ИШЧИ ЎҚУВ РЕЖА 4
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУР 7
ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАР МАТЕРИАЛЛАРИ 17
МОДУЛ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ 37
ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР 44
I. ИШЧИ ЎҚУВ РЕЖА
II.ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУР
Мазкур ишчи ўқув дастури мактабгача таълим тизими ташкилотлари директор ва мутахассисларни малакасини ошириш курси намунавий ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Тузувчи:
|
МТТДМҚТМОИ “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Н.А.Исаходжаева
|
|
|
Тақризчилар:
|
Низомий номидаги ТДПУ “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси мудири, п.ф.н, доцент Г.Э. Джанпеисова
|
|
МТТДМҚТМОИ “Педагогика ва психология” кафедраси, п.ф.н., доцент Г.Н.Эшчанова
|
Ишчи ўқув дастур Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Илмий методик кенгашининг 2021 йил 8 январдаги 1-сон қарори билан маъқулланган.
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги ЎРҚ-595-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 2017-2021-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, ПФ-4947-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон қарори асосидаги Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрдаги “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-802-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 28-декабрдаги “Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1026-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391- сонли “ Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатлари тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи, Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 26 октябрдаги “Мактабгача таълим ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 173-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида ушбу намунавий ўқув дастур ишлаб чиқилган.
Шунингдек, педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлигига қўйиладиган давлат талаблари асосида Бошқарма ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, болалар саломатлги ва хавфсиз овқатланишни таъминлаш, Туман(шаҳар) ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, болалар саломатлги ва хавфсиз овқатланишни таъминлаш шўъбаси раҳбари ва мутахассислари малакасини ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ва уларнинг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни тақозо этади.
Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва “Илк қадам” Давлат ўқув дастурининг мазмун моҳияти модулининг ўқув дастури Бошқарма ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, болалар саломатлги ва хавфсиз овқатланишни таъминлаш, Туман(шаҳар) ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, болалар саломатлги ва хавфсиз овқатланишни таъминлаш шўъбаси раҳбари ва мутахассислари “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва “Илк қадам” Давлат ўқув дастурининг мазмун моҳияти”га оид таълим-тарбия жараёнини ташкил этишни очиб беради.
Мазкур ишчи ўқув дастур мактабгача таълим ташкилоти психологи малакасини ошириш жараёнида қўлланилади.
Ушбу ўқув модулида тингловчининг аудитория ўқув юкламаси 10 соат
бўлиб, шундан:
|
Назарий машғулотлар
Амалий машғулотлар
Кўчма машғулот
|
- 2 соат;
- 2 соат;
- 6 соат.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |