Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet407/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Мойли смола локлар 
— табиий ёки синтетик смолаларни тез 
қурийдиган мойларда эритиб, уларга сиккатив ва суюлтиргичлар 
қўшиб олинган лок. Мой билан смолаларни аралаштириб олинган 
локлар қуригандан кейин буюм юзасида қатгиқ ва ялтироқ парда 
ҳосил қилади. Аммо, бундай локлар спиртли локларга қараганда 
секинроқ қурийди. Унга 3—12 соатдан сўнггина чанг ёпиш майди,
1—3 кунда эса у батамом қурийди.
Бундай локлар таркибида мой микдори смолага нисбатан 2—4 
марта кўп. М ойли смола локлари суртилган буюм ялтироқ, мустаҳ- 
кам, сув ва атмосфера таъсирига чидамли бўлади, ишлатишга тай ­
ёр ҳолда чиқарилади. Уларни янада суюлтириш лозим бўлса, озги- 
на скипидар ёки эриткич бензин қўшиш кифоя. Улар бинонинг 
ички ва ташқи юзаларини бўяш, шунингдек, чидамли шпаклёвка 
ва грунтлар тайёрлаш учун ишлатилади.
Смола локлар. 
Синтетик смолаларни органик эритмаларда эр и ­
тиш йўли билан мойсиз синтетик локлар олинади. Курилишда энг 
кўп ишлатиладиган бундай локлардан бири мочевина-формальде- 
гид ва глифталь смолалардан олинадиган М ч-26 ёки М ч-52 м арка­
ли локлардир. Улар жуда қаттиқ, рангсиз, тиниқ, юқори ҳароратга 
ва сувга чидамли, шунингдек, ишқаланишга мустаҳкам бўлган парда 
ҳосил қилиб қотади. Мч-26 ва Мч-52 маркали локлар поллар юзи- 
ни қоплаш ва бош қа иш қаланиш га кўп ишлайдиган буюмларни 
локлаш учун ишлатилади.
Битумли ёки асфальтли локлар. 
Битум ва асфальт каби қора орга­
ник боғловчиларни бензин, керосин ва бош қа органик эритмалар-
491


да эритиб битум локлари тайёрланади. Битум локлари иш қор, ки с­
лота ва сув таъсирида бўладиган буюмларнинг чидамлилигини ош и­
риш учун ишлатилади.
Спиртли локлар 
— табиий ва сунъий смолаларнинг оғирлиги 
ҳисобида 30—35 % спиртда эритиб тайёрланади. Улар ҳар хил ран ­
гда тайёрланади. Спиртли локлар олишда парда ҳосил қилувчи смо­
лалар сифатида каниф оль, шеллак, арча ва қайин пўстлоғи смола­
си ишлатилади. Эритма сифатида, 92—96 %ли этил спирти иш ла­
тилади.
Политуралар 
— локлар сингари смолаларнинг жуда кучли этил 
спиртидаги эритмаси. Уларда смолалар микдори 5—15 %дан орт­
майди. Ш еллакли политура курилишда энг яхшиси ҳисобланади.
Нитролоклар 
— нитро ва этил целлюлоза локлар эфирцеллю - 
лоза гуруҳига кирувчи смолаларни органик эритмаларда эритиб 
олинадиган маҳсулот. Рангли нитролоклар тайёрлаш учун унга бўёқ- 
лар ҳам қўшилади. Н итролокнинг сифатини ош ириш мақсадида 
унга пластификаторлар ҳамда табиий, сунъий ёки синтетик см о­
лалар қўшилади.
Нитролокка қўшиладиган пластификаторлар сифатида канакун- 
жут мойи, дибутилфталат, эритмалар сифатида — ацетон, метил 
спирти, ацетат ва бошқалар, суюлтиргичлар сифатида эса бензол
толуол, этил ва бутил спиртидан фойдаланилади. Нитролоклар ёғоч 
буюмларини локлаш учун кўп иш латилади^ Улар юзада қаттиқ, 
мустаҳкам ва ялтироқ парда ҳосил қилиб қотади. Қурилишда иш ­
латиладиган локлар карбамидколоксилин смоласи асосида оли н ­
ган (940, 754, 9-А, К К -25) НЦ-312 ва мебелбоп НЦ-315 М каби 
маркаларда чиқарилади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish