Ҳ. Р. Очилов, Э. О. Тургунбоев жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм)


Охирги зарурат зарурий мудофаадан қуйидаги белгилари



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/127
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#294184
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   127
Bog'liq
2 5312487478404321888

Охирги зарурат зарурий мудофаадан қуйидаги белгилари 
билан фарқланади: 

хавф манбаини фақатгина шахснинггина хулқ атвори ташкил 
этмаслиги; 

зарар тажовузчига эмас, учинчи шахсга етказилиши; 

зарар етказмасдан туриб, хавфнинг олдини олиш 
имкониятининг мавжуд эмаслиги; 

етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ 
бўлишлиги; 
Шахс жисмоний ёки руҳий мажбурлаш натижасида ҳуқуқлар 
ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказганда 
(ижтимоий хавфли қилмиш содир этганда) жавобгарлик масаласи 
охирги зарурат ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади. 
Яъни шахсга зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан 
қўрқитиб жиноят қонуни билан тақиқланган бирон бир айбли 
ижтимоий хавфли қилмишни содир этишга мажбур этилса уни 
жиноий 
жавобгарликка 
тортиш 
масаласи, 
охирги 
зарурат 
қоидаларини инобатга олган ҳолда ҳал қилиниши талаб этилади.
Агарда ушбу ҳолатда, етказилган зарар унинг ўзига нисбатан 
ишлатиши мумкин бўлган зарардан аҳамиятига кўра камроқ бўлса, 
у жиноий жавобгарликдан озод қилинади ва у содир қилган 
қилмиш охирги зарурат ҳолатида содир қилинган қилмиш деб 
топилади. 
 
12.6. Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш. 
 
Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш деб
- шахснинг 
буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини 
қонунан бажариши туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатларга зарар етказишда ифодаланадиган 
ҳаракатига айтилади.
Бундай шахснинг ҳаракати жиноят деб топилмайди ва жиноий 
жавобгарликни истисно қилади.
Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа 
фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, ўша ноқонуний 
буйруқ берган шахс билан биргаликда умумий асосларда 


-79-
жавобгарликка 
тортилади 
ва 
уларнинг 
ҳаракатлари 
иштирокчиликда содир этилган жиноят деб баҳоланади. 
Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни 
ёҳуд 
мансаб 
вазифасини 
бажармаган 
ёки 
бузган 
шахс 
жавобгарликка тортилмайди. Лекин шахс амалда содир этган 
қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари 
мавжуд бўлса, у умумий асосларда жавобгарликка
 
тортилади
.
Айрим ҳолларда буйруқни бажармасликнинг ўзи жиноий 
жавобгарликни келтириб чиқаради. Масалан: ЖК 279-моддаси 
“Бўйсунмаслик” жиноятида. Шундай ҳолларда шахс ноқонуний 
равишда берилган буйруқ ёки фармойишни бажармаса ва ушбу 
буйруқнинг 
ғайриқонунийлигини 
билмаган 
бўлса, 
унинг 
ҳаракатларини ЖК 279-моддаси билан квалификация қилиниши 
лозимлигини англатади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish