Ҳ. Р. Очилов, Э. О. Тургунбоев жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм)


 Ақли расолик ва ақли норасолик тушунчалари



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/127
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#294184
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   127
Bog'liq
2 5312487478404321888

8.3. Ақли расолик ва ақли норасолик тушунчалари. 
 
Ақли расолик деб
шахс жиноят содир этиш вақтида ўз 
қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаганлик ва ўз 
ҳаракатларини бошқара олганлигига айтилади.
Жиноят содир этиш вақтида ўз қилмишининг ижтимоий 
хавфли хусусиятини англаган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган 
шахсгина ақли расо шахс деб топилади. 
Агар ижтимоий хавфли қилмишни содир қилиш вақтида ўз 
ҳаракатларини аҳамиятини англай олмаган ёки ўз ҳаракатларни 
бошқара олмаган шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Бундай шахслар ақли норасо шахс деб топилади. 


-43-
Шахсни ақли норасо деб топиш учун қуйидаги мезонлар 
бўлиши талаб қилинади. Уларга: 
Юридик мезон
- Тиббий мезон киради. 
Юридик мезон
ҳам ўз навбатида: 

тафаккурий
(шахс содир қилган ижтимоий хавфли қилмишининг 
хавфлилик хусусиятини англамаслик); 

иродавий 
(ўз 
ҳаракатларини 
бошқара 
олмаслик) 
каби 
белгиларидан ташкил топади. 
Мана шу икки белгидан бирининг мавжуд бўлиши юридик 
мезон мавжудлигини кўрсатади. Яъни шахс ижтимоий хавфли 
қилмишни содир қилиш вақтида ўз ҳаркатларини 
англай олмаган 
бўлса ёки ўз ҳаракатларни бошқара олмаган бўлса ҳам 
уни жиноий 
жавобгарликка тортиб бўлмайди. 
Ақли норасоликнинг юридик мезони деганда
- шахс ўзи 
содир қилаётган қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини 
англамаслиги ёки ўз ҳаракатларини бошқара олмаслиги натижасида 
жиноят 
қонуни 
билан 
қўриқланадиган 
объектларга 
зарар 
етказишига айтилади.
Шахснинг бундай кўринишдаги ҳаракатининг сабаби эса, 
тиббий мезонда кўринади. 
Тиббий мезон
- шахс руҳий ҳолати бузилганлигининг 
белгиларини ифодалайди. Улар қуйидаги кўринишларда бўлади: 
- сурункали руҳий касаллик; 
- вақтинчалик руҳий касаллик; 
- ақли заифлик; 
- касалликнинг бошқа ҳолатлари. 
Ақли норасо ҳолатда, содир қилинган қилмишлар учун суд 
томонидан 
тиббий йўсиндаги мажбурлов
чоралари қўлланилиши 
мумкин.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жазо чораси деб 
эътироф этилмайди. 
Жиноят қонуни мастлик ҳолатида содир қилинган қилмиш 
учун жиноий жавобгарликдан озод қилмайди ва шахсни ақли 
норасо ҳолатда деб топмайди. Мастлик ҳолатида жиноят содир 
этиш, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қабул қилинади. 


-44-
Мастлик - инсон онггига таъсир қиладиган маълум бир 
воситаларни қабул қилиш орқали вужуга келадиган ҳолат. Ушбу 
воситаларга: 
- алкогол ичимликлар; 
- психотроп моддалар; 
- гиёҳвандлик воситалари; 
- кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар 
киради (мас: токсикомания). 
Лекин патологик мастлик айрим ҳолларда шахсни ақли норасо 
ҳолатда деб топишга сабаб бўлиши мумкин. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish