Жаҳон молиявий инқирози ва Халқаро Валюта Жамғармаси
Ривожланаётган бозорли мамлакатлардаги молиявий институтлар паст
сифатли ипотека кредитлари таъсирининг чекланганлиги, ипотека
инқирозининг бошланғич босқичида уларнинг иқтисодиётига сезилмайдиган
таъсир кўрсатди. 2008-йилнинг октябрида молиявий инқириз энг хавфли
даражасига етди, кўплаб ривожланаётган бозорли мамлакатлар, жумладан
Исландия ва собиқ коммунистик давлатлар ўз маҳаллий банкларини босим
остига қўйибгина қолмай, давлатларнинг миллий алютасининг ҳам
қадрсизланишига олиб келди.
Ҳозирда ХВФнинг сўнги халқаро кредитор сифатидаги роли аҳамияти
ортмоқда. Шунда, Октябрь ойининг охирида ХВФ Венгрияга 25 миллиард
АҚШ доллари, Украинага 16.5 миллиард АҚШ доллари ва Исландияга 2
миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Ушбу кредитлар
мамлакатларга ўз молиявий тузилмаларини тартибга солиш мақсадида
ажратилган эди.
ХВФ бошқарувчи директори Доминиқуэ Страус-Кҳан қуйидаги фикрларни
айтиб ўтган эди, “ноодатий вазиятлар ноодатий усулларни талаб қилади”,
шунга кўра мамлакатларга берилгҳан кредитларни инқироз даврида қайтиб
олиш учун янгича турдаги қарз беришни топиш лозим эди. Шунга кўра 2008-
йил октябри охирида ХВФ янги турдаги Қисқа муддатли ликвидлик
хизматини жорий этди ва 100 миллиард миқдорда кредит беришни бошлади.
Бу қарз ХВФ томонидан иқтисодиёти босим остида деб топилган
мамлакатларга 3 ой муддатга берилган. Ушбу турдаги кредитлар тезда
тўлаб берилиши лозим эди. Қўшимчасига ушбу кредитларда қаттиққўллик
дастурлари ёъқ эди, бу эса ушбу кредитларнинг қарз олувчи мамлакатлар
учун янада жозибадор қиларди.
1999-йилда ҳам ХВФ шунга ўхшаш Контингент кредит линияси номли
кредит турини жорий қилган эди, бироқ бу дастур муваффақиятсизликка
учраган. Чунки бу кредитни олиш учун мамлакатлар ХВФдан олдиндан
рухсат олишлари лозим эди, бунга эса мамлакатлар ҳудди муаммоли
вазиятга тушиб қолгандек кўринмаслик учуин рози бўлишмаган. Қисқа
муддатли ликвидлик ва бошқа турдаги қарзлар юқоридаги каби олдиндан
тасқид олиши шарт эмас. ХВФ шунчаки мамлакатнинг кредитни қайтара
олишини ўрганиб чиқади ҳолос.
ХВФнинг энг сўнги кредит инстанцияси сифатидаги ролининг фойдаси
ҳақидаги қизғин баҳслар ҳозирги кунга қадар давом этади. Асосий эътибор
унинг кредитлаш ролини янада мукаммаллаштиришга қаратилмоқда.
Ҳозирда жамғармани қайта қуриш, молиявий ностабилликни камайтиришга
қодир янги халқаро молиялаштириш архитектурасини яратиш бўйича
таклифлар илгари сурилмоқда.
166
Do'stlaringiz bilan baham: |