Ў збекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлари


Ҳикоя қилишни ўргатишнинг изчиллиги ва усул-услублари



Download 0,5 Mb.
bet8/11
Sana24.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#206347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5222255300756639407

Ҳикоя қилишни ўргатишнинг изчиллиги ва усул-услублари

Хикоя – бирон-бир факт, воқеанинг мустақил тузилган кенг қамровли баёнидир.


Хикоя тузиш – хикоя қилиб беришга нисбатан анча мураккаб фаолиятдир, чунки болаларнинг ўзи ушбу мавзу бўйича хикоя мазмуни, унинг нутқий шаклини танлашлари, уни кетма-кет (тарбиячи ёки ўз режаси асосида) баён қилишлари зарур.
Хикоялар шаклига кўра тавсифий ва сюжетли бўлиши мумкин.
Тавсифлаш – нарса ёки ходисанинг ўзига хос белгиларини баён қилишдир. Тавсифлаш қисқа бўлиши ва муайян тузилма асосида тузилиши лозим: дастлаб нарсанинг номи айтилади, сўнгра унинг ўзига хос белгилари, унинг қисмларининг нимага мўлжаллан­ганлиги ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик хамда нарсанинг вазифаси баён қилинади. Тавсифий хикоялар қиёсий (қарама-қарши белгили хамда хажми, ранги, материали, қисмлари, шаклига қараб босқичма-босқич таққосланадиган икки нарсани тавсифлаш) ва изохловчи (мулохаза юритиш, исботлаш билан биргаликда хикоя қилиш ва айтилаётган харакатларни бажариб кўрсатиш) бўлиши мумкин.
Сюжетли (баёний) хикоя – воқеаларни бирон-бир қахрамон билан биргаликда вақт бўйича кетма-кетликда айтишдир. Болаларга уни одатдаги тузилма асосида тузишни ўргатиш зарур – дастлаб қахрамоннинг номи айтилади, баъзан унинг ташқи кўриниши тавсифланади, биринчи воқеа баён қилинади, у қачон ва қаерда юз берганлиги тушунтирилади, сўнгра икки-уч лавха келтирилади ва хикоя якунланади.
Мактабгача ёшдаги болалар учун хикояларнинг учта турини кўрсатиш мумкин:
– қабул қилинишига қараб айтиладиган хикоялар (боланинг хикоя пайтида нимани кўраётганлиги хақида хикоя);
– хотира асосида хикоя қилиш (бола хикоя айтиш пайтида нималарни қабул қилганлиги хақида хикоя);
– тасаввур асосида хикоя қилиш (ўйлаб топилган хикоя).
Қабул қилиш ва хотира асосидаги хикоялар фактли материалларга асосланган бўлиб, болалар фактларни баён қиладилар.
Тасаввурга асосланган хикоялар ижод махсули бўлиб, унда хикоячи бола мавзуга қараб ўз тажрибасининг шаклини ўзгартиради хамда янги вазият ва образлар яратади.
Битта машғулотда битта фикрдаги хикоялар турларининг аралашиб кетишига йўл қўйиш мумкин: бола ўйинчоқни тавсифлаб (қабул қилиш асосида хикоя) бўлганидан сўнг уни қаердан сотиб олганлиги ёки уни қандай қилиб тузатганини (хотира асосидаги хикоя) айтиб бериши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган барча хикоялар турлари таълим мақсадларидан келиб чиққан холда тавсифлаш, баён қилиш ёки шунчаки мулохаза юритиш сифатида бажарилиши мумкин.
Болаларни хикоя қилишга худди сухбатга тайёрлагандек тайёрлаш лозим: болалар хикоя предметини бутун хаётий тўлиқликда, сезгилари билан биргаликда (хажми, шакли, ранги, хиди, таъми, овози, харакат туси ва бошқ.) ўзига тасаввур қилиши зарур; нарсанинг барча белгиларини, харакатларини ва улар­нинг муносабатларини айтиш учун болаларда захирада сўзлар, грамматик шакллар бўлиши лозим. Хикоя қилишни машқ қилишдан олдин лексик, грамматик (зарур холларда – фонетик) машқлар бажарилиши, шунингдек, сухбатлашишни машқ қилиш зарур.
Хикоянинг махсус вазифаси (қайта хикоя қилиш вазифаси каби) – монологик нутқни ривожлантиришдан иборат.
Тарбиячи хикоя қилишни ўргатишни саволлар занжири ёрдамида, яъни боланинг баён қилиш, тавсифлаш ёки мулохаза юритишда мантиққа амал қилишни кўзда тутувчи режа ёрдамида амалга оширади.
Хикоя режаси оддий бўлиши, яъни бир чизиқдаги саволлар занжири шаклида ёки мураккаб, яъни кенг тармоқланган қўшимча (айтиб турувчи ёки фақат йўналтирувчи) саволлар занжири шаклида бўлиши мумкин.
Турли ёш гурухларидаги болалар билан машғулотлар турлича ўтказилади ва ушбу машғулотларда болаларга қўйиладиган талаблар хам турлича бўлади.
Хикояга оид машғулотларда доимо таниқли шеърлар, эртаклар, мақоллар, топишмоқларни эсга олиш мақсадга мувофиқдир: бу болаларнинг эмоционал кайфиятини кўтаради ва уларнинг хикояларини янада ифодали қилади.
Монологик нутққа оид машғулотларни реал объектларга (қуёнча) таяниш усуллари ёрдамида ва реал нарсаларни эслаш (фаррош мехнати хақида хикоя) асосида ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Болалар суратларга қараб хикоя қилишни тегишли суратларни (харакатланадиган ёки харакатланмайдиган) кўриб чиқиш жараёнида ўрганадилар.
Статик суратлар – бу тавсифлаш учун дидактик материаллардир: уларда тасвирланган нарсалар ёки харакатлар хақида хикоя қилиш бир вақт режасида олиб борилади.
Харакатланадиган суратлар – (босмахонада чоп этилган туркум суратлар, диафильмлар, диапозитивлар ва бошқ.) – баён қилиш учун дидактикматериаллардир: уларда тасвирланган нарсалар ёки харакатлар бир-биридан кейин келадиган вазиятлардан иборатдир.
Мулохаза юритиш учун материални хар қандай сурат бериши мумкин, фақат бунинг учун “нима учун?” (у ёки бу воқеа, харакат юз берди) ёки “қандай вазиятда?” (нарса у ёки бу белгига эга бўладими-йўқми?) деган савол тўғри қўйилса бўлди.
Болалар тарбияси мавзусига оид статик суратлардан дидактик материал сифатида фойдаланилади: улар осон композицияга эга бўлиб, уларда айрим объектларни ажратиб кўрсатиш, уларнинг ўзаро муносабатини аниқ­лаш хам осондир (“Биз ўйнаяпмиз”, “Уй хайвонлари”, “Ёввойи хайвонлар”, “Йил фасллари” ва бошқ.).
Харакатланадиган суратлар билан ишлаш методикаси китобнинг ўз шакли билан белгиланади. Болаларга яхши таниш бўлган эртаклар ва хикояларга ишланган диафильмлар ва диапозитивлар болаларга монологик нутқни ўргатиш учун айниқса, жуда қулайдир. Дастлаб болалар уларни кўп марта томоша қиладилар, унинг титрлари ўқиб чиқилади (педагог ёки ота-она томонидан), сўнгра титрларни ўқишдан болаларнинг кадрларда тасвирланган лавхаларни хикоя қилиб беришига ўтилади.
Монологга ўргатиш жараёни (баён қилиш, тавсифлаш, мулохаза юритиш) шундан иборатки, тарбиячи ўз режаси (саволлар занжри) асосида биринчидан, болага мавзудан чиқиб кетмасликка, воқеаларни мантиқий кетма-кетликда баён қилишга ёрдам беради, иккинчидан, хикоячи нутқининг эмоционал ифодалилиги хақида қайғуради ва ушбу мавзу учун мос келадиган шеърлар, эртаклар, топишмоқлар, ёзувчилар хикоялари парчаларини таклиф қилади.
Болаларнинг тасаввур асосидаги оғзаки тўқима хикоялари монологик нутқ турларидан бири хисоб­ланади. Хаёлпараст болалар суратларнинг бошланиши ёки нихоясини иштиёқ билан ўйлаб топадилар, яъни суратларда тасвирланган воқеалардан олдин юз бериши мумкин бўлган воқеаларни ёки суратда тасвирланган воқеалардан кейин юз бериши мумкин бўлган воқеаларни ўзлари тўқийдилар; таниш эртаклар ёки хикоялар мавзусида контаминация1 тузадилар, қахрамон номидан (1 –шахс номидан хикоя қилиш) хикоя қиладилар, унда йил фаслини ўзгартирадилар ва х.к.; ўзлари эртак хамда хикоялар тўқийдилар.
Болалар ижодларини қуйидаги тарзда таснифлаш мумкин:
– суратлар асосида ижодий тўқима;
– бадиий асарлар мавзусидаги контаминациялар;

  • эртаклар, хикояларни эркин тўқиш.

Сурат асосида ижодий тўқишни мактабгача катта ёшдаги болалар билан амалга ошириш тавсия этилади. Хикоя суратда тасвирланган хар қандай нарса хақида бўлиши мумкин.
Бадиий асарлар мавзусидаги контаминациялар. Болалар катта иштиёқ билан ўзларини ўз севимли қахрамони (қахрамонлари) тушиб қолган вазиятларга қўйиб кўрадилар, унинг харакатларини ўзлаштирадилар, муаллифни “тузатадилар», асар қахрамонларининг муайян вазиятлардаги саргузаштларини ижодий жихатдан қайта хазм қиладилар. Болаларнинг ушбу хусусиятидан энг аввало, уларда олийжаноб характер қирраларини тарбиялашда фойдаланиш зарур. Нутқни ривожлантириш учун – монологни ўргатиш: тарбиячи ёки ота-оналардан бирортасининг илтимоси билан рағбатлантирилган болалар иштиёқ билан хаёл сура бошлайдилар, ўзларини бадиий асарнинг бирон-бир қахрамони (ижобий ёки салбий) сифатида тасаввур қиладилар.
Яхшилик ва гўзалликка қарама-қарши қўйилган эртакдаги хамда реал хаётдаги ёмонлик ва бадбашаралик образлари хам тарбиявий жихатдан мухим ахамиятга эгадир.
Хикоя тўқиш – комбинацияни ўргатиш методикаси қуйидагича: болага эртак ёки хикоянинг муайян лавхасини бу худди унинг ўзи билан юз бергани каби ўз номидан айтиб бериш таклиф қилинади. Педагог «тўқиш»нинг боришини хамдардлик билан кузатиб боради, ўзини боланинг хар сўзига ишонаётгандек қилиб кўрсатади, айни пайтда боланинг нутқини кузатиб боради, унинг нутқидаги камчиликларни унга халақит бермасдан тузатиб боради. Асарни танлашда педагог унинг бола асар қахрамонларининг ижобий хусусиятларидан намуна оладиган даражада муносиб бўлишига алохида эътибор қаратиши лозим. Зеро, ушбу ёшда боланинг ўрганганлари бутун умрга мухрланиб қолади.
Эркин тўқиш шундан иборатки, бунда болага эртак ёки «бўлиши мумкин бўлмаган» лофларни тўқиш учун тўлиқ эркинлик берилади. Тўқишга атайлаб ўргатилмайди, аммо эркин (мустақил) ижод қилиш қобилияти мактабгача таълим ташкилотсида ва уйда бола нутқини ривожлантириш ишларининг бутун тизими доирасида тарбиялаб борилади. Бола нутқий жихатдан қанчалик яхши тайёрланган бўлса, ундаги тасаввур ва ижодий қобилият шунчалик яхши ривожланади.
Лексикаси бой, грамматик тўғри бўлган, энг асосийси – мантиқий ва ифодали мустақил ижод қилиш олти-етти ёшли болаларнинг қўлидан келади. Бунгача уларнинг тўқималари – ўзларига таниш бўлган бадиий асарларнинг мантиқий жихатдан бир-бири билан боғлиқ бўлмаган сўзлар тўпламидан иборат бўлади.
Кичик ёшдаги болаларнинг хикоя тўқишга қодир эмасликларини меъёрдан чекиниш, деб хисобламаслик лозим. Бу табиий бўлиб, болаларнинг нутқи ва фикрлаш даражаси хали хикоя тўқиш учун етарли эмаслиги билан изохланади.
Қайта хикоя қилишни машқ қилишни хикоя тўқиш борасидаги тайёргарлик иши хисобланади.
Равон нутқни (хикоя қилишни) ривожлантириш­нинг асосий шарти катталар ва боланинг биргаликдаги сўз ижодкорлиги хисобланади. Юқорида қайд этил­ганидек, хатто беш ёшли болалар хам таниш эртакларни, тўқима воқеаларини хикоя қилишга, ўз шахсий тажрибасидан келиб чиқиб хикоя қилишга қизиқа бошлайдилар. Катта одам йўналтирувчи ва аниқ­лаштирувчи саволлар бериш, ўзининг қизиқаётганлигини билдириш, ўйин вазиятларини хосил қилиш (ўйин­чоқлар, расмлар тўплами, қўғирчоқ театри қахрамонлари ёрдамида) бола ташаббусини қўллаб-қувватлаши зарур. Педагогнинг хикоя мавзусини, воқеалар ривожини, воқеаларнинг эхтимолий якунини, сўз шаклини айтиб бериши биргаликдаги сўз ижодкорлиги учун катта ахамиятга эгадир. Биргаликда хикоя қилиб бериш дастлаб диалог кўринишига эга бўлади, бунда катта одам савол беради, бола жавоб беради, катта одам гапни бошлайди, бола эса уни нихоясига етказади. Бундай диалогдан – монолог нутқи туғилади. Кейинчалик бола монологи асосида болаларнинг биргаликдаги ижод­корлиги бошланади, у каттанинг бола билан диалоги шаклини такрорлайди. Биргаликда хикоя қилиш учун яхши асос расмлар туркуми билан ишлашда, ролларга бўлиниб хикоя қилиб беришда, ўйин сахналашти­ришларда яратилади.
Мактабгача катта ёш – боланинг нутқни ўрганишга қизғин киришиш, тил воқелигини энг оддий тарзда англаш давридир. Мактабгача ёшдаги боланинг тил сохасидаги бой тажрибаси, аниқ, образли сўзда ифодаланган ёрқин таассуротлари, кечинмалари унинг тил ва нутқ сохасидаги мустақил фаолиятининг мухим шартидир.
Муаммоли нутқ холатлари фонетик, лексик ва грамматик мазмундаги турли сўзли дидактик ўйинларда моделлаштирилади. Шунинг учун мактабгача таълим ташкилотларида дидактик ўйинларни ташкил қилишни болаларда сўзга нисбатан лингвистик муносабатни ривожлантиришнинг асосий шарти сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Лексик мазмундаги ўйинлар ва машқлар нутқнинг мазмун жихатини ривожлантиришнинг зарур шарти хисобланади. Уларда турли буюмлар ва объектларни қиёслаш, уларнинг турли умумий хусусиятлари ва вазифаларини ажратиш мухим ахамиятга эгадир.
Реал объектлар (ўйинчоқлар, расмлар, кийимлар, мебеллар ва х.) хам ва тасаввур қилинадиган вазиятлар (қувноқ ва маъюс айиқча, эртаги ва кечки об-хаво, қахрамоннинг воқеа бошидаги ва унинг якунидаги кайфияти) хам таққосланиши мумкин. Хикояни бошлашдан олдинги луғат машқлари болалар равон нутқининг аниқ ва образли сўзлар хамда иборалар билан бойитилишига ёрдам беради.
Турли тоифадаги сўзли ўйинлар, машқлар, муаммоли вазиятларнинг ўзаро боғлиқлиги, уларнинг аста-секин мураккаблашуви, муаммоли нутқ вазифаларини мунтазам равишда қўйиб бориш-тўлақонли нутқий ривожланти­ришнинг мухим шарти хисобланади. Болалар тили ва уларнинг равон нутқини ривожлантиришга доир доимий ишларнинг мақбул шакли махсус нутқ машғулотлари хисобланади, унда нутқни ривожлантиришга оид вазифалар ялпи тарзда ва ўзаро боғлиқликда хал этилади.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish