Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади. Бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади3.
Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари
мажмуидир. Бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар,
бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мактабгача ёшгача (6-7 ёш) боланинг умумий муҳим компетенциялари.
Коммуникатив компетенция
Ўйин компетенцияси
Ижтимоий компетенция
Билиш компенцияси
Болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун мактабгача таълим ташкилоти таълим тарбиявий жараёнида ота оналар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ишларига:
Ота-оналарнинг мактабгача таълим ташкилоти борасидаги фикрларини ҳисобга олиш;
Илк ривожланиш масалаларида ота-оналарга маълумот бериш;
Ота-оналарни ўқув тарбиявий жараёнда фаол қатнашишга жалб этиш;
Ота-оналарнинг ташкилот ҳаётида иштирок этиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, маъсулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳккамлашда МТТ нинг ролини билиб оладилар.
МТТга қатнайдиган болаларнинг ота-оналари билан ҳамкорлик қилиш механизмини ишлаб чиқадилар.
МТТ ва ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий йўналишлари, ота-оналар билан ишлашнинг шакллари ва усуллари киради.
МТТ ва оила ҳамкорлигининг шакллари:
Таълим-тарбия жараёнига ота-оналарнинг иштирокини таъминлаш.
Таълим-тарбия жараёнини қайта алоқасини йўлга қўйиш.
МТТда ўтилган мавзуни уйда ота-оналар билан мустаҳкамлаш.
Электрон вазифалар (аудио, видео ва ҳ.к.) асосида дарсларни мустаҳкамлаш.
МТТ ва оила ҳамкорлигининг усуллари:
очиқ мулоқот;
ёзма савол-жавоб;
электрон ахборот алмашиш;
якка тартибда суҳбатлашиш;
жамоавий йиғилишлар ташкил этиш.
Болаларни ёш хусусиятларини инобатга олиб топшириқларни ота-оналар билан биргаликда бажариш:
кўргазмали материаллар, ижодий ишлар асосида вазифаларни бажаришга эътибор қаратиш;
кўл меҳнати, ўйинчоқлар, эртаклар қаҳрамонлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш бўйича ота-оналарга топшириқ бериб, болалардан қабул қилиб олиш.
Кундалик вазифаларни мунтазам назорат қилиб бориш:
кун тартибига риоя қилишга одатлантириш;
оилада бола машғулот бажаришга шароит яратиш;
тарбиячи томонидан бериладиган вазифаларни ота-она назоратига олиш;
болаларнинг вазифаларини бажаришда кўпроқ ўйин машғулотларидан фойдаланишга эришиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |