Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 0,58 Mb.
bet6/8
Sana14.04.2022
Hajmi0,58 Mb.
#549751
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КРС амалий

12-масала.

ДАСТЛАБКИ ВАЗИЯТ


Инглиз компанияси Ўзбекистон ва баъзи МДҲ мамлакатлари тўқимачилик корхоналари учун ускуналар ва эҳтиёт қисмларни мунтазам раваишда етказиб берувчи ҳисобланади. Асосий етказиб бериладиган маҳсулот турли тикув игналаридир, бу игналарнинг ейилиши анча тез ва Англиядан мунтазам равишда етказиб турилишини талаб қилади. Тез ейиладиган ускуналарнинг умумий етказиб бериш ҳажми тахминан йилига 35 тоннани ташкил қилади. Игналар, шунингдек, баъзи бошқа деталлар Тошкент, Самарқанд, Андижон, Қарши, Термиз, Фарғонадаги тикув корхоналарига етказиб ерилади. Ҳар бир корхонага йилига 3 тонна игна керак. Бутун етказиб беришларнинг деярли 90 % ни ташкил қиладиган игналар ва доимий равишда алмаштириб турилишини тақозо этувчи бошқа деталлар Ўзбекистонга ҳар бир партияси 3 тонна бўлган ҳолда Тошкентга етказиб берилади, сўнгра 2-3 тоннадан 0,5 тоннагача бўлган кичик партияларда Ўзбекистоннинг кўрсатилган 6 та шаҳарларига жўнатилади. Етказиб бериш кичик контейнерларда (юк сиғими 0,15–0,5 тонна бўлган) темир йўл орқали амалга оширилади. Игналарни турлари ва партиялари бўйича навларга бўлиш Тошкентга жўнатишдан олдин Англияда амалга оширилади.
Корхонага игналарни олиб келиш ҳар бир алоҳида етказиб беришнинг (Англиянинг ўрта қисми, яъни Лидс районидан Тошкент орқали Ўзбекистоннинг турли шаҳарлариг а)узоқлиги ва Тошкентдан етказиб беришларнинг кичик партиялилиги туфайли транспорт ишидаги узилишлар боис, кўпинча кечикади. ўз навбатида, кичик партиялар билан жўнатиш юк йирикпартиялар билан жўнатиганидагига қараганда каттароқ транспорт харажатларини талаб қилади.
ИНГЛИЗ КОМПАНИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
Инглиз компанияси директорлар кенгашининг йиғилишида россия бозорининг истиқболлиги ва кўплаб тўқимачи комбинат-шерикларга хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳақидаги масала муҳокама қилинди: Ўзбекистонда турли хилдаги ва шаклдаги игналарни тез-тез алмаштириб туришга доимий эҳтиёж бор. Бунга сабаб кўплаб тўқимачилик корхоналари мамлакатнинг Европа қисмида жойлашган бўлиб, улар Ўзбекистондаги етказиб берувчилар томонидан мазкур тез ейиладиган ускуналар етказилиб берилишида қийинчиликларга учрамоқдалар.
Корхоналарга игналарни етказиб бериш ҳар бир алоҳида партияни ташашнинг узоқлиги (Англиянинг ўрта қисмидаги Лидс пайонидан Тошкент орқали Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига) ва Тошкентдан турли шаҳарларга кичик партияларда ташашда транспорт ишидаги узилишлар туфайли ушланиб қолмоқда. Ўз навбатида, кичик партияларни ташиш йирик партяларни ташишга қараганда катта харажатларни талаб қилади.

ИНГЛИЗ КОМПАНИЯСИНИНГ ҚАРОРИ


Инглиз компанияси директорлар кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон бозорининг истиқболлиги ва унда кўплаб тўқимачилик корхоналарига хизмат қилиш орқали операцияларни кенгайтириш имконияти ҳақидаги масала муҳокама қилинди: Ўзбекистоняда турли хил ва кўринишлардаги тикувчилик игналарини алмаштиришга эҳтиёж доимий сезилади. Тикувчилик корхоналарининг кўпчилиги асосан мамлакатнинг Европа қисмида жойлашган, қунинг учун бу тез ейиладиган ускуналарни Ўзбекистонлик етказиб берувчилар томонидан етказиб беришда узилишлар бўлмоқда.
Англияда ишлаб чиқилган ва Ўзбекистонда тайёрланган бундай игналарни таққослаш шуни кўрсатдики, улар бир- бирларининг ўрнини тўла босиши мумкин. Бу шуни англатадики, Ўзбекистондаги асбоб-ускуналарида ишлайдиган тикувчилик корхоналари инглиз саноатида ишлаб чиқилган игналарни ҳеч бўлмаганда тез-тез қўллаш мумкин.
Инглиз компанияси директорлар кенгашида Ўзбекистонда бир бўлим яратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу бўлимнинг функцияси етказиб беришларни мувофиқлаштириш ва биринчи навбатда игналар ва бошқа эҳтиёт қисмлари билан тикувчилик корхоналарини узлуксвиз таъминлашдан иборат бўлади, шунингдек, бутун Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудуди бўйлаб жойлашган фирмаларга игналар ва тез ишлатиб бўлинадиган ускуналарни етказиб бериш борасидаги эҳтиёжиг зудлик билан жаво бериш ҳам кирадиган бўлди.
Тошкентдаги Британия элчихонаси тасдиқлаган инглиз матбуоти хабарларига қараганда, шу нарса маълум бўлдики, кейинги йиллардаги қонунлар ва норматив ҳужжатларга мувофиқ, ўз ҳисоб-китоб рақамларида валютага эга бўлган рус корхоналари зарур ускуналарни хорижий компаниялардан бевосита сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.
УШБУ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ
Юқорида барча баён этилганларга мувофиқ, қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда инглиз компанияси директорлар кенгаши қарорининг тўғрилигини баҳоланг:
компания учун Ўзбекистон бозорининг истиқболлиги;
тегишли норматив ва қонунчилик базасининг мавжудлиги;
бизнесни ривожлантириш иуқтаи назаридан шароитнинг қулайлиги (business enviroment).
Ижобий қарор қабул қилинган ҳолда қуйидагилардан келиб чиқиб, компаниянинг бўлинмаси қаерда жойлашиши ҳақидаги масалани ҳал қилинг:
маҳсулот етказиб берувчиларга ва уни сотиш бозориг яқинлиги;
талаб қилинган ускуналарни истеъмолчига тез ва узлуксиз етказиб беришни таъминлаш имконияти;
бизнесни ривожлантиришга нисбатан маҳаллий шароит;
малакали ишчи кучининг мажудлиги;
ривожланган инфраструктуранинг мавжудлиги.
Аниқланг: компания ўзининг омборини қуриши шартми ёки у мавжуд бўлган маҳаллий воситалардан фойдаланиш керакми; мижозларга товарни темир йўл транспорти орқали етказиб беришга мўлжал олиши лозимми ёки автомобиль транспорти маъқулми. Сўнгги ҳолатда инглиз компанияси ўз автортранспортидан фойдалангани маъқулми ёки Ўзбекистон автокорхоналарининг хизматидан фойдалангани маъқулми?

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish