Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Олма ҳосилни йиғиб териб олиш ва товар ҳолатга келтириш



Download 2,32 Mb.
bet13/17
Sana23.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#158517
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
КХМТ фани курсиши услубий1

2. Олма ҳосилни йиғиб териб олиш ва товар ҳолатга келтириш
Ҳосилни териш ва уни товар ҳолатига келтириш қисқа муддатда, чекланган вақтда ўтказилиб, инвентар ва материалларни фойдаланиш билан ажралиб туради. Ҳосилга кирган экинзордаги йиллик харажатнинг 40% га яқини икки ойлик теримга тўғри келади. Хўжаликларда терим мавсуми режалаб олиб боришга асосланган. Ҳосилни териш учун керакли идиш ва материалларни келтириш, асбоб-ускуналарни олдиндан ҳисобга қўйиш, мева ташиш учун тронспорт машиналарини белгилаш, ҳосилни йиғиб олиш ва реализация қилиш учун ишчи кучи ва муттахасисларга бўлган талабни аниқлаш учун етиштирилган ҳосилни олдиндан тахминан чамалаб чиқишни тақазо этади.
Экин тури, навига, ўсиш шароитига кўра аввалги йилга қараганда хосилдорлиги оз ёки кўп бўлиши мумкин. Уруғни меваларининг ёзги навлари тез бузиладиган маҳсулот бўлиб, у пишгандан кейин қиқа вақт ичида йиғиб олиш керак.
Ҳосилнинг йиғиб олиш ва сотишга тайёрлаш даврида қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши лозим:
1. Кутилган ҳосилни миқдорига қараб, мева териш учун керакли жиҳозларни (нарвон, сават илмоқлари ва бошқаларни) тайёрлаш, эскиларини созлаб тахт қилиб қўйиш лозим;
2. Бостирмаларни созлаш учун қанча қўшимча майдон кераклигини аниқлаш, янги бостирма ёки чайла қуриши лозим. Шунингдек, столлар, торози, ёнғинга қарши воситалар, траферетлар билан жихозлаш;
3. Меваларни жойлаш учун керакли идишларнинг миқдори, тури ва хилини белгилаш, мавжуд идишларни кўздан кечириш, дезинфекция қилиш ва таъмирлаш, идишлар учун қўшимча материал келтириш;
4. Меваларни жойлашда ишлатиладиган материаллар, қиринди, қипиқ, қоғоз, миқ, сим ва шу кабиларни кераклимиқдорда келтириш;
5. Меваларни ташиш учун қанча транспорт воситаларини иш турига қараб тақсимлаш.
Автотранспорт учун керакли ёқилғи, шонлаш материалларини ва резиналарни етарли миқдорда жамғариб қўйиши;
6. Ҳосилни йиғиб-териб олиш ва уни қайта ишлашнинг хажми ва муддатларига қараб, бу ишларни бажарувчи қанча иш кучи(малакали) кераклигини аниқлаш ва бу ишчиларни қисқа муддатли курсларда ўқитиш, идишларга жойловчилар, шуни айрим жараёнлари бўйича ишчиларни жойига тайинлаш режасини тузиш;
7. Ҳосилни қуруқлашга тайёргарлик кўриш;
8. Боғдорчилик хўжалиги шароитига мослаб боғларда йиғим-терим даврида бажариладиган ишларнинг ҳамма турлари бўйича иш меъёри ва ҳосилни белгилаш ва амалда жорий қилиш;
9. Қўйилган ҳосил миқдорини аниқлаш;
10. Кутулган ҳосил миқдори аниқлангандан кейин бу ҳосилни тақсимлаш (хўллигида сотиш, қайта ишлаш, давлатга сотиш) режасини тузиш;
11. Мева ҳосилини йиғиб-териб олиш ва жўнатиш режасига мувофиқ вагон ажратиш учун буюртма бериш.
Мева теришда нарвон, сават, илмоқ, махсус асбоблар ва қутилар ишлатилади.
Дарахтдаги меваларни бир йўла эмас балки, етиштиришга қараб, бир неча марта териш тавсия этилади.
Ҳосил қўлда терилади, уларни жойлаш эса ғоятда маъсулиятли тадбирдир.
Мевалар бир-бирини эзмаслиги учун зич қилиб жойланади, жойлашда эса навига, катталигига, етилганлигига қараб сараланган бўлиши керак.
Саралаш ва жойлашда териб олинган мевани идишларга жойлаш учун маҳсус майдончаларга бостирмаларга ва қайта ишлаш пунктларига ташилади.
Мева тўлдирилган челак ва саватлар боғ қатор оралаб юраётган арава ва машиналарга эхтиёткорлик билан ортилади. Саватлар бир-бирига жипслашиб тегиб туриши керак.
Ҳосилни қўлда (териш) ташиш сермеҳнат ишдир. Қўлда ташиладиган жой 200-250 метрдан узоқ бўлмаслиги керак.
Терилган мевани саралаш жойига ташиш, уларни қайта ишлаш манзилларига ёки темир йўл станциясига жўнатиш учун хўжалик ихтиёрида етарли миқдорда мошина ва арава бўлиши керак. Агар хшжаликда транспорт воситалари етарли бўлмаса, унда уларни четдан жалб қилиш мақсадида шартномалар тузиб қўйиш керак (М.И.Лъвовеский, 1956 йил)
Республикамизда транспорт воситаларини мунтазам равишда ўсиши ва такомиллашуви меваларни узоқ масофага ҳамда йилнинг ҳоҳлаган пайтида ташишга қулай имкониятларни яратади. Бу борада меваларни ташишда изотермик вагонлар, автомобил ва транспорт хизматидан кенг фойдаланилмоқда.
Ҳозирги даврда транспортга чидамсиз мевалврнинг ўзи йшқ, чунки уларни маҳсус вагонларда ва самалётларда ташиш мумкин.
Ҳаво транспортидан фойдаланиш иқтисодий томондан фақат нозик, қимматбаҳо меваларни ташишда ўзини оқлайди.
Меваларни ташишда уларни ташқи ҳарорат таъсиридан, атмосфера намлигидан ва чангдан муҳофаза қилиш зарур.
Темир йўл транспортида асосан истеъмол учун мўлжалланган хўл мевалар ташилади. Мевалар темир йўл режасига биноан вагонларга ортилади, уларни қандай мақсадда фойдаланилиши, сифати ва манзилга етиб бориш муддатлари кўрсатилади.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish