Ў збекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлари



Download 0,5 Mb.
bet5/11
Sana24.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#206347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5222255300756639407

Бевосита таълим усули – намуна, изох, савол, бола жавобини бахолаш, кўрсатма бериш ва бошқ.
Машғулот, ўқув вазифасининг мақсадига қараб бир машғулотда айнан битта усулнинг ўзи етакчи, бошқа бевосита усуллар эса – қўшимча усуллар бўлиши мумкин. Масалан, хикоя қилиб беришга оид машғулотда намуна етакчи усул бўлади, бошқа усуллар – режа, саволлар эса – қўшимча усул бўлади.
Билвосита усулларга эслатиш, маслахат бериш, айтиб туриш, тузатиш киритиш, мулохаза билдириш, луқма ташлашлар киради.
Битта машғулотда бутун усуллар мажмуасидан фойдаланиш тавсия этилади, масалан: нарсаларни таққослашни, унинг номини айтиш (сўз намунаси), тушунтириш, бадиий сўз ва хоказолар билан биргаликда амалга ошириш тавсия этилади. Педагог машғулот­ларнинг умумий боришини олдиндан ўйлаб олиши, зарур таълим усулларини белгилаб олиши даркор.
II БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРГА ҚАЙТА ҲИКОЯ ҚИЛИШГА ЎРГАТИШНИНГ МАЗМУНИ



    1. Қайта хикоя қилишни ўргатиш методикаси

Қайта хикоя қилиб бериш ва хикоя тўқиш монологга ўргатиш методи хисобланади. Болалар монологик матнларни қайта хикоя қилиб берадилар, реал ва хаёлий воқеалар хақида хикоя қиладилар, хикоя тўқийдилар.


Монологик нутққа ўргатиш методини ўзлаштириб олиш педагог учун қуйидагиларни англатади: болаларга тинглашни ўрганиш; қайта хикоя қилиш ва хикоя қилиш, шунингдек хикоя тўқишда болаларга ёрдамла­шишни ўрганиш.
Монологик нутқ бўйича ишлар хар бир ёш гурухида энг аввало матн хажми ва унинг мазмунининг мураккаблиги билан фарқланади
Сўзли образларга таяниш барча ёш гурухларида монологни ўргатишнинг асосий усули хисобланади. Реал нарсалар ва суратларга таяниш – қўшимча усулидир.
Хикоя қилишни ўргатишнинг вазифаси болалар­нинг оғзаки монологик нутқни қайта хикоя қилиш, хикоя қилиш, хикоя тўқиш каби турларини ўзлаштиришларини таъминлашдан иборатдир.
Қайта хикоя қилиш – эшитилган бадиий асарни равон, ифодали айтиб бериш.
Қайта хикоя қилиш нисбатан осон нутқий фаолиятдир, чунки, бола тайёр мазмунни қайта айтиб беради, бунда у муаллифнинг тайёр нутқий шаклларидан (луғат, сўз оборотлари, тузилиш), уни ўқиётган тарбиячининг нутқ ифодалилиги усулларидан фойдаланади. Аммо бу механик равишдаги такрорлаш эмас, балки матнни тушунгани холда эркин ва эмоционал айтиб беришдир. Қайта хикоя қилиб беришни ўргатиш вазифаси илк ёш гурухларида аста-секин қийинлаштирилиб борилади – яхши таниш эртаклар, хикояларни айтиб бериш, янги ўқиб чиқилган асарларни айтиб бериш, хикоячи шахсини ўзгартирган холда (биринчи шахс номидан эмас, балки учинчи шахс номидан ва аксинча) айтиб бериш, тарбиячи режаси асосида айтиб бериш, болалар билан биргаликда тузилган режа асосида айтиб бериш, ўхшашлик асосида (аналогия бўйича) айтиб бериш (қахрамонни, мавсумни ўзгартириш ва х.к.), сахналаштирган холда айтиб бериш, (ўйинчоқлар, силуэтлар билан), болалар танлови бўйича айтиб бериш. Хикоя қилиб бериш учун қуйидагилар матн сифатида хизмат қилиши мумкин:

  • Маиший тусдаги ахборот, уни тарбиячи хар куни эркин мулоқот чоғида болаларга беради, сўнгра болалар уни бир-бирларига ва оила аъзоларига сўзлаб берадилар;

  • Бадиий адабиёт матнларини айтиб бериш, уни болалар монологик нутқни ўрганишга оид махсус машғулотларда айтиб берадилар;

  • Тарбиячи ишга келишида йўлда, дўконда, сайрда юз берган (ёки юз бериши мумкин бўлган) турли хил воқеалар унинг ахбороти учун мавзу бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шунингдек, бу инсонни ўраб турган жонзотлар, гуллар, ўсимликлар ва хашоратларга оид хар қандай кўринишдаги баёнлар бўлиши хам мумкин. Ушбу хикоялар баён қилиш монологи, тавсифлаш монологи шаклида бўлиши лозим. Мактабгача катта ёшдаги болаларга мўлжалланган ахборотлар эса мулохаза-монологлар бўлиши лозим.

Хар бир ахборот ўзининг дидактик вазифаларига эга:
– соф билиш тусидаги хикоялар болаларнинг диққат эътиборини бирон-бир ходисага жалб қилиш ва айни пайтда уларнинг лексикасини бойитиш, уларга янги грамматик, синтактик шакллар беришга мўлжалланган;
– ахборот – болаларга хикоя қилишни ўргатиш учун махсус дидактик материал, яъни, монологик нутқ намунаси бўлиб, у болаларда нутқдан фойдаланиш қобилиятини ривожлантириш, уларнинг лексик ва грамматик кўникмаларини фаоллаштиришга мўлжалланган.
Ушбу тоифадаги монологларга тарбиячи фақат болаларга таниш бўлган лексик ва грамматик шаклларни киритиши, яъни болалар билан фақат уларга таниш бўлган нарсалар ва ходисалар хақида сўзлашиши мумкин.
Шундай қилиб, болалар ўзлари учун анча қийин бўлган монолог-нутқ шаклини ўзлаштириб олмагун­ларича ана шундай қилиш зарур.
Борлиқнинг сўзли тасвирлари, хаётда рўй берган воқеаларни педагог дўстлар билан сўзлашгандаги каби ишончли охангда ёки аксинча, қувноқ, юмор билан айтиб бериши лозим, фақат шундагина тарбиячининг нутқи (ахбороти) болаларга кучли таъсир кўрсатади, ва улар уни бошқа болаларга хам иштиёқ билан сўзлаб берадилар ва шу билан ўз нутқларини янада ривожлантирадилар. Педагог ота-оналарга ўз фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларидан олиб кетаётганларида йўлда унинг сўзларини диққат билан тинглашни ва бола айтиб бераётган хикоя мазмуни жуда қизиқарли эканини кўрсатишларини тавсия қилиши зарур. Шу тариқа барча болаларнинг хикоя қилишлари натижасида нутқий машқлар хам бажарилади.
Бадиий асарларни хикоя қилиб беришда болаларга ёрдамлашиш, сўзни қабул қилиш воситалари ва асосан, турли хил саволлар орқали амалга оширилади.
Саволларнинг қуйидаги турлари мавжуд. Монологик матнни хикоя қилиб беришга ёрдам берувчи саволлар:
– биргаликда хикоя қилишга йўналтирувчи савол (иборадаги сўнгги сўзга қўйилган савол);
– айтиб турувчи савол;
– йўналтирувчи савол;
– тўғридан-тўғри савол;
– тўғидан-тўғри саволлар занжири (режа);
– қидирув саволлари;
– кўрсатма саволлари.
Қайта хикоя қилиб беришдан олдин болаларга ушбу асар матни ўқиб берилади. Хаётининг иккинчи йилини бошдан кечираётган болалар билан ўтказилаётган машғулотларда педагогга биргаликда хикоя қилишга йўналтирувчи саволларни қўллаш, яъни иборадаги сўнгги сўзга савол қўйиш тавсия этилади: – Бир бор экан бир.... Бир..... нима экан? – йўқ экан.
Кўпинча педагогга ўз саволига ўзи жавоб беришга ва боланинг ушбу жавобни қайтаришига эришишга тўғри келади. Боланинг тарбиячи айтаётган иборани охирига етказа олиши учун унга бадиий асарни неча марта ўқиш кераклиги унинг нутқий ривожланганлигига боғлиқ бўлади.
Биринчи саноқ шеърни бола таний бошлаши, ундаги айрим сўзларни ёдда сақлаб қолиши учун у саноқ шеърни беш ёки ўн марта эшитиши мумкин. Бироқ бола билан аниқ мақсадни кўзлаган холда иш олиб борилса, унинг ёшига мўлжалланган иккинчи саноқ шеърни у биринчисидан анча тез ўзлаштириб олади.
Уч ёшли болаларга хикоя қилишда ёрдамлашар экан, тарбиячи айтиб турувчи саволлардан фойдаланади (Боғда мўйловли мушукча юрибди. Боғда нима юрибди? Мўйловли мушукча боғда юрибдими?).
Айтиб турувчи саволлар асосида хикоя қилишни яна акс эттирилган хикоя қилиш деб хам аташади. Ушбу усулнинг мақсади – болаларнинг алохида сўзларни такрорлашига эмас, балки бадиий асарнинг бутун ибораларини такрорлашларига эришиш, уларга матнни эркин ёдлаб олишда кўмаклашишдан иборат.
Хаётининг тўртинчи йилини бошдан кечираётган болаларга хикоя қилишда тарбиячи хикояни йўналтирувчи саволлар, баъзида эса айтиб турувчи саволлар билан осонлаштиргани холда тўғридан-тўғри саволлар билан ёрдам бериб туради.
Агарда шеър қайта айтиб берилаётган бўлса, болалар унинг тез-тез қўлланиладиган, осон эсда сақлаб қолинадиган айрим қисмларини ёддан билганлари маъқул. Шунда улар тарбиячининг саволларига шеърдан цитаталар билан жавоб беришлари мумкин, лекин буларни улар билан олдиндан келишиб олиш лозим.
Насрий асарларни қайта айтиб беришда хам болаларнинг жавоблари иложи борича бадиий матнга яқин бўлгани яхши. Шунинг учун тарбиячининг тўғридан-тўғри саволлари болаларга нафақат луғатдан, балки матн синтаксисидан хам иложи борича тўлароқ фойдаланишда ёрдам бериши лозим. Агарда болалар матнни унутиб қўйган бўлсалар, тарбиячи уни айтиб туради.
Тўрт ёшли болалар томонидан баён қилиш ва тавсифлаш тусидаги асарларни хикоя қилишда уларга сўзли усуллар орқали ёрдам кўрсатиш зарур. Бу ёшдаги болаларга тавсифлаш учун мулохаза юритишни билиш талаб этиладиган асарларни таништириш тавсия қилинади. Улар билан таништириш, кейинроқ эса қайта хикоя қилиш учун мустақил мулохаза юритишга тайёрланиш хисобланади. Бундай асарларни хикоя қилишга ўргатишда реал образларга таяниш лозим: сўзли усулларни дидактик ўйин ёки реал нарсаларни кўрсатиш билан биргаликда амалга ошириш мумкин.
Беш ёшли болаларга хам тарбиячи тўғридан-тўғри саволлар бериш орқали қайта хикоя қилишда ёрдамлашиши лозим, аммо айни пайтда у мавзуни ривожлантирувчи саволлар туркуми (занжири)ни бериши, яъни хикоя қилишнинг оддий режасини тузиши даркор. Дастлаб режа бор-йўғи 2-3 та саволдан иборат бўлиши мумкин. Кейинчалик эса, болаларнинг воқеаларни вақт бўйича изчилликда баён қилиш заруратини ўзлаштиришлари (баёний матнлар), тавсифий матнларни хикоя қилиб беришни ўрганишларига қараб, баён мавзуси мураккаблаштирилиб борилиши лозим.
Биринчи марта педагог болалар асар мохиятини қабул қилишлари, ундан эстетик завқ олишлари учун бутун матнни ўқиб беради. Уни қисмлари бўйича қайта айтиб бериш мумкин: тарбиячи асарнинг тугалланган бир қисмини ўқиб беради, сўнгра унинг бутун мазмунини қамраб олган саволлар туркумини беради ва болалар ушбу парчани хикоя қилиб берадилар. Айни пайтда тарбиячи болаларнинг нафақат сўзларни тўғри айтишлари ва гап тузишлари, балки асарларда иштирок этаётган шахсларнинг сухбатларини ифодали қилиб айтишларини назорат килиб боради.
Ушбу ёшдаги болаларга аста-секин қидирув саволларини, яъни мулохаза юритишга ёрдам берувчи саволларни ўргатиш зарур. Одатда бу саволлар сўроқ сўзларидан иборат бўлади, яъни: Нима учун? Нега? Қандай? Қай тарзда? Нега энди?
Хаётнинг олтинчи ва еттинчи йилини бошдан кечираётган болаларга бадиий асарларни хикоя қилиб беришда педагог ёрдамлашиши зарур, бунда у саволларни нима учун ва нимани сўзлаш зарурлиги; нарсаларни қандай тартибда тавсифлаш ва воқеаларни қай тартибда баён қилишни белгилаб берувчи кўрсатма тусида бериши зарур.
Хикоя қилишни ўргатишда педагог болаларнинг диалогик нутқ билан биргаликда асар қахрамонларининг кечинмаларига мос равишда овоз охангини ўзгартиришни ўрганишлари зарурлигини унутмаслиги лозим.
Болаларнинг катта бадиий асарларни бутунлай хикоя қилиб беришлари шарт эмас: хикоя қилиб бериш учун айрим лавхаларни, нарсалар ёки воқеалар тавсифини ажратиб олиш мумкин.
Агарда тарбиячи мактабгача кичик ёшдаги болаларга ахён-ахёнда қидирув саволларини берса, етти ёшли болалар билан ишлашда ва уларга бадиий асарни нафақат айтиб беришни, балки унинг мазмунини тушунган холда мулохаза юритишни ўргатишда у болаларга кўпроқ шундай тоифадаги саволларни бериши зарур, айни пайтда тарбиячи тўғридан-тўғри, йўналтирувчи ва хатто айтиб турувчи саволлардан хам воз кечмаслиги лозим.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish