Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Kengash raisi i.f.d., prof. A.Tuychiyev



Download 0,58 Mb.
bet2/8
Sana14.04.2022
Hajmi0,58 Mb.
#549751
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КРС амалий

Kengash raisi i.f.d., prof. A.Tuychiyev
Kengash kotibi i.f.n., dots. I.Choriyev
Korxonalarni rivojlanish strategiyasi fanidan амалий дарс ўтиш бўйича услубий қўлланма Toshkent moliya instituti Kengashida ko‘rib chiqilgan va chop etish uchun ruxsat berilgan (2020 yil “___” ______________ dagi “___” -sonli bayonnoma).


Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув турлари бўйича тақсимоти





Мавзу:

Аудитория соатлари

Мус-
тақил
иш

Жами

Жами

Шу жумладан:

Маъруза

Амалий
(семинар)

Тажриба

1.

Ишлаб чқаришни ташкил қилиш, экспортни яхшилаш ва таъминот манбаларини жойлаштиришни глобал стратегияси

12

4

8




6

18

2.

Стратегик альянслар



12

4

8




6

18

3.

Корхоналарнинг хорижий ҳамкорлари билан валюта- молия муносабатлари



12

4

8




6

18

4.

Ташқи иқтисодий фаолият жараёнида технологияларни узатиш тижорат шакллари

12

4

8




6

18

5.

Қўшма корхоналарни очиш ва ривожлантириш

12

4

8




6

18

6.

Бозорда воситачилардан фойдаланиш

14

6

8




4

18

7.

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг божхона бошқаруви

12

6

6




4

16

8.

Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурталаш

12

6

6




4

16

9

Иш юзасидан олиб бориладиган алоқа

8

4

4




4

12




ЖАМИ

106

42

64




46

156


Семинар (амалий ва лаборатория) машғулотларининг мазмуни
Масалалар


1-масала.
Тиббий саноат учун ранг берувчиларнинг рақобат варақаси юзасидан ҳисоб-китоб учун топшириқ
Буюртма
Миқдори – 10 т
Етказиб бериш муддати – 2–3 чорак
Тўлов – инкассо
Таклиф

  1. ЭНИ (Италия) – 5550 ит. Лир, 10 т, май. Инкассо

  2. Эй энд Ди (Англия) – 5, 10 ф. Ст., 10 т, сентябрь аккредитив

  3. Эл Пи Си (Англия) – 2, 75 ф. Ст. 10 т, 3 чорак, аккредитив

  4. Коалит (Англия) – 4,5 ф. Ст, 5 т. 3 чорак, инкассо.

  5. Сого (Франция) – 27, 0 франк, 10 т, 3 чорак, инкассо

  6. Дюдимекс (Голландия) – 9, 7 АҚШ доллари, 10 т, 3 чорак, инкассо

Бозор тенденцияси – ошиб боришга моийли
Бундан олдинги битим ЭНИ (Италия) – 5520 ит. Лир, ФОБ, 10 т.
Валюта курслари
1 АҚШ доллари қ 1521 ит лираси
1 АҚШ доллари қ 5, 145 фр. Франки
1 АҚШ доллари қ 0, 625 фунт стерлинг
Таклифлар апрелда олинган.
Тавсиялар. Таклифларни таққослаб кўринг, нархларни келтириш методикасига мувофиқ равишда уларни бир базада ҳисоблаб чиқинг, рақобат варақасиини тўлдиринг ва нархлар лимитини аниқланг.


2- масала.


КИМЁВИЙ ТОВАРЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН РАҚОБАТ ВАРАҚАСИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ
Буюртма
Миқдори – 200 т
Етказиб бериш муддати – 3-4 чорак
Тўлов – инкассо
Таклиф

  1. «Ю. К. Пейнтс» (Ҳиндистон) – 7,1 АҚШ доллари, ФОБ. 100 т. 3–4 чорак, аккредитив.

  2. «Уша» (Ҳиндистон) – 7,2 АҚШ доллари, ФОБ. 100 т, 3–4 чорак, инкассо

  3. «Кемимпекс» (Ҳиндистон) – 8,52 АҚШ доллари, ФОБ, 100 т. 3–4 чорак, инкассо.

  4. «Атул» (Ҳиндистон) – 8,55 АҚШ доллари, Фоб. 100 т, 3–4 сорак, аккредитив.

«Кемимпекс» ва «Атул» фирмалари савдо фирмалари ҳисобланади.
Бозор тенденцияси – нархларнинг ошиб боришига мойил.
Бундан олдинги битим «Уша» (Ҳиндистон) фирмаси билан 5,7 АҚШ долларига ФОБ, 20 тоннага тузилган.
Валюталар курси
1 АҚШ доллари – 1,523 ем. Маркаси.
Транспорт харажатлари
Ҳиндистондан олиб келинганда – 5%
Германиядан олиб келинганда 3%
Тавсиялар. Таклифларни таққослаб кўринг, нархларни келтириш методикасига мувофиқ равишда уларни бир базада ҳисоблаб чиқинг, рақобат варақасиини тўлдиринг ва нархлар лимитини аниқланг.


3- масала.

ИЗОЛЯТОРЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН РАҚОБАТ ВАРАҚАСНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАРГА ОИД ТОПШИРИҚ


«АЗэлектро» ташкилоти жорий йилда ИОС 110ғ6000 типидаги изоляторлардан 15 минг дона сотиб олиши керак.
Бу изоляторлар буюртмачининг чизмаси бўйича тайёрланади, шунинг учун техник фарқлар бўйича фарқлар ҳисоб-китобларга киритилмаган.
Таклифлар

  1. Бир энд сан (Англия) – 5 минг дона, ФОБ. 138 фунт стерлинг, аккредитив.

  2. Керамтек (ФРГ) – 10 минг дона, инкассо, сотувчининг франко сегараси, 304 немис маркаси.

  3. Порцелланфабрик (Австрия) – 10 минг дона, соутувчининг франко-чегараси, аккредитив, 3310 австрия шиллинги.

  4. Словэлектро (Словения) – 15 минг дона, сотувчининг франко чегараси, аккредитив, 147 АҚШ доллари.

Валюта курслари


1 АҚШ доллари – 0,625 фунт-стерлинг.
1 АҚШ доллари – 1, 523 немис маркаси
1 АҚШ доллари – 22, 5 австрия шиллинги.
қайта ҳисоблаш коэффицентлари

  1. Ушбу товар бўйича ҳар бир партиянинг тақдим этилишига чегирмалар – 10 % (партияда 5 мингтадан ортиқ бўлганда).

  2. Етказиб беришнинг ФОБ-франко-чегара шартига тузатишлар – 3%.

Тавсиялар. Таклифларни таққослаб кўринг, нархларни келтириш методикасига мувофиқ равишда уларни бир базада ҳисоблаб чиқинг, рақобат варақасиини тўлдиринг ва нархлар лимитини аниқланг.


4- масала.

ХРОМ РУДАСИНИ ИТАЛИЯГА ЭКСПОРТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА НАРХЛАРНИ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШГА ОИД


ТОПШИРИҚ

  1. Руданинг сифат тавсифи:

хром окиси – 46 % мин, 48% – база;
кремнезем – 7 % макс;
фосфор – о,оо8 % макс;
хромнинг темирга нисбати – 3 : 1;
гранулашиши – 0–300 мм

  1. Туркия хром рудасига маълумотнома нархлари 97–98 АҚШ долларини ташкил этади, ФОБ Туркия порти.

  2. Турк рудасининг сифат тавсифи:

хром окиси – 49 % база
кремнезем – 5 % макс.
Фосфор – о, 008 % макс.
Хромнинг темирга нисбати – 3 : 1
гранулалашиши – 0–300 мм.
Турк хром рудасининг сифати ушбу товар бўйича халқаро стандарт ҳисобланади
Тасиялар ФОБ, Қора денгиз порти асосида экспорт нархини ҳисоблаб чиқинг, нархнинг ҳисоб-китобини экспорт бўйича амалга оширинг.


5 – масала.

ШПАЛЛАР ЭКСПОРТИ БЎЙИЧА НАРХЛАРНИ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШГА ОИД ТОПШИРИҚ


Эрон фирмаси томонидан етказиб бериш муддати 19... май-декабрь бўлган ҳолда донаси 20 доллардан 250 минг шпал сотиб олиш ҳақида таклиф тушди. Экспорпт нархини ҳисоблаб чиқиш зарур.
Таклиф олинган пайтга келиб экспортчи маълумотнома нархларига эга эмас. Шпаллар диаметри 32 см ва ундан ортиқ бўлган пиловочникнинг энг яхши навларидан тайёрланган.
Жорий йилда бундай ҳажмда игнабаргли пиловочникни экспорт қилиш ўртача ФОБ учун 63–65 АҚШ доллари нархида амалга оширилди.
Саноат маълумотларига кўра, 1 куб метр пиловочникдан 4, 4 ташпал чиқади. Ишлаб чиқариш учун қўшимчалар – 20 %.
Тавсиялар. Шпаллар нархининг тахминий даражасини аниқлаш учун ҳисоб-китобни амалга оширинг, асосланган нархларни расмийлаштиринг.
6- масала.

Москва шаҳридаги «УЗпромэкспорт» ОАЖ Генуя шаҳридаги «Кое ва Клеричи» итальян фирмасига 50 т оддий хром рудасини сотувчининг 10% плюс-минус опциони билан нам коносамент оғирликда сотди. Руданинг сифати: хромнинг окисланиши – 46 мин., 48 % – база, кремнезем – 7% макс, фосфор – 0, 008 % макс, хромнинг темирга нисбати – 3: 1, гранулалашиши – 0–300 мм (баъзи фракцияларнинг кафолатисиз).


Шериклар ўртасида контракт лойиҳасини тайёрланг. Қуруқ оғирликда метр-тоннадаги рудада қанча хром мавжудлигидан келиб чиқиб, нарх белгиланг, контрактдаги базис сифатидан чекилишлар мавжуд бўлган ҳолларда чегирмалар ва қўшимчаларни назарда тутинг. Руда Новороссийск плортидан жўнатилади. Ўзбекистон кемаларини фрахта қилиш имкони бор, лекин Италия томони Фоб асосида Италия флотидан фойдаланиб контракт тузиш таклифида туриб олмоқда. Юкни ортиш 1997 йил апрель-май ойларида амалга оширилади. Сифатни текшириш усулини белгиланг. Сифатни тасдиқловчи ҳужжатларни назарда тутинг. Сифат ва сон жиҳатидан қабул қилиб олиш зарурлигини ҳисобга олиб, юкни ортиш портида сон бўйича топширишни, юкни тушириш портида эса – сифат бўйича ортиш ва туширишни назарда тутинг (юкни тушириш портида харидорга ўз ҳисобидан товарнинг сифатини текшириш ҳуқуқини берган юкни тушириш портидаги лаборатория томонидан тақдим қилинган сифта сертификати бўйича). Харидорнинг топшириғига биноан бетараф ваколатли назорат қилувчи фирма кимёвий анализ ва намликни аниқлаш учун намуна олиши мумкин. Тўлов шартларини белгилашда тўлов амалга ошириладиган ҳужжатларни кўрсатинг. Арбитраж ва форс-мажор бўйича эслатмаларни назарда тутинг. «Кое ва Клеричи» фирмаси «Роспромэкспорт» ОАЖ билан узоқ вақтдан буён ҳамкорлик қилиб келади.
7- масала.

Ташқи савдо битими учун контрагент танлаб олиш бўйича топшириқда баён қилинган вазиятдан фойдаланиб, Андижон шаҳридаги ЗПХ Ўзбекистон фирмаси ва Банатам шаҳридаги «Женерал рефрежирейторз импорт ЛТД» фирмаси ўртасида савдо-воситачилик консигнацион битимининг лойиҳасини тайёрлаш лозим.


Битим лойиҳасига консигнацион шартноманинг барча асосоий шартлари­ни киритиш кекрак: ҳудудни белгилаш, сотиш ҳуқуқининг хусусияти, кон­сигнант ва конмигнатор мажбуриятлари, консигнация тури, нарх сиёсати­нинг йўналиши, консигнаторга тўловлар ва рағбатлантиришлар тартиби, кон­­сигнация муддати ва шартноманинг ўзининг амал қилиш муддати ва ш. к.Битим лойиҳасини тузишда шуни ҳисобга олиш керакки, мазкур битим шу пайтгача ишбилармонлик муносабатларида бўлмаган шерикларнинг биринчи шартномасидир.



Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish