деб, мол етказиб берувчи ва қабул қилувчи ташкилотлар бир шаҳарда жойлашган
бўлиб, банк томонидан операцияларнинг бажарилишига айтилади.
Халк. хужалиги тармокларида накд пулсиз олиб бориладиган хисоб-
китобларнинг куйидаги шакллари ишлатилади:
а/ ҳисоб-китоб олиб боришнинг акцепт-инкасса формаси;
б/ хисоб-китоб олиб боришнинг аккредитов формаси;
в/ юк обороти буйича махсус хисоб формаси;
г/ чеклар орқали
хисоб-китоб олиб бориш формаси;
д/ режали туловлар буйича хисоб-китоб формаси;
ж/ аккорд системаси буйича хисоб-китоб олиб бориш
формаси.
Ҳисоб-китоб олиб боришнинг акцепт-инкасса формаси
Халқ хужалиги тармокларида хисоб-китоб олиб боришнинг бу формаси
1932 йилдан буён ишлатилмокда. Ҳисоб-китобнинг бу формаси мол етказиб берувчи
ташкилот билан молни олувчи ташкилот ўртасидаги ташкилот апоқаларини накд
пулсиз олиб боришда ишлатилади ва хар бир ташкилот тўлиқ
хужалик хисобида
иш юритиши ва давлат банкида тегишли хисобларга эга булган ташкилотлар билан
олиб борилади. Акцепт-инкасса формасининг ўзига хос хусусияти шундаки, бу
формада ташкилот тўлов қобилятига эга булиши, бажарилган иш ва хизматлар
жунатилган товарлар, албатта, тузилган шартнома шартларига мос келишидир.
Товар юборувчи ва товар олувчи ташкилотлар ўртасидаги хисоб-китоблар тўлов-
талабномасини банкка топширади.
Тўлов-талабномасида курсатилган суммаларнинг тўғрилиги, банк
реквизитлари текширилгандан кейин банк тўлов-талабномасини қабул қилади.
Товар олувчи ташкилот инкассага қўйилган тўлов-талабномасининг энг кам суммаси
товар юборувчи ва олувчи ташкилотлар бир шахарда,
шахар доирасида жойлашган
бўлса, 25 сўмдан, бошқа-бошқа шаҳар доирасида бўлса 50 сўмдан кам бўлмаслиги
керак.
Тўлов-талабномасини тўлашга розилик бериш бевосита товар олувчи
ташкилотга боғлиқдир. Ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш, яъни тўлашга
розилик бериш кетма-кет ёки олдиндан розилик бериш йўли билан амалга
оширилади. Тўлов-талабномасида кўрсатилган сўммалар товар олувчи ташкилотлар
текширилиб, унинг шартнома шартларига мос келишини аниклаб чиқилгандан
кейин кўрсатилган сўммани тўлаш учун розилик берилади. Мол етказиб
берувчилардан жўнатилган товарларни тасдикловчи хужжатларга асосланган тўлов-
талабномаси товар олувчи томонидан тўлиқ ёки қисман тулашдан воз кечганлиги
тўғрисида
банкка хабар бермаса, у ҳолда тўлов талабномасининг суммаси мол
етказиб берувчи ташкилотнинг хисобига ўтказиб берилади.
Товар олувчи ташкилот томонидан тўлов-талабномасида кўрсатилган
сўммаларда хатолик борлиги аникланса, жунатилган товарлар шартномада
кўрсатилган, сифат жихатдан тегишли нуқсонларга эга бўлган товарлар
жўнатилганлиги аникланса, тўлов-талабномаси тўлашдан қисман ёки тўлиқ воз
кечиши учун ташкилот банки бир шахар доирасидаги
ташкилотлар икки кун
ичида, бошқа-бошқа шахарларда жойлашган ташкилотлар учун уч кун ичида хабар
бериши керак. Агар тўлов-талабнома суммасидан қисман ёки тўлиқ тўлашдан воз
кечиш банк томонидан белгиланган мудцатлардан кечиктирилса, даъволар банк
томонидан қабул қилинмайди.
Мол етказиб берувчи ва товар олувчи ташкилотлар ўзаро хисоб-китобларни
тўғри шартнома шартлари бўйича олиб бориши керак. Ҳар икки ташкилот учун
шартнома шартларини бузиш, унга риоя қилмаслиги бўйича
тегишли жарима
сўммалари белгилангандир. Агар мол етказиб берувчилар томонидан шартнома
шартлари бузилса, яъни кўрсатилган товарлар тўлиқ товар олувчиларга етказиб
берилмаса, у ҳодца мол етказиб берувчи ташкилот етказиб берилмаган товарлар
суммасига нисбатан товар олувчига жарима тулайди.
Товар олувчи куйидаги ҳолларда тўлов-талабномасида курсатилган
суммаларни тулашдан тўлиқ ёки қисман воз кечиши мумкин:
а/ банк томонидан белгиланган ҳисоб-китоб ишларига риоя қилинмаганда;
б/ шартнома шартларининг бажарилишига риоя қилинмаганда;
в/ жўнатилган товарлар белгиланган стандарт нормаларига
тўғри келмаса;
д/ қонун бўйича тўлашдан воз кечиш кўзда тутилган бўлса.
Савдо ташкилотлари томонидан тўловдан қисман ёки тўлиқ
воз кечиш
тасдикланмаса, мол етказиб берувчиларга асоссиз тўловдан воз кечганлиги учун
тегишли жарима тўлайди. Агар тўлов ҳужжатларини ўз вақтида бажармаса, унда
савдо ташкилоти тўловни кечикканлиги учун ҳар бир кунига 001 фоиз тўлов
суммасига нисбатан жарима тўлайди. Ҳисоб-китоб олиб боришнинг акцепт-инкасса
формасида товар юборувчи ва олувчи ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар
“Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоблашишлар” счётида қайд килинади.
3>
Do'stlaringiz bilan baham: