланади:
- ечиладиган грунт ташувчи ва ечилмайдиган (доимий) колонкали қувурли
тўрт шарошкали бурғилаш каллакли колонкали долоталар қуйидаги диаметрда тайёрланади: 118, 145, 190, 214, 243, 269, 295 ва 346 мм
- алмазли бурғилаш каллакли колонкалар: 96, 116,5, 140, 142,5, 185, 188 ва 212 мм диаметрларда тайёрланади.
Кенгайтиргичлар. Яхлит ва калонкали бурғи билан бурғилашга ўтишда қудуқ диаметрини кенгайтириш учун қўлланилади ҳамда - бурғилаш жараёнида бурғилаш асбобларини марказлаштиришда қўлланилади.
Кенгайтиргичлар - ишчи органларининг (шарошка, паррак ва бошқа) шакли, маҳкамланиш усуллари (қаттиқ маҳкамланган, қисмларга ажратиладиган ва кузгатиладиган) бу органларнинг сони ва уларни куроллиниш бўйича таснифланади.
Ҳозирги пайтда икки турдаги кенгайтиргичлар қўлланилади: шарошкали ва парракли. Энг кўп қўлланиладигани уч шарошкали кенгайтиргичдир (8-расм). У корпусдан ташкил топган бўлиб, битта ўққа уч жуфт шарошкалар, унча катта бўлмаган конусликда мантаж қилинган шарошкалар айлана бўйича бир – биридан 120 0С бурчакда жойлашган.
Уч шарошкали кенгайтиргичларни диаметри 243, 269, 295, 346, 394 ва 445 мм бўлади. Уч шарошкали кенгайтиргичлардан ташқари 4 ва 6 парракли кенгайтиргичлар, бир шарошкали аррали кенгайтиргичлар ва бурғи усти штирли кенгайтиргичлар ҳам ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |