Ҳ. Р. Очилов, Э. О. Тургунбоев жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм)


 Жиноятлар мажмуи тушунчаси ва турлари



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/127
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#294184
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   127
Bog'liq
2 5312487478404321888

 
11.4. Жиноятлар мажмуи тушунчаси ва турлари. 
Жиноятлар мажмуи деб
- шахс жиноят қонуни турли 
моддаларида ёки бир моддасининг турли қисмларида назарда 
тутилган, икки ёки бир неча қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик 
орқасидан содир этиши ва уларнинг ҳеч қайси учун судланмаган 
бўлишига айтилади.
Жиноят ҳуқуқ назариясига кўра жиноятлар мажмуи - 
реал ва 
идеал жами 
турларига бўлинади.
Жиноятларнинг 
реал жами деганда -
ЖК Махсус қисми 
турли моддаларида (модданинг турли қисмларида) назарда 
тутилган муайян жиноят таркибини ташкил этувчи, жиноий 
қилмишларни шахс турли вақтларда содир этишига айтилади.
Идеал жами деганда эса -
шахснинг битта ҳатти-ҳаракати 
натижасида ЖК Махсус қисм турли моддаларида ёки бир 
моддасининг турли қисмларида назарда тутилган камида иккита 


-69-
жиноят таркиби белгиларини ташкил қиладиган ва қилмиш ушбу 
нормалардан бирортаси билан ҳам тўлиқ қамраб олинмайдиган 
жиноят турига айтилади. Масалан: шахс пора предмети сифатида 
гиёҳвандлик моддасини олиши, ЖК 210-моддаси ва ЖК 271- 
модалари билан жиноятлари жами сифатида квалификация 
қилинади. 
Жиноят қонунчилиги, жиноятлар мажмуи деб топишнинг ҳам 
бир қанча белгилари мавжуд бўлишини талаб қилади. Ушбу 
белгилар қуйидагилар: 
- шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятнинг содир 
этилиши; 
- содир этилган жиноятлар қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир 
этилиши; 
- жиноятнинг турли вақтларда ёки бир вақтда содир этилиши; 
- жиноятлар ЖК Махсус қисмининг турли моддаларида 
назарда тутилганлиги; 
- жиноятлар ЖК айнан бир моддаси турли қисмларида, 
башарти турли-хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик 
белгиланган қилмишни содир этишлиги; 
- шахс содир этган жиноий қилмишларидан бирортаси учун 
ҳам судланган бўлмаслиги каби белгилар мавжуд бўлиши талаб 
этилади. 
Агарда, шахс икки маротаба ҳар-хил жиноятларни содир 
қилиб, қонунда белгиланган тартибда, улардан бирортаси учун 
жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган бўлса, унинг 
ҳаракатлари жиноятлар мажмуи деб топилмайди. 
ЖК 33-моддасига кўра, жиноятлар мажмуи мавжуд бўлганда 
айбдор шахс ўзи содир этган ҳар бир жинояти учун ЖК Махсус 
қисми тегишли моддаси ёки модда қисми бўйича жавобгар бўлади.
Агарда, 
жиноятлар 
мажмуини 
ташкил 
этувчи 
барча 
жиноятларнинг белгилари
ЖК Махсус қисм битта моддасининг 
турли қисмларида назарда тутилган жиноятнинг аломатларини 
ташкил қилса, содир қилинган қилмиш ушбу модданинг оғирроқ 
қисми бўйича жавобгарликка тортилади ва жазо тайинланади. 
Масалан: шахс ЖК 155- моддасидаги “Терроризм” жиноятини 
биринчи, иккинчи ва учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар 
бўйича 
турли вақтларда
содир қилса, унинг ҳаракат
лар
и содир 
қилган жиноятларининг энг оғири, яъни ЖК 155- моддаси 3-қисми 


-70-
тегишли банди билан жавобгарликка тортилиб, жазо тайинланади 
ва жазо тайинлашда ЖК 59-моддаси қоидалари қўлланилмайди. 
Аммо ЖК Махсус қисми бир моддасининг турли қисмларида 
турли таркибдаги жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган 
бўлиб, шахс уларнинг ҳар бирини содир этса, қилмиш жиноятлар 
жами сифатида баҳоланади ҳамда ЖК 59-моддаси қоидасига асосан 
жазо тайинланади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish