V. ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР
1-илова
2-илова
Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва “Илк қадам” Давлат ўқув дастурини амалиётда қўллашдаги бўшлиқлар
Ривожлантирувчи мухитдаги ташкил этишдаги бўшлиқлар
|
Педагоглардаги бўшлиқлар
|
Ота - оналарни таълим жараёнига жалб қилишдаги бўшлиқлар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3-илова
4-илова
1-топшириқ
2-топшириқ
МТТларида илғор иш тажрибани оммалаштириш тартиби қандай?
Тарқатма материаллар
Ўйин турлари:
1.Ҳаракатли ўйинлар: болаларда сезгирлик, илдамлик, чаққонлик, ишора ва қоидаларга амал қилиш, эпчиллик, интилиш, ҳамжихатлилик, ўзаро ёрдам бериш, қайғуриш, хушчақчақлик, чамалаш, мўлжалга олишга ўргатади.
2.Тинч ўйинлар: бу ўйин тури болалар ҳаракатли ўйинлардан олган энергияни пасайтиради ва юрак –қон томирларини ҳаракатини меъёр ҳолатига олиб келади. Ҳаракатли ўйинлардан кейин албатта тинч ўйин берилиши лозим. Бундан ташқари хотира ва нутқларини ривожлантириш мақсадида айрим сўз ўйинлари ҳам тинч ўйинлар сифатига киради.
3.Таълимий ўйинлар: Болаларда эшитиш, кўриш, сезиш аъзолари орқали турли нарса ва буюмларни хоссаларини билишга,уларни таққослашга, синчиклаб ўрганиш,умумлаштиришга, гурухларга ажратиш, кузатувчанлик, зукко, билимдон, мустақил, доно бўлишга, нарса ва ходисаларни тахлил қила олишга, хулоса чиқаришга ўргатади.Ўз номидан келиб чиқиб таълим беради.
4.Мазмунли-қоидали ўйинлар: ижтимоий ҳаётга тайёрлайди, мулоқотга киришишни ўргатади, катталар меҳнати билан таништиради, дунёни англайди.
5.Ривожлантирувчи ўйинлар: Болаларнинг ақлини пешлайди, ўйлашга, ижод ва ихтиро қилишга ўргатади.
6.Қуриш-ясаш ўйинлари: Болаларда, ақлий, аҳлоқий, меҳнат, ижодий ва эстетик тарбия асосларини шакллантиради. Уларда тафаккур ривожланади. Кичик гуруҳларда болалар қурилиш материалларининг ранги, шакли билан танишсалар, катта гуруҳларда эса шаклларнинг бир-биридан фарқи, қурилма қисмларининг ранги, тузилиши ва бир-бирига мослигини, қаерларда ишлатиш мумкинлигини биладилар, ҳаракатлар кординация ривожланади.
Ўз ўрнида ўйин турларини ижодий ва қоидали ўйинлар туркумига ажратиш мумкин.
7. Ижодий ўйинлар – болаларнинг мустақил, ижодий, ўзлари ўйлаб чиққан ўйинлар мажмуйидир. Бунда болалар ўз таассуротлари, борлиқ ҳаётдаги тушунчалари ва унга бўлган ўз муносабатларини акс эттирадилар ва у орқали тафаккурлари ривожланади. Ижодий ўйинлар қуйидаги туркумларга бўлинади:
1.Сюжетли-ролли;
2.Драмалаштирилган;
3.Қурилиш;
4.Табиат материаллари билан ўйналадиган ўйинлар.
Ижодий ўйинлар. Ижодий ўйинлар бошқа тур ўйинлардан қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
1.Ўйин мазмунининг ўзига хослиги.
2.Ролларнинг мавжудлиги.
3.Ҳаёлий вазиятнинг мавжудлиги.
8. Қоидали ўйинлар а) халқ миллий ўйинлари; б) муаллифлик ўйин турларига бўлинади.
9. Дидактик ўйинлар Дидактик ўйинларнинг қуйидаги турлари мавжуд: а) буюм ва ўйинчоқлар билан ўйналадиган; б) стол-босма; д) оғзаки сўз ўйинлари
Do'stlaringiz bilan baham: |