Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

гидратацияланиши деб аталади. Натижада, коллоид ҳолатдаги жуда 
майда заррачалардан ташкил топган гипс хамири ҳосил бўлади ва 
кристаллана бошлайди. Икки молекула сувли гипс заррачаларида 
ўсаётган игнасимон кристаллар ўзаро зичлашади ва мустаҳкам 
туташган кристаллга айланади. Коллоид эритма ҳосил бўлиши ва 
унинг кристалланиш жараёни ярим молекула сувли гипснинг икки 
молекула сувли гипсга тўла айланишига қадар давом этади. Буюм 
куритилганда ундаги эритма ҳолатида қолган ярим молекула сувли 
гипс коллоид хамирига айланади, сўнг икки молекула сувли гипс 
ажралиб чиқади. Бунинг ҳисобига буюмнинг мустаҳкамлиги янада 
ортади. Шунинг учун, гипсдан ишланган буюмлар ҳарорати 70°С 
гача бўлган махсус куритиш камераларида куритилади.
Курилиш гипси пардеворлар куришда жуда кўп ишлатиладиган 
гипс тахталари (гипс билан ёғоч қипиғидан ишланган), «куруқ 
сувоқ» деб аталадиган гипс тахталар (икки қоғоз орасига куйиб 
қотирилган гипс тахта), деворбоп блоклар, равоқ буюмлари 
ишлашда катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, курилиш гипси 
бино деворларининг ички томонини сувашда, наққошликда ва 
безак буюмлар тайёрлашда кўп ишлатилади. Гипс ўтга чидамли 
бўлганлиги учун, ундан бинони шамоллатувчи курилмалар, лифт 
хоналари ва бошқалар тайёрланади.
Гипсни ташиш ва сақлаш. Гипсли боғловчиларни ташишда, 
сакдашда уларга нам таъсир этмаслиги керак. Очиқ жойда гипсни 
бир ойдан ортиқ сакдаш мумкин эмас. Акс ҳолда унинг мустаҳ- 
камлиги 20 %га’ча камаяди. Гипс сакданадиган омборларнинг пол- 
лари, албатга, ёғоч тахталардан курилган бўлиши керак.
Гипснинг қотишига қўшилмаларнинг таъсири. Қотиш хусусиятига 
кўра гипс боғловчилари иккига бўлинади: тез қотувчи (мустаҳкам, 
қолипбоп ва тиббиёт гипслари) ва секин қотувчи (ангидридли 
цемент ва юқори даражада куйдирилган гипс) гипс боғловчилари.
Гипснинг куюқлашиш ва қотиш вақти хом ашёнинг хоссаси, 
уни тайёрлаш шароити, сакданиш муддати ва кўшилган сув мик­
дори (сув билан гипс нисбати — С /Г ) боғловчи модда ва сувнинг 
ҳарорати, аралаштириш шароитларига ҳамда улар таркибида бирор 
қўшилмаларнинг борлигига боғлиқ. Гипснинг эрувчанлигини 
кучайтириш ёки секинлаштириш имконини берадиган модда-
245


ларнинг борлиги гидротациянинг тейашиши ёки секинлашиши 
учун шароит яратади. Гидротация тезлиги эриган модда табиатига 
ҳамда унинг эритмадаги концентрациясига боғлиқ.
Гипснинг эрувчанлигини \амда гидротацияланувчанлигини 
кучайтирувчи моддалар — тезлаткичлар, эрувчанлигини сусайти- 
рувчи моддалар — сусайтирувчилар ҳисобланади. Масалан, NaCl 
тузи ярим молекула сувли гипс ва экстрих-гипс гидротацияси 
тезлаткичи бўлиб, ангидридга таъсир этмайди. СаС12 эса ярим 
молекула сувли гипсга таъсир қилмайди, лекин экстрих-гипс ва 
ангидрид гидротациясини секинлаштиради. MgCI2 тузи ярим 
молекула сувли гипсни тезлаштиради, экстрих-гипс ва ангидридни 
секинлаштиради. Шуни таъкидлаш керакки, қуюкдашишини се- 
кинлаштирувчи ва тезлатувчилар гипс буюмларининг мустаҳкам- 
лигига салбий таъсир кўрсатади. Бироқ айрим сирти фаол мод- 
далардан ўртача микдорда (0 ,1 —0,3% ) қўшиш, буюмлар мус- 
таҳкамлигининг фақат уларни юмшатувчи омил сифатида ва сув- 
гипс нисбатининг камайиши ҳисобигагина эмас, балки ҳосил бўла- 
ётган икки гидрат кристалларнинг адсорбцион модификаиияси 
ҳисобига ҳам ортишига имкон беради. Шунингдек, сирти фаол 
қўшилмалар ёрдамида, гипснинг доимий сарфи ўзгармаган ша­
роитда, бетон аралашмасининг қаракатчанлигини ошириш мумкин.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish