170 М П а), эриш ҳарорати эса 1170— 1550°С га тенг. Дала шпати атмосфера таъсирида аста-секин емирилиб, каолин (чинни буюм лари ишланадиган хом ашёнинг бир тури), қумтупроқ қумлари ва бош қа ж инсларга айланади. Тоза дала шпатидан қуйма сопол ашёлари ишланади. Дала шпати ва кварцдан ташкил топган жинслар п е г м а т и т л а р
деб аталади ва асосан чинни буюмлар ишлаб чиқаришда қўлла- нилади. С л ю д а
— кимёвий таркиби жиҳатидан мураккаб сувли алю - мосиликатдир. Табиатда слюданинг бир неча хили учрайди. Ш у- лардан энг кўп тарқалганлари мусковит ва биотитдир. М у ск ови т — ялтироқ оқ ёки кулранг ҳолатда учрайдиган, қийин эрувчан, кислоталар таъсирига чидамли слю да. Б и о т и т — қора рангдаги, осон емирилувчан магнезиал-темир слюда. У ясси ва юпқа қатламга ажралиш хусусиятига эга. О л и в и н
асосан темир ва магний силикатларидан ташкил топган минералдир. У кўк рангли, атмосфера таъсирига чидамсиз, сув таъсирида эса ҳажми кенгаяди. У асбестцем ен т саноатида ва иссиқлик ўтказмайдиган ашёлар ишлаб чиқаришда кўп иш ла тилади. П и р о к с е н в а а м ф и б о л л а р
гуруҳига бўғиқ рангли минераллардан қуйидагилар киради: авгит, роговая обманка ва бошкалар. Булар кальций, магний, темир ва гилтупроқ силикатларидан ташкил 117
5.2-расм. Куб шаклида жойлашган тог
жинслари.
5.3-расм. Гранитнинг микро-
тузилиши:
PI — плагиоклаз;
Ок — калийли
дала шпати;
Q — кварц;
В — биотит; С— рудали
ашёларнинг донаси (30 марта
катгалаштирилган).