Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й ва ў рта м а Х су с т а ъ л и м в а з и р л и г и


Қолган ва сотилган товарларга тааллукли ҳаражатларни



Download 4,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/239
Sana12.06.2022
Hajmi4,59 Mb.
#658543
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   239
Bog'liq
3-424

Қолган ва сотилган товарларга тааллукли ҳаражатларни
аниклаш ҳисоб-китоби
26-счёт
Зўйича
сдпдиқ
март
ойида-
ги
муо­
мала
хара­
жат­
лари
Жами
хара-
жаг-
лар
Март
ойида
сотилган
товарлар
суммаси
1-апрель
холатига
қолган
товарлар
суммаси
Жами
товар­
лар
Муома­
ла ха- 
ражат- 
лари 
ўртача 
фоизи 
(%)
қолган 
товарлар­
га таь- 
лукди 
муомала 
харажат­
лари
Сотилган 
товарлар­
га таъ- 
лукди 
муомала 
харажат­
лари


Демак, жадвал маълумотларига асосан “Давр харажатлари” счётининг 
биринчи субсчётига тааллукли модданинг умумий суммаси икки, яъни сотилган ва 
қолган товарларга тааллукли суммаларга тақсимланади. Ҳисоб-китобларга асосан 
аникланган сотилган товарларга тўғри келадиган харажатлар бевосита ялпи 
даромаддан, яъни сотилган товарларга тааллукли савдо устамасидан қо план ад и. 
Юқоридаги тузилган хисоб-китобга кўра, қолган ва сотилган товарларга тўғри 
келадиган харажат суммаси ўртача фоизларда аникланади, чунки товарлар бўйича 
савдо устамаси ҳам ўртача фоизларда белгиланади.
Ҳисоб-китоб килиш учун маълумотлар куйидагича бухгалтерия счётларидан 
олинади:
а) Ҳисобот даврида сотилган товарлар суммаси 
“Асосий операцион 
фаолиятдан олинган даромадлар” счётининг тегишли субсчётидан;
б) Қолган товарлар - “Товарлар” счётидан;
в) харажатлар - “Давр харажатлари” счётининг “Сотиш харажатлари” (савдо 
ташкилотлари учун муомала харажатлари) счётидан.
Ҳисобот даврининг 1-санасига “Давр харажатлари” счётининг “Сотиш 
харажатлари” (савдо ташкилотлари учун муомала харажатлари) субсчётида 
кўрсатилган сўмма қолган товарларга ва сотилган товарлар суммасига нисбатан 
тақсимланади.
5-§. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ҲИСОБИ
Узбекистон Республикасида “Махсулот (иш, хизмат)лар таннархига 
киртиладиган махсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари 
таркиби хамда молиявий натижаларнинг шаклланиш таркиби тўғрисида”ги 
Низомнинг кучга кириши молиявий холатни тўғри аниклашга, харажатларни 
тартибга солиш учун қаратилган чора ва тадбирлардан бири бўлди. Низом хўжалик 
юритувчи субъектлар юридик ва жисмоний шахслар учун Ўзбекистон 
Республикасида махсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритиладиган харажатларни 
аниклаш бир хилда бўлишини таъминлаш мақсадида, шу билан бирга хисоб ва 
хисобот хақидаги қонунларни инобатга олган холда ишлаб чиқилгандир.
Бухгалтерия хисобининг асосий мақсади хўжалик юритувчи субъектларнинг 
бозор иктисодиёти шароитида рақобат бардошлигини аниклаш, уларнинг 
харажатларини хисоблаб чиқариш хамда фаолиятининг молиявий натижаларини 
аниклашга қаратилгандир. Корхона ва ташкилот харажатларининг бир қисми 
давлатнинг солиқ сиёсати асосида, солиққа тортиладиган базага киритилганлиги 
сабабли солиқ солинадиган фойда билан бухгалтерия фойдаси ўртасида фарк 
юзага келади. Харажатларни юқоридаги Низом асосида шакллантириш молиявий 
натижаларни тўғри аниклаш имконини беради. Корхона фаолиятининг молиявий 
натижалари қуйидаги фойда ёки зарар кўрсаткичлари билан характерланади.
Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 27 
январдаги “Махсулот (ишлар, хизмат) таннархига киритиладиган махсулот (ишлар, 
хизмат)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини таркиби хамда молиявий 
натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низоми корхона ва 
ташкилотларда молиявий натижаларни аниклашда бир қатор ўзгаришларга олиб 
келди. Низомда келтирилган харажатларнинг турланиши, энг аввало, харажатларнинг 
тўғри ва тўла акс эттириш, молиявий ҳисоботни тузишда фойда ва зарарларни 
аниклашга каратилган.
Корхона ва ташкилотларнинг молиявий натижалари қуйидаги фойда 
кўрсаткичларига асосан олиб борилади. Низомда кўрсатилишича, махсулотни


сотишдан олинган фойда ялпи фойда, у махсулотни сотишдан олинган соф 
даромаддан сотилган махсулот таннархини айириш йули билан аникланади.
Савдода молиявий натижалар ҳолатини аниклаш нинг ўзига хос хусусиятлари 
бўлиб, асосан молиявий натижани шакллантирувчи бу товарнинг шартнома, яъни 
сотиб олиш баҳосига қўшиладиган савдо устамасидир. Савдо устамасини товарнинг 
сотиб олиш баҳосига қў шил иши туфайли товарни сотиш баҳоси ташкил топади. 
Савдо устамаси товарларни истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ булган 
харажатларни тўлиқ қоплайди ва (ялпи) даромадни шакллантиради. Шунинг учун 
ҳар ойда сотилган товарларга тааллукли савдо устамасининг ўртача фоизи 
аникланади.
Савдода сотилган товарларга тааллукли бўлган савдо устамаси ташкилотни 
сифат кўрсаткичи деб хисобланади, бу сўмма “Савдо устамаси” счётининг кредит 
томонида кўрсатилади. Харажатлар эса “Давр харажатлари” счётининг “Сотиш 
харажатлари” (савдо ташкилотлари учун муомала харажатлари) субсчётида йиғилиб 
боради.
Демак, молиявий натижаларни ҳолати бевосита “Савдо устамаси” счётининг 
кредит томонидаги қолдиққа ва муомала харажатлари ҳолатига нисбатан аникланади. 
Молиявий натижани аниклашда “Асосий (операцион) фаолиятдан олинган 
даромадлар” счётининг тегишли субсчётида жами сотилган товарлар суммаси 
кўрсатилади. Бу счётдаги маълумот молиявий натижани шакллантирувчи кўрсаткич 
хисобланиб, алохида ахамиятлидир. Бу счётда сотилган товарлар суммаси иккита 
моддий жавобгар шахс, яъни кассир ва моддий жавобгар шахсларнинг хисоботида 
кўрсатилади, ҳар иккала хисоботда хам товарлар сотиш бахосида олиб борилади.
Савдо ташкилотларининг хўжалик фаолиятида кўзда тутилмаган фойда ва 
зарарлар шаклланиши мумкин. Бундай фавкулоддаги фойда ва зарарларга шартнома 
шартларини бажармаслик окибатида мол етказиб берувчилардан олинган ёки уларга 
тўланган жарималар киради. Бундай жарималар “Фойда ва зарарлар” счётининг 
“Фавкулотда фойда ва зарарлар” субсчётида кўрсатилади.


XI БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБОТИ
1-§. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБОТИНИНГ МАЗМУНИ, 
ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ
Мулкчиликнинг турли шакллари қўлланилаётган ҳозирги шароитда хужалик 
фаолияти тўғрисида тўлиқ иктисодий маълумот олиш ҳар бир мустақил корхона 
хам ташкилот учун муҳум аҳамиятга эгадир. Бундай маълумот олишнинг мухим 
манбаси эса бухгалтерия ҳисоби ва хисоботдир. Корхона ва ташкилотларнинг 
хисоботи ўзида мазкур корхоналар фаолиятининг ўтган даврдаги /чорак, йил ва 
хоказо/ якунлари, натижалари ва шароитлари хақидаги маълумотларни 
умумлаштиради. Ҳисоботлар тайинлашига қараб оператив, статистик ва бухгалтерия 
хисоботларига бўлинади. Ҳисоботларнинг бундай бўлиниши улардаги маълумотларни 
мазмуни ва ташкил топиши бўйича фарқидан келиб чиқади.
Оператив хисоботлар биринчидан, ташкилот хўжалик фаолияти билан 
бевосита боглиқ бўлмаса хам маълум бир вақт ичида содир бўлаётган муомалаларни 
тузатишда кенг қўлланилади. Оператив ҳисоботларнинг ўзига хос хусусияти 
шундаки, уларда хисобот даврининг бошига ёки охирига тааллукли бўлган 
маълумотлар кўрсатилмайди, иккинчидан, бу хисоботларда хўжалик маблаг-ларнинг 
ташкил топиш манбалари, жойлашиши кўрсатилмайди.
Оператив хисоботларнинг маълумотлари йиллик хисобот тузишда савдо 
ташкилотларида ишлатилмайди. Статистик хисоботлар - бу шундай хисоботларки, 
улар махсус кузатишлар орқали олиб борилади. Статистик қисоботлардаги 
маълумотлар кўпроқ натура ўлчов бирликларида юритилади, иккинчидан, оператив, 
статистик хисобот бир вактнинг ўзида турли ўлчов бирликларидан фойдаланиш 
мумкин. Лекин статистик хисоботларда умумлаштирилган маълумотлар ўзининг 
кетма-кетлиги йўклигидан бошқа хисоботлардан фарк килади.
Бухгалтерия хисоботи барча хисобот турларидан шу билан фарқ қиладики, 
бу хисоботда бир вақтнинг ўзида натура ва пул ўлчови бирлиги ишлатилиши 
мумкин. Бухгалтерия ҳисоботида умумлаштирилган маълумотлар ўзининг кетма- 
кетлиги билан бошка хисоботлардан фарқ қилади. Бухгалтерия хисоботларидаги 
маълумотлар бевосита ташкилот маблагларининг харакати билан боглик холда 
юритилади ва уларда бошлангич ва охирги қолдиклар кўрсатилади.
Корхона ва ташкилотлардаги бухгалтерия хисоботлари тузилиш мақсадига 
қараб, ички ва ташқи хисоботларга бўлинади. Ички хисоботларлаги кўрсатилган 
маълумотлар асосан шу ташкилот бўлимлари хўжалик фаолиятидан олинади ва 
унинг кўрсаткичларини умумлаштиради хамда ундан корхонанинг ўзида 
фойдаланилади. Ташкл хисоботлар эса, асосан, юқори ва бошка ташкилотларга 
топширилади. Ҳисоботлар тайинлаши бўйича кунлик, ойлик, чораклик ва йиллик 
хисоботларга бўлинади.
Кунлик хисоботларда хўжалик фаолиятининг хисобот тузилган кундаги 
холати кўрсатилади. Мисол учун кундалик хисоботга моддий жавобгар шахслар 
томонидан тузиладиган товарларни кирими ва чиқими бўйича хисоботни келтириш 
мумкин. Бу хисоботда товарларнинг харакати тегишли манбалари бўйича 
курсатилади ва ҳисоботнинг тўғрилиги текшириб чиқилгандан кейин тегишли 
журнал-ордерларда акс эттириш учун шароит яратилади. Лекин шу билан хисобот 
ишлари тўлиқ бажарилди, деган хулоса келиб чиқмайди. Бухгалтерия хисоботлари 
ўзининг кетма-кетлиги билан бошқа хисоботлардан фарк килади. Чунки бухгалтерия 
хисоботларида хўжалик фаолиятининг барча кўрсаткичлари тўлиқ ўз ифодасини 
топиб, маълум бир муддатга кўрсатилиши керак ва хисобот кўрсаткичларида узилиш 
бўлмаслиги керак.
Ташкилот ихтиёрида бўлган маблагларнинг харакати бухгалтерия хисоби 
хисобларида ўз ифодасини топади. Ҳар ойда маблағларнинг айланишлари 
хисобланиб, ойнинг охирига бўлган колдиги чиқарилади. Маблагларнинг харакати 
тўғрилигини текшириш максадида синтетик хисобларнинг айланиши аналитик



Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish