“ пул ва банклар


Монетар ва фискал сиёсатнинг боғлиқлиги



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Монетар ва фискал сиёсатнинг боғлиқлиги. 
Фискал сиёсат солиққа 
тортиш ва давлат харажатларига доир масалаларни ҳал этишни ўз ичига 
олади. Бюджет дефицити
-
бир йил ичида давлат харажатларининг унинг 
даромадларидан ортишини. Бюджетнинг ижобий салдоси (профитсит)-
бюджет даромадларининг харажатлардан ортишини билдиради. Бюджет 
дефицитини молиялаштириш мақсадида хукумат қарз олишига тўғри келади; 
ижобий салдо эса давлат қарзларини камайтиришга имкон беради. 7-
расмдаги графикдан кўриниб турибдики, 1983 йилда АҚШда ЯИМга 


нисбатан бюджет дефицити ўзининг максимал миқдорига (6%) этди. Бундан 
кейин бюджет дефицити дастлаб ЯИМга нисбатан 3%гача камайди, сўнгра 
1989 йилда 5%гача ортди, бундан кейинги йилларда эса камайиб борди ва 
1999-2001 йилларга келиб ижобий салдога ўзгарди. 11 сентябр 2001 йилдаги 
террористик ҳужум, 2003 йил мартда Ироқдаги уруш ҳамда 2007-2009 
йиллардаги молиявий инқироз АҚШ давлат бюджетида дефицит юзага 
келтирди ва дефицит ЯИМга нисбатан 10%дан ошиб кетди. Бюджетнинг 
дефицити ёки профитситига тегишли бўлган масалалар хукуматнинг 
қонунчилик ва ижроия органлари ўртасидаги доимий мунозаралар мавзуси 
бўлиб келмоқда.
Телевидениэ ёки газеталарда бюджетнинг ижобий салдоси – яхши, 
салбий салдоси – заралар эканлиги тўғрисида эшитган бўлишингиз мумкин. 
Ушбу фикрлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини биз 2001 йилда Аргентинада 
юзага келган бюджет тақчиллиги молиявий инқирознинг сабаби сифатида 
тўҳрисида ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, биз бюджет тақчиллигининг пул 
массаси ўсишига, инфляция суръатлари ва фоиз ставкаларига таъсирини ҳам 
тахлилий жиҳатдан ўрганамиз.
Халқаро молияни нима сабабдан ўрганамиз? 
Сўнгги йилларда молиявий бозорларнинг глобаллашуви янада тезлашиб 
кетди. Дунё бўйлаб молиявий бозорлар жуда юқори суратларда 
интеграциялашди. Америка компаниялари тез-тез хорижий молиявий 
бозорлардан қарз олишади ва хорижий компаниялар АҚШ молия 
бозорларига қарз беришади. Банклар ва бошқа молиявий институтлар, 
жумладан, ЖП Морган Часе, Cитигроуп, УБС, Дойчебанк жаҳон бўйлаб 
кўплаб мамлакатларда операцияларни амалга ошириш орқали халқаро 
даражага чиқди. Ушбу фан хорижий валюта бозорлари ва халқаро молиявий 
тизимни ҳам ўзида акс эттиради.
Банкларнинг моҳиятига иқтисодий адабиётларда турли ёндашувлар 
мавжуд. “Банк” этимологиясига эътибор қаратадиган бўлсак, “банк” сўзи 
қадимги франтсузча “банқуэ” ва италиянча “банса” сўзларидан пайдо бўлиб, 
“алмаштириш столи” маъносини англатишининг гувоҳи бўламиз.
Банк – бу молиявий муассаса бўлиб, жамиятдаги вақтинчалик бўш пул 
маблағларини тегишли шартлар билан жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи 
мавжуд бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қайтаришлик, муддатлилик, 
тўловлилик ва таъминланганлик асосида берадиган тижорат ташкилотдир.
Бошқа бир адабиётда, банк – тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос тури 
бўлиб, унинг фаолияти ссуда капиталининг ҳаракати, яъни уларни жалб 
қилиш ва жойлаштирилиши билан бевосита боғлиқдир, деган фикр илгари 
сурилади.
Банкир ссуда капиталистидан фарқли ўлароқ, турли кўринишдаги 
хизматларни таклиф этади ва пул айланмасини ташкил қилади. Ссуда 
капиталисти ишлаб чиқаришни ўз капитали ҳисобидан молиялаштирса, 
банкир ушбу жараённи четдан жалб қилинган бегона шахсларнинг 
маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Тижорат банклари моҳятини теранроқ англаш учун айрим методологик 
масалаларга эътибор қаратиш лозим. Уларнинг айримлари қуйида 
келтирилади: 
– банкларнинг моҳиятини ёритишда уларнинг микродаражадаги 
фаолиятига эътибор қаратиш лозим; 


– банкларнинг моҳиятини ёритишда улар қандай шаклда ва мақсадда 
ташкил этилганлигига эмас, балки уларга ягона банк сифатида фаолият 
юритишига эътибор қилиш лозим; 
– банкларнинг моҳиятини ажралмас қисми сифатида уларнинг ташкил 
топиш асослари, яъни ташкилий – ҳуқуқий асослари муҳим аҳамият касб 
этади; 
– банкларнинг моҳияти – бу ўзига хос хусусиятга эга бўлган объектнинг 
таркибини англатади; 
– банкларнинг моҳиятига қатор таърифлар шакллантирилган бўлиб, 
муаммони ўрганаётган пайтда унинг қандай жиҳатига эътибор 
қаратилаётганлиги муҳим ҳисобланади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish