Ў збекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлари



Download 0,5 Mb.
bet3/11
Sana24.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#206347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5222255300756639407

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. методистларнинг (Л.С.Вы­готский, Л.А.Венгер, П.Я.Гальперин, В.В.Давыдов, А.В.Запорожец, Н.Н.Поддьяков, А.П.Усова, Е.А.Флерина ва бошқ.) фун­даментал тадқиқотларида асослаб берилган базавий умум­психологик позициялар билан белгиланади. Ушбу тадқи­қотларда ўқитиш ва ривожлантиришга бир хил қаралмайди, лекин айни пайтда ўқитишнинг болаларга «яқин ривожланиш худуди»ни яратувчи борлиқда йўл топа олиш воситалари ва усулларини ишлаб чиқишда ёрдам берувчи етакчи ахамиятга эгалиги таъкидланади (Л.С.Выготский).
Нутққа ўргатиш муаммоси доимо мактабгача дидактиканинг етакчи муаммолари қаторида турган ва бундан кейин хам шундай бўлиб қолади. Боланинг она тилини ўзлаштиришида ўқитишнинг тутган ахамияти бир неча бор Шарқ (Ибн Сино, Алишер Навоий ва бошқ.) ва Ғарб (Я.А.Коменский ва бошқ.) мутафаккирлари, шунингдек К.Д.Ушинский, Е.И.Тихеева, А.П.Усова, Л.А.Пеньевскаялар томонидан қайд этилган.
Ибн Сино болалар билан бақирмасдан хотиржам­лик билан ва унинг шахсига тегмаган холда сухбатла­шиш, сухбатни хикоялар ва афсоналардан бошлаш зарурлигини уқтирган.
А.Навоий сўз, нутқ ва уларнинг инсон хаётидаги ахамиятини образлар орқали юқори бадиий шаклда ифодалаган.
Я.А.Коменский табиий қобилиятни хар томонлама ривожлантириш ғоясидан келиб чиққан холда илк ёшдан бошлаб болаларга билишни, харакат қилишни, сўзлашни ўргатиш каби вазифаларни қўйган. У «ақл ва нутқ»ни ривожлантириш хақида бир хил қайғуриш даркор, деб хисоблаган. Чунки, бола нутқ туфайли ўз фикрларини ифодалайди ва атрофдаги кишилар билан мулоқотга киришади, нутқни эгаллаб олиш орқали у атроф-оламни англайди, бошқа болалар билан мулоқот қилиш натижасида эса болада нутқ ва фикрлаш ривожланади.
К.Д.Ушинский дастлабки таълимда она тилини ўқитиш «бош, марказий предметни ташкил этиши» хақидаги тезисни олға сурган. Унинг фикрига кўра, «болакай ушбу анчайин улкан меросни узоқ вақт мобайнида, балки хеч қачон ўзлаштира олмаслиги – уни хақиқатдан хам ўзининг маънавий бойлиги қилиб ололмаслиги мумкин».
Е.И.Тихеева К.Д.Ушинскийнинг издошлари ичида биринчи бўлиб мактабгача ёшга нисбатан «тилни ўқитиш» атамасини қўллаган. Унинг фикрига кўра, болалар боғчасида тарбиялаш ишлари тизимининг асосини биринчи ёшдан бошлаб она тилини мунтазам ўргатиб бориш ташкил қилмоғи лозим, бу ўқувни у Мактабгача таълим ташкилотсининг асосий вазифа­ларидан бири деб хисоблаган.
Она тилини ўкитиш муаамосини хал этишга Е.А.Флерина хам улкан хисса қўшган. У катталарнинг болаларга нисбатан педагогик таъсирини тавсифлаш учун «ўқитиш» атамасини кенг маънода қўллаган. Таълимни бундай маънода тушунишдан келиб чиққан холда у унинг учта шаклини ажратиб кўрсатган: боланинг кундалик хаётида, унинг хилма-хил фаолияти давомида ўқитиш; болалар хохишига кўра уюштирилган гурух машғулот­лари: «у ёки бу ўқув тарбия вазифалари бутун гурух олдига қўйиладиган» мажбурий машғулотлар.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish