Ў збекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлари



Download 0,5 Mb.
bet9/11
Sana24.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#206347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5222255300756639407

Ой:Февраль
Мавзу: Ғаройиб дунё
2-ҳафта. Ҳайвонлар ва қушлар билан дўстлашамиз
2-Мавзу: “Бир кабутар” ҳикояси сўзлаб бериш
Мақсад: бола катталарнинг нутқини тинглайди ва тушунади, улар катталарга мурожаат қилади, берилган саволларга тортинмасдан жавоб беради, мулоқот даврида фаоллик билдиради.
Бола “Бир кабутар” ҳақидаги эртак бўйича суҳбатда тарбиячининг саволлари бўйича сўзлаб беради.
Болалар асарни қайта ҳикоя қилиб беришга ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:Мавзуга оид расмлар
Таълимий-тарбиявий фаолиятнинг бориши: Болалар, ҳозир мен сизга бир кабутар ҳақида ривоятни ўқиб бераман. Диққат билан эшитинг. Тарбиячи ривоятни ифодали қилиб ўқиб беради.
Бобур ва кабутар
(Ривоят)
Мирзо Бобур ёшлигидан зийрак бола бўлиб ўсибди. Кунлардан бир кун Умаршайх сарой аъёнлари билан қасрда ўлтирган экан. Бир кабутар учиб келиб, айвон пештоқига қўнибди-да, «ғулу-ғулу-ғулу» қилаверибди. Умаршайх аъёнларидан: «Кабутар не дейдур?» - деб сўраб қолибди. Анча-дан буён уруш кўрмай, қиличлари қонсираб қолган аъёнлар: «Олийҳазрат, кабутар қиличларни қиндан суғурмоқ керак, дейдур», - деб жавоб беришибди.
Гапга қўшилмай, бир чеккада жим ўлтирган Мирзо Бобур: «Йўқ, кабутар ундай демайдур, ота, у қовун сайлига чақирибдур. Жонивор хушхабарни келтирибдур», - дебди. Умар-шайх кабутарни тутиб келтиришни буюрибди. Кабутарни тутиб келиб, оёғидаги мис халқани олиб қарашса, ичидан бир хат чиқибди. Хатда: «Олий ҳазрат, қовун айни пишди. Келиб, қўл уриб берсалар», - деб ёзилган эмиш. Мирзо Бобурнинг гапи тўғри чиққанидан ҳайратга тушган Умаршайх ўғлидан: «Бунчалик топқирлигингга боис недур?» - деб сўрабди.
«Ота, - дебди Бобур, - бу кабутарга эътибор қилмадингиз. Ўтган йили қовун сайли хушхабарини худди ана шу жонивор хабар қилғон эрди, каминанинг кўзи кабутарнинг ўнг қанотидаги қора холга тушган заҳоти ани танидим ва шу сўзни тахмин этдим», - деб жавоб берибди.
Ёш Мирзонинг ҳушёрлиги, топқирлигига қойил қолган Умаршайх аъёнларига қараб: «Қилични эмас, ақл-идрокни ишга солмоқ лозимдур. Хабар қилинглар, барча қовун сайлига отлансин!» - деб фармойиш берибди.
Ривоят бўйича саволлар:
1.Айвон пештоқига қандай қуш қўнибди?
2.Умаршайх нима деб сўрабди?
3.Саройдаги одамлар нима деб жавоб беришибди?
4.Бобур отасига нима деб жавоб берибди?
5.Мирзо Бобурнинг отаси ўғлидан нимани сўрабди?
6. Умаршайх сарой аъёнларига нима деб фармойиш берибди?
Тарбиячи: Болалар, ривоятни яна бир марта тингланглар, кейин уни ҳикоя қилиб берасизлар.
(3-4 болалар жавоблари тингланади)

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish