Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Коллоидланиш босқичи. Клинкер минераллари ва уларнинг 
ҳосилалари сувда турлича тезликда эрийди. Клинкер минерал- 
ларининг сув билан ўзаро таъсири кальций гидросиликатлар, 
гидроалюминатлар ва гидроферритлар С а(ОН )2 сингари эритмага 
ўтмайди, балки шу за\оти коллоид эритмалар ҳосил қилиб, майда- 
майда қаттиқ заррачалар ҳолида ажралиб чиқа бошлайди. Ҳосил 
бўлган коллоид бўтқа қовушқоқ ва ёпишқоқ бўлади. Шу сабабли 
цемент хамири пластик ва боғловчилик хоссаларига эга. Цемент 
хамири тўлдиргич доналарини ўраб олади ва шу билан улар ораси­
даги ишқаланишни камайтиради, натижада, бетонбоп қоришма 
ёйилувчан ва яхши жойланувчан бўлиб қолади.
Цемент хамиридаги эркин сув миқцори камаяди, натижада, 
айрим коллоид заррачалар бир-бирига яқинлашади, йириклашади 
(коагуляцияланади) ва ўзаро елимланиб қолади. Натижада, цемент 
хамирининг пластиклик ва боғловчилик хоссалари йўқолади. Бу 
ҳолда тўлдиргичлар қўшиб қорилган цемент хамиридан пластик 
бетонбоп қоришма ва мустаҳкам бетон ҳосил бўлмайди.
Цемент хамирининг пластиклик хоссаларини йўқотишга ва оз
262


бўлса ҳам мустаҳкам бўлишига ёрдам берадиган қотиш босқичи 
к о а г у л я ц и о н с т р у к т у р а ҳ о си л б ў л и ш д а вр и
дейилади. Шу коагуля- 
цион структура ҳосил бўлиш давридаги цемент хамири мустаҳ- 
камлиги қуюқлашиш мустаҳкамлиги демакдир. Қуюқлашиш дара- 
жасига қараб шартли равишда цемент хамирининг қуюкданиши- 
нинг бошланиш ва қуюкланишининг тугалланиш босқичлари 
бўлади.
К р и с т а л л а н и ш б о с қ и я и
портландцементнинг навбатдаги ва 
охирги қотиш даври ҳисобланади. Бу босқичда коллоид бўтқалардан 
бир-бирига чирмашган кристаллар ҳосил бўлади. Натижада, крис­
талл намат ёки кристалл тўр пайдо бўлади.
Биринчи навбатда кальций гидроалюминатлардан ва қисман 
кальций гидроксиддан кристалл тўрлар ҳосил бўла бошлайди. Каль­
ций гидросиликатлар эса анча вақтгача коллоид ҳолида туради. 
Ш унинг учун цемент тошининг дастлабки қотиш давридаги мус- 
таҳкамлиги кальций гидроалюминатлар, ш унингдек, С а(О Н )2 
кристалларидан \осил бўладиган тўр мустаҳкамлигига боғлиқ. Би­
рок цемент тоши бундан кейин, асосан гидросиликатлар ҳисоби- 
га мустаҳкамланиб боради. Гидросиликатлар аста-секин зичланиб 
кристалланади. Зичланган коллоид бўтқалар ва гидросиликатнинг 
кристалл ҳосилалари гидроалюминатлар ва Са(ОН), нинг кристалл 
тўрларига Караганда анча мустаҳкам бўлади. Асосан, Са(ОН), билан 
ўзаро фаол таъсир этиши натижасида, аморф кум-тупрокдан 
ташкил топган гидравлик қўшилмалар портландцементнинг чучук 
сувга чидамлилигини оширади. Бунинг сабаби шундаки, Са(ОН )2 
билан S i0 2 ўзаро реакцияга киришганда нисбатан яхши эрийдиган 
оҳак қум-тупроқ билан эримайдиган кальций гидросиликатни 
C a 0 S i0 2 nH20 ҳосил килади.
Стандартда кўрсатилган талабларга мувофиқ, портландцемент 
45 дақиқадан кейин қуюқлаша бошлайди ва 12 соатдан кейин 
ниҳоясига етади. Янги тайёрланган бетон ва қоришмани цементнинг 
қуюқланишини бошланишигача ишлатиб бўлиши керак. Акс ҳолда 
бетоннинг мустаҳкамлиги пасайиб кетади.• Ш унинг учун қурув- 
чиларнинг ўзлари ишлатаётган цементнинг қуюкданиш муддат- 
ларини билишлари жуда муҳим. Ҳарорат ортиб бориши билан це­
ментнинг қуюқлашиши тезлашади, \арорат пасайиши билан эса 
секинлашади. Цемент хамирининг қуюқлашиш жараёнида С 3А 
асосий рол ўйнайди. Уч кальцийли алюминат қандай тезликда қу- 
юқлашса, гипс қўшилмаган майдаланган портландцемент клин­
кери ҳам тахминан шундай тезликда қуюклашади (9.5-жадвал).
263


Шундай қилиб, портландцемент таркибида кальций алюминатлар 
кўп бўлса, бу ҳол қуюқлашиш муддатини қисқартиради ёки зарур 
мудцатларда қуюқлашадиган цементни олиш учун купи билан қанча 
қўшиш лозимлигини аниқлаб беради.
9.5 -ж а д в а л

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish