Ҳ. Р. Очилов, Э. О. Тургунбоев жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм)


 Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жазодан озод



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/127
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#294184
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127
Bog'liq
2 5312487478404321888

19.2. Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жазодан озод 
қилиш. 
Вояга етмаган шахсларга нисбатан жиноий жазо ўрнига 
қуйидаги мажбурлов чоралари қўлланилади: 

суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш 
мажбуриятини юклаш; 

ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз 
маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш 
мажбуриятини юклаш. Агарда, етказилган зарар белгиланган энг 
кам иш ҳақининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса 
қўлланилади. Бошқа ҳолларда етказилган зарар фуқаровий суд 


-139-
ишларини юритиш тартибида ундирилади; 

вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасасига 
жойлаштириш. 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вояга етмаган шахсларга 
мўлжалланган бундай ўқув-тарбия муассасаларига: 
- ўн бир ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган шахслар учун 
ихтисослаштирилган мактаб-интернатига; 
- ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар учун 
ихтисослаштирилган мутахассислик коллежларига бўлинади. 
Ихтисослаштирилган мактаб - интернатда вояга етмаганлар - 
ўн беш ёшга тўлгунча, ихтисослаштирилган мутахассислик 
коллежларида эса - вояга етмаганлар ўн саккиз ёшгача 
тарбияланади. Истисно ҳолатлардагина шахслар 16 ёшгача 
ихтисослаштирилган мактаб – интернатларида сақланишлари 
мумкин. 
Вояга 
етмаганлар 
ихтисослаштирилган 
ўқув-тарбия 
муассасаларида тарбиялангунларигача, лекин 3 йилдан кўп 
бўлмаган муддатда сақланадилар.
Ихтисослаштирилган ўқув - тарбия муассасаларига: кар, кўр, 
руҳий касал, ақлан заиф вояга етмаган шахс, шунингдек жисмоний 
носоғлом болалар ва ўсмирлар қабул қилинмайди. 
19.3. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда 
озод қилиш. 
Содир этган жинояти учун 
озодликдан маҳрум
қилиш
га ёки 
ахлоқ тузатиш ишлари
га ҳукм қилинган ўн саккиз ёшга тўлмаган 
шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли 
равишда озод қилиш тартиби қўлланилиши мумкин. 
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод 
қилиш: 
- содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
тайинланган бўлса; 
- содир этган жинояти учун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси 
тайинланган бўлса; 
- ушбу жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида 
талабларини бажарган;
- меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган вояга етмаган 
маҳкумга нисбатангина қўлланилиши мумкин. 


-140-
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод 
қилиш: 
- ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган 
жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир 
қисмини; 
- оғир жинояти учун тайинланган жазо муддатининг камида 
учдан бир қисмини; 
- ўта оғир жиноят учун, шунингдек, қасддан содир этган 
жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган этган жиноят 
учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган 
жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлгандан кейин 
қўлланилиши мумкин. 
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилган 
вояга етмаган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан 
янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан ушбу ЖКнинг 60 ва 86-
моддаларида 
назарда 
тутилган 
қоидаларга 
мувофиқ 
жазо 
тайинлайди. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
муддати – ўн беш йилдан ошиб кетмаслиги лозим. 
Агарда, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш 
қўлланилган вояга етмаган шахс жазонинг ўталмаган қисми 
мобайнида эҳтиётсизликдан янги жиноят содир этса, фақатгина 
содир этган янги жиноят учун жазо тайинланади. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish