13-боб.
Т Е М И Р А Ш ЁЛ А Р
«Темир ашёлар» дейиш тўғрими, ҳа — тўғри! «Темир рудаси»
атамаси расмий тан олинган. Бу дегани тоғ жинси хом ашёсида
темир моддаси бор демакдир. Уни эритдик дейлик. Демак, хом ашё
дан темирни ажратдик ва «темир ашёси» ҳосил бўлди.
Бизнинг ота-
боболаримиз «материал», «металл» демаган, балки «ашё», «темир»
деб келган. Сўз атамаларида «ашёвий далиллар» деган ибора бор.
Шундай экан «материал далиллар» дейилмайди. Хом ашё қайта
ишлангандан кейин (пишириб, куйдириб, майдалаб қориштириб
ва ҳ.к.) уни ашё деб аташ асл маънони билдиради (Ўз РСТ 3.1109-96).
«Темирчи» устани «металлчи уста» дейиш нотўғри бўлади. Ўзбе-
кистон темирга ишлов бериш бўйича бой тарихга эга эмас. Бунга
сабаб бизнинг ер ости бойликларимизда темир рудасининг камли-
ги бўлса керак.
Пўлат ишлаб чиқаришда ёқилғи
сифатида асосан табиий газ,
электр, аргон гази ишлатилади. Шунингдек, электр тошқол билан
қайта эритиб махсус пўлат олиш,
электр нури билан эритиш, плаз-
мали ёй билан эритиш усуллари пўлат олишда кенг тарқалган. Са-
ноатдаги иншоотлар жуда мураккаб технологияларга асосланган.
Барча ишлаб чиқариш жараёнлари автоматлашган механизмлар-
дан ташкил топган. Сифатли пўлат ишлаб чиқаришда
кислород-
конвертор ҳамда пўлатни узлуксиз қуйиш технологияси энг сама-
рали деб ҳисобланмоқца. Бундай усул билан қуйилган пўлат қуй-
маси киришмайдиган ва нуқсонсиз бўлади.
Қурилиш ашёлари ичида рангли темирлар ва улар аралашма-
сидан олинаётган эритмалар алоҳида ўрин тутади.
Жумладан, алю
мин ва улар асосида олинадиган бошқа рангли темир буюмлар
нинг қурилишдаги салмоғи катгадир.
Рудадан қўрғошин, pyx, кадмий, германий, селена, индий,
галлий ва шу сингари рангли темирларни ажратиб олиш техноло
гиялари мавжуд. Темир саноати ўсиши билан иккиламчи тошқол-
лар микдори ортмоқаа. Тошқолдан янада самарали қурилиш ашё
лари ишлаб чиқариш оғир саноатнинг асосий вазифаларидан ҳисоб-
лан5ди.
350
Углеродли темир эритмаларидан олинадиган ашёларга асосан
пўлатни киритиш мумкин. Пўлатни юқори ҳароратда эритганда ёки
совитганда углероднинг камайиши ёки ортиши ҳисобига пўлат-
нинг хоссалари кескин ўзгаради. Эритма
таркибида углерод микдо-
ри 2 % гача бўлса —
пўлат, 2 %дан ортса
чўян деб аталади. Пўлатда
углерод 1
% бўлса, унинг"эриш ҳарорати 1539°С га тенг. Кристал-
ланиш жараёни 1490°С да бошланиб, 1320°С да тугайди. Ҳарорат
910°С ва 758°С га тушганда эритма қаттиқ ҳолатга ўтади. Совиш
жараёнида темир углеродли пўлат эритмасининг тузилиши ҳар хил
қолатда бўлади:
Цементит. Эритмада углерод микдори 6,7 %гача бўлганда ҳосил
бўлади. Эритма совиши жараёнида
ундаги цементит парчаланиб
феррит ва графитга айланади. Цеменит жуда қатгиқ ва мўрт.
Do'stlaringiz bilan baham: