“ пул ва банклар


Халқаро Валюта Фонди ва унинг халқаро валюта-кредит



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

17.2. Халқаро Валюта Фонди ва унинг халқаро валюта-кредит 
муносабатларидаги фаолияти
алқаро Валюта Фонди – бу давлатларга кредит берувчи, жаҳон 
валюта тизимининг фаолият юритиши учун тамойиллар ишлаб чиқарувчи, 
халқаро валюта - кредит ва молиявий муносабатларни халқаро бошқаришни 
амалга оширувчи халқаро институтдир. 
Халқаро Валюта Фондига аъзо бўлган мамлакатлар бошқа аъзоларни 
бошқа давлатларнинг валюталарига нисбатан миллий валютасининг 
Х


қийматини аниқлашда қўллаётган механизми ҳақида маълумот бериши, 
миллий валютасини чет эл валютасига айирбошлашда чекловлар қўллашдан 
сақлаши ҳамда Халқаро Валюта Фондига кирувчи барча давлатлар 
ҳамжамиятининг миллий бойлиги ва ҳолатининг ўсишига асосланган 
иқтисодий сиёсатни ўтказиши лозим. Олдин айтилганидек, Халқаро Валюта 
Фонди ўз аъзоларини бу қоидаларга риоя этмасликларига мажбурлай 
олмайди, аммо ташкилот аъзо-давлатлари ихтиёрий равишда рози бўлган 
қонун-қоидаларга риоя этишларига эришиш учун, уларга маънавий босим 
ўтказиши мумкин. Бунда, Халқаро Валюта Фонди, сўзсиз, ундан кредит 
олган мамлакатга кучли таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлади. Агар давлат 
доимий равишда Халқаро Валюта Фонди олдидаги мажбуриятларини 
бажармаса, қолган аъзо-давлатлар Халқаро Валюта Фонди орқали жиноятчи-
давлатдан кредит олиш ҳуқуқини олиб ташлашлари, ёки энг сўнги чора 
сифатида давлатга ташкилотдан чиқиб кетиш таклифи билан чиқишлари 
мумкин. Аммо, одатда, давлат Халқаро Валюта Фондининг умумий 
муаммоларини биргаликда эчишга интилади (акс ҳолда у ташкилотга аъзо 
бўлмаган бўлар эди) ва ҳар қандай бажарилмаган мажбурият аъзо-давлат 
томонидан бартараф қила олмаган омиллар билан тушунтирилади. 
Турли даврларда аъзо мамлакатлар Халқаро Валюта Фонди олдига 
жаҳонда юзага келган вазиятдан келиб чиқувчи турли масалаларни қўйишган 
ва ташкилот ўз ҳуқуқлари доирасида бу муаммоларни эчишда маҳорат 
кўрсатган. Ҳозирги даврда аъзо мамлакатлар Халқаро Валюта Фонди олдига 
бир 
қатор 
мажбуриятларни 
қўйганлар: 
миллий 
валюталарнинг 
айирбошланишининг умумий тизими устидан назорат олиб бориш, аъзо-
давлатларга тизим доирасида янада чуқурроқ ҳамкорлик қилиш 
имкониятларни яратиш учун иқтисодиётни қайтадан қуришга кредит бериш, 
шунингдек, бошқа хизматлар: техник ёрдам кўрсатиш, кадрлардан ҳақиқий 
профессионалларни тайёрлашда кўмаклашиш ва бошқалар. 
Халқаро Валюта Фонди қуйидаги мақсадлар амалга ошириш ёълида 
фаолият олиб боради: 

валюта сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш; 

валюта сиёсати соҳасида баланслаштирилган ўсишга кўмаклашиш; 

юқори даражадаги бандлик ва реал даромадларни қўлла-қувватлаш ва 
стимуллаштириш учун жаҳон савдосининг баланслаштирилган ўсишини 
мустаҳкамлаш, иқтисодий сиёсатнинг бош мақсади сифатида барча аъзо-
давлатларнинг ишлаб чиқариш потенциалини ривожлантириш; 

валюталар барқарорлигини ушлаб туриш ва аъзо-давлатлар ўртасидаги
валюта 
муносабатларини 
тартиблаштириш, 
шунингдек, 
валюталар 
девалвациясига тўсқинлик қилиш; 

кўп томонламали тўлов тизимини яратишда қатнашиш, шунингдек, 
валюталар трансфертидаги чегараларни олиб ташлаш; 

аъзо-давлатларнинг баланслаштирилмаган тўлов балансларининг 
ликвидацияси учун маблағ таклиф қилиш. 
Бу масалаларни эчиш учун Халқаро Валюта Фонди тамойил ва 
функциялар ишлаб чиқди: 

бошқаришдан бош тортиш мақсадида халқаро валюта тизими ёки 
валюта курси билан манипуляцияни таъқиқлаш; 

валюта инқирозини тугатиш учун валюта бозорларида интервенция 
ўтказишнинг мажбурийлиги; 

ҳар бир мамлакат учун ўз сиёсатида ҳамкорининг манфаатлари 
интервенциясини ҳисобга олиш мажбурийлиги. 


Халқаро Валюта Фондининг қуйидаги функциялари мавжуд: 

келишилган тартиб қоидалар кодексига амал қилиш (халқаро валюта 
сиёсати ва давлатлараро тўлов обороти соҳаларидаги ҳамкорлик); 

тўлов баланси тақчиллигини бартараф этиш учун молиявий ёрдам 
бериш; 

маслаҳатлар бериш ва ҳамкорлик қилиш. 
Халқаро Валюта Фонди фаолиятининг асосий ёъналишларига аъзо 
бўлиб улар тўлов балансларини ҳамда ташқи қаруларни назорат қилиш ҳам 
кира. Халқаро Валюта Фондининг МБРР, ПРООН, Париж ва Лондон 
клублари улар билан ўзаро муносабати кенгаймоқда. 
Тўлов баланси ва ташқи қарзларни назорат қилиш соҳасида Халқаро 
Валюта Фонди аъзо бўлиб уларга ўз иқтисодиёт сиёсатларида маълум 
ўзгартиришлар киритиш шарти билан кредитлар ажратади. Кредит олишдан 
олдин қарздор давлат Фонд билан молиявий-иқтисодий барқарорлаштириш 
дастурини келишади, валюта маблағларини бериш шу дастурнинг 
бажарилишига боғлиқ ҳолда қолади. 
Халқаро Валюта Фонди билан бундай дастур ва шартномаларнинг 
мавжудлигига одатда давлатларнинг тўловга қобилияти тўғрисидаги ҳалқаро 
гувоҳном сифатида қаралади. 
Халқаро Валюта Фонди қарзларни назорат қилиш соҳасида Жаҳон 
Банки билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилмоқда. 
Халқаро Валюта Фонди нинг бошқаруви шартнома моддаларига мос 
ҳолда амалга оишрилади. Халқаро Валюта Фондининг бошқарув 
структурасига Бошқарув Кенгаши, Вақтинчалик Комитет, Ривожлантириш 
Комитети, Ижро этувчи Кенгаш, Бошқарувчи ҳамда ходимлар киради. 
Бошқарув Кенгаши – Халқаро Валюта Фондининг олий бошқарув 
органи ҳисобланиб, унга ҳар бир давлатдан биттадан 5 йилга тайинланадиган 
бошқарувчи ва уларнинг ўринбосарлари киради. Одатда бошқарувчи ва 
уларнинг ўринбосарлари молия вазирлари ёки Марказий банкларнинг 
бошқарувчилари бўлгани учун, улар ўз ҳукуматлари номидан иш юрита 
оладилар. Бошқарув Кенгаши йилда бир марта сессия ўтказади, аммо почта 
орқали овоз бериш ёъли билан қарорлар қабул қилиш ҳам мумкин. 
Вақтинчалик Комитет Бошқарув Кенгаши аъзоларига халқаро валюта 
тизимини шакллантириш бўйича масалалар борасида маслаҳатлар берса, 
Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банкининг қўшма комитети камбағал 
давлатларнинг эҳтиёжлари тўғрисида уларга маълумот беради. 
Вақтинчалик Комитет – Ижро этувчи кенгашнинг қарорларини 
бажаради. Халқаро Валюта Фонди нинг бошқарувчилари, вазирлари ёки 
бошқа расмий шахслардан ташкил топади (24 кишидан). Вақтинчалик 
Комитет йилда икки марта йиқилади ва Бошқарув Кенгаши олдида халқаро 
валюта тизимининг шакллантирилиши ва бошқарилиши тўғрисида ҳисобот 
беради, шунингдек, шартнома моддаларига ўзгартиришлар киритиш 
тўғрисидаги таклифлар билан чиқади. 
Ривожлантириш Комитети ҳам 24 кишидан: Халқаро Валюта Фонди 
бошқарувчилари, вазирлари ёки расмий шахслардан ташкил топади, Халқаро 
Валюта Фондининг Бошқарув Кенгаши олдида ҳисоботлар беради ва ёъл-
ёъриқлар кўрсатади. 
Ижро этувчи кенгаш – Халқаро Валюта Фондининг муҳим бўқини 
бўлиб, кенгаш операцион ва административ характердаги масалаларни 
кўради, шунингдек, аъзо-давлатларга нисбатан Фонднинг сиёсатига доир 
масалалар билан шуғулланади. Ижро этувчи кенгаш таркибига 24 директор 


киради, уларнинг ҳафтада камида 3 марта расмий учрашуви бўлиб ўтади. 
Кенгаш директорлари Бошқарув кенгаши орқали аъзо-давлатлар томонидан 
оилб борилаётган сиёсатни кузатиб борадилар. Ҳозирги кунда ижроия 
директорларидан 8 таси 1тадан давлат номидан иш олиб боради: Германия, 
Хитой, Россия, Саудия Арабистони, қўшма қироллик, қўшма штатлар, 
Франция ва Япония. қолган 16 та ижроия директорлари мамлакатлар гуруҳи 
номидан иш юритади. Ижро этувчи кенгаш камдан-кам ҳолларда қарорларни 
расмий овоз бериш ёъли билан қабул қилади, бунинг ўрнига аъзолар 
позициясининг тўлиқ розилигини таъминлашга ҳаракат қилинади, бунда 
муҳим масалалар бўйича фикрлар тўқнашувининг минимал даражасига 
ҳамда қабул қилиб бўлинган қарорларга умумий тарзда рози бўлишга 
эришилади.
Бошқарувчи – Ижро этувчи кенгаш томонидан сайланади ҳамда Ижро 
этувчи кенгашни бошқаради ва ташкилотнинг бош персонали ҳисобланади. 
Ижро этувчи кенгаш бошқаруви остида бошқарувчи Халқаро Валюта 
Фондининг кундалик фаолиятига жавоб беради. Бошқарувчи 5 йилга 
тайинланади ва кейинги муддатга яна қайта сайланиши мумкин.
Ҳафтасига камида 3 марта 24 ижро директорлари нинг расмий Бошқарув 
Кенгаши орқали қабул қилинган сиёсатининг олиб борилишини назорат 
қиладилар. 
Ҳозирги кунда 8 ижро директори 1 тадан давлатга маъсул: Германия, 
Хитой, Россия, Саудия Арабистон, Қўшма Қироллик, АҚШ, Франция ва 
Япония. Бошқа 16 ижро директори эса қолган давлатлардан тузилган 
гуруҳларга маъсул. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish