“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
Ўз маблағлари манбаси: 
2. Умумий капитал 
3. Асосий (биринчи даражали) капитал: 
4.
Устав капитали; 
5.
Эмиссион даромад; 
6.
Махсус захиралар; 
7.
Тақсимланмаган фойда. 
8.
 
Қўшимча (иккинчи даражали) капитал: 
9.
Жорий йилнинг соф фойдаси; 
10.
Қайта баҳолаш захираси; 
11.
Субординациялашган қарз мажбуриятлари; 
12.
ШўЪба корхоналарга қилинган қуйилмалар. 
Юқоридан кўриниб турибдики, тижорат банклари регулятив капитали 
биринчи ва иккинчи даражали капиталдан ташкил топади. Иқтисодий 
адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар ва Базел андозаларига кўра биринчи 
даражали капитал асосий капитал сифатида ҳам эътироф этилади.
Тижорат банклари асосий (биринчи даражали) капитали халқаро Базел 
андозаларига асосан устав капиталининг тўланган қисми, муддатсиз 
некумулятив имтиёзли акциялар, эмиссион даромад, соф фойда ҳисобидан 
Tijorat banklari asosiy kapitali
- xalqaro Bazel andozalariga asosan 
ustav kapitalining to‘langan qismi, muddatsiz nekumulyativ imtiyozli 
aksiyalar, emission daromad, sof foyda hisobidan shakllantirilgan zaxira 
summalari va o‘tgan yillarning taqsimlanmagan foydasidan tashkil topadi. 


шакллантирилган захира суммалари ва ўтган йилларнинг тақсимланмаган 
фойдасидан ташкил топади. 
Тижорат 
банклари 
иккинчи 
даражали 
(қўшимча) 
капитали
кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захиранинг 
рискка тортилган активлар миқдори 1,25 фоизидан ошиб кетмайдиган қисми, 
қайта баҳолаш захираси, субординациялашган қарз мажбуриятлари ва 
консолидациялашган шўЪба корхоналарини ташкил этиш мақсадига 
йўналтирилган қўйилмаларни ўз ичига олади. 
Ўзбекистон тижорат банклари капиталининг таркиби ва унинг 
этарлилигига қўйилган талаблар Марказий банкнинг 1998 йил 2 ноябрда 
тасдиқланган 420–сонли «Тижорат банклари капиталининг этарлилигига 
қўйиладиган талаблар тўғрисида Низоми» асосида тартибга солинади.
Ўзбекистон тижорат банклари биринчи даражали капитали таркибига 
халқаро Базел андозаларидан фарқли ўлароқ, банкнинг устав капиталидаги 
валюта қисмига тенг бўлган валюта активларини қайта баҳоланиш ҳисобига 
ташкил этилган девалвация захираси алоҳида манба сифатида эътироф 
этилади. Шунингдек, тижорат банкларининг жорий йилдаги соф фойдаси 
иккинчи даражали капитали таркибига киритилган.
Мазкур параграфнинг поёнида таъкидлаш мумкинки, тижорат банклари 
пассив операциялари натижасида актив операциялар учун зарур бўлган 
ресурсларни 
шакллантиради, 
банкларнинг 
пассив 
операциялари 
харажатларни келтириб чиқаради.
 
уридик ва жисмоний шахслар пул маблағларини 
банк хисобвароғига, жамғармалар қўйишга жалб қилиш
бўйича пассив операциялар. 
Тижорат банклари, бошқа хўжалик субъектлари 
каби ўзининг хўжалик ва тижорат фаолиятини 
таъминлаш учун маълум миқдорда пул маблағларига, 
яъни ресурсларига эга бўлишлари лозим. Иқтисодиёт 
ривожланишининг замонавий талабларида банк ресурсларини ташкил этиш 
муаммоси банк фаолиятини бир маромда олиб бориш учун биринчи 
даражали ҳисобланади. Буни шундай изоҳлаш мумкин, яъни иқтисодиётнинг 
бозор моделига ўтиши билан банк ишида давлат монополияси тугатилади, 
икки босқичли банк тизимини шаклланишида банк ресурслари характери 
ижобий томонга ўзгаради. 
Ундан ташқари, унинг актив операциялари объекти орқали 
аниқланадиган банк фаолиятининг кўлами, улар жойлаштирадиган ресурслар 
ҳажми, миқдори, жалб қилинган маблағлар суммасига боғлик бўлади. Бундай 
ҳолат ресурсларни жалб қилиш бўйича банклар ўртасида рақобатни келтириб 
чикаради. 
Банкнинг асосий вазифаларидан бири бўш пул маблағларини мумкин 
қадар кўпрок жалб қилиш ва уларни бошқа фойда келтирувчи оптимал 
активларга жойлаштиришдан иборат. 
Банк ресурслари банклар томонидан амалга ошириладиган пассив 
операциялари орқали ташкил топади ва банк балансининг пассив қисмида 
юритилади. Банк ресурсларини икки катта гуруҳга бўлиш мумкин. Булар, 
банкларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлардир. Жалб қилинган 
ресурсларни баъзи ҳолларда иккига бўлиб қаралади – бу жалб қилинган 
депозитлар, бошқа мажбуриятлар ва сотиб олинган ресурлардир. Бу 
Й 


ресурслар банкнинг актив операцияларини амалга оширишда ишлатилади
яъни банк ресурслари даромад олиш мақсадида турли хил соҳаларга 
жойлаштирилади. Банкнинг пассив ва актив операциялари ўзаро чамбарчас 
боғлик бўлганлиги сабабли пассивларнинг таркиби ва характери кўп 
жиҳатдан банкларнинг актив операцияларини амалга оширишда ўз 
ифодасини топади. Шу билан бирга ресурслар характерига банкларнинг 
кредитлаш сиёсатининг ўзгариши ҳам таъсир килади. 
Банк ресурларининг асосий қисмини банк мижозларининг маблағлари 
ташкил килади. Банк бошқа капиталларни жалб қилиш учун банк ўз 
капиталининг этарли даражаси миқдорини кўрсатиш лозим. 
Тижорат банки ўз мижозларининг бўш турган маблағларини қарзга 
олиш билан бир вақтнинг ўзида бу маблағларни ўз вақтида қайтарилишини 
таъминлаш мажбуриятини ҳам олади, шунинг учун банк барқарор 
ликвидликка эга бўлиши керак. Ишончлилик ва ликвидлилик тамойиллари 
тижорат банки мавжудлигининг зарур шартларидан бўлиб, улар аҳолининг 
бўш турган пул маблағларининг банкка сари оқимини таъминлайди. Ундан 
ташқари банкнинг аҳволи молиявий жиҳатдан кам самарали бўлган ҳолатда 
мижозлар ўз маблағларини қайтариб олишларига ишонч ҳосил қилишларига 
замин яратади. 
Банк ресурсларининг шаклланиши ва айланиши узлуксиз жараённи 
ташкил килади ва бу эса уз навбатида банклар фаолиятини доимийлигига 
асос хисобланади. 
Жалб қилинган маблағлар актив операцияларни, аввало кредит 
операцияларини амалга ошириш учун пул ресурсларига бўлган эҳтиёжни 
қоплайди. Уларнинг роли жуда катта бўлиб, банк ресурсларининг 70%дан 
ортиғини ташкил қилади. Юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинчалик 
бўш маблағларидан фойдаланиш орқали, тижорат банклари улар ёрдамида 
халқ хўжалигининг ва аҳолининг қўшимча айланма маблағларга бўлган 
эҳтиёжини қондиради, пулларни капиталга айланишига ёрдам беради. 
Банклар маблағларни жалб қилиш имкониятлари чегараланган бўлиб, 
барча мамлакатларда бу жараён Марказий банк томонидан тартибга солиниб 
туради. Жалб қилинган маблағлар тижорат банклари кредит ресурсларининг 
асосий қисмини ташкил қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк капитали билан жалб 
қилинган маблағлар орасидаги нисбатни бир қатор зарурий меъёрлар 
ёрдамида тартибга солади. Бу қуйидаги нормативлар: капитал этарлилиги, 
бир кредит олувчига тўғри келадиган максимал риск миқдори, аҳолидан жалб 
қилинган депозитларнинг максимал миқдори ва бошқалар Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки йўриқномасига мувофиқ, аҳолидан пул 
омонатларини жалб қилиш миқдори банкнинг ўз капитали миқдори билан 
чегараланади. 
Ҳозирги кунда банклар амалиётида мавжуд меъёрий ҳужжатларги 
асосан: 
1.
давлат ихтисослаштирилган банклар базасида ташкил топган 
тижорат банклари учун жалб қилинадиган маблағлар ҳажми ўз капиталининг 
25 баробаридан ошмаслиги керак; 
2.
ёпиқ турдаги акционер банклар учун 20 баробардан ошмаслиги; 
3.
очиқ турдаги акционер банклар учун 15 баробардан ошмаслиги 
керак. 
Режали иқтисодиёт даврида банкларда бўш турган маблағларини жалб 
қилишдан манфаатдорлик йўқ эди, чунки банкларнинг актив операциялари 


миқдори жалб қилинган маблағлар миқдорига қараб эмас, балки кредит 
қўйилмалар бўйича ўрнатилган лимитга қараб аниқланар, жалб қилинган 
маблағлар бўйича рағбатлантириш билан банклар шуғулланмас эдилар. 
Аксарият ҳолларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун банк ссудалари 
ўрнига кўпроқ бюджет маблағлари жалб қилинар эди. Шу боис муддатли 
омонатларни ўрта ва узоқ муддатли кредит манбалари сифатида жамғаришга 
эҳтиёж бўлмаган. 
Икки поғонали банк тизимига ўтилиши, иқтисодий мустақил тижорат 
банкларининг ташкил топиши, банкларнинг ўз-ўзини молиялаштириш 
тамойилига ўтиши, пассивлар ва активлар мувофиқлигига эришиш муаммоси 
банк фаолиятида долзарб масалаларга айланди. Бозор муносабатларининг 
ривожлантириш банк ресурсларининг ҳам турли-туманлашувига олиб келди. 
Банклар жалб қиладиган маблағлар таркиби турлича бўлади. Уларнинг 
асосий турларига қуйидагилар киради: банк мижозлар билан ишлаш 
жараёнида жалб қилган маблағлар (депозитлар), ўз қарз мажбуриятларини 
чиқариш йўли билан маблағларни тўплаш (депозит ва жамғарма 
сертификатларини, векселлар, облигациялар) ва банклараро кредит 
воситасида бошқа кредит ташкилотларидан олинадиган ва Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкидан олинадиган ссуда маблағлари ва бошқалар 
киради. Халқаро банк амалиётида жалб қилинган ресурслар уларни йиғиш 
усулига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
4.
депозитлар; 
5.
нодепозит ресурслар. 
Жалб қилинган маблағларни асосий қисмини депозитлар ташкил қилади. 
Банкларда мақсадларни амалга ошириш учун пул маблағларини 
қўйилмаларга жалб қилиш операциялари депозит операциялари дейилади. 
Депозитлар фақатгина омонатчига эмас, шу билан бирга банкка ҳам 
манфаатлидир. Кўпгина депозитлар орқали банкнинг ссуда капитали 
шаклланади, кейинчалик эса банк турли хўжалик соҳаларини қулай шартлар 
асосида кредитлайди. Депозит ва кредит фоизлари орасидаги фарқ бўш пул 
маблағларини жалб қилиш ва ссуда капиталини жойлаштириш борасидаги 
банк маржаси (мукофоти) бўлиб ҳисобланади.
Банкнинг «Олтин қоидаси»га кўра, банк молиявий талабларининг ҳажми 
ва муддати банк мажбуриятлари миқдори ва муддатига мос келиши керак. Бу 
қоидага риоя қилиб, банклар жорий счетлар бўйича қолдиқларни кредит 
ресурси сифатида ишлата олмайдилар, чунки мижозлар уларни хоҳлаган 
вақтда талаб қилиб олишлари мумкин. Ваҳоланки, мижозлар, одатда, ўз 
маблағларининг ҳаммасини бирданига олишмайди, шунинг учун, банкнинг 
нақд пул резерви омонатларга нисбатан шаклланади. 
Бундан ташқари, аксарият банк операциялари нақд пульсиз кўринишда 
амалга оширилади. Касса заҳиралари кўринишида бўлмаган нақд пуллар 
банк ликвидлигини оширади ва у бошқа мижозларга ёки банкка кредит 
сифатида йўналтирилиши мумкин. Касса заҳираларидан ташқари тижорат 
банклари томонидан депозитлардан кредит ресурси сифатида фойдаланишда 
бошқа чекловлар бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
томонидан ўрнатиладиган мажбурий заҳиралар шаклида ифодаланади. 
Депозит ҳисобварақалари турлича бўлиши мумкин ва уларнинг 
таснифланиши 
асосида 
қўйилмалар 
манбаи, 
уларнинг 
мақсадли 
йўналтирилганлиги, даромадлилик даражаси ва бошқа шу каби мезонлар 
этади, аммо аксарият ҳолларда мезон сифатида пул қўювчи тоифаси ва 
қўйилмани олиш шакллари инобатга олинади. 


Пул қўювчилар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, депозитлар 
қуйидагиларга бўлинади: 
1.
юридик шахслар (корхоналар, ташкилотлар); 
2.
жисмоний шахслар; 
Маблағларни олиш шаклига кўра депозитлар қуйидагиларга бўлинади: 
3.
муддатли депозит маблағлар; 
4.
талаб қилиб олингунга қадар депозит маблағлар; 
5.
аҳолининг жамғарма қўйилмалари. 
Ўз навбатида бу гуруҳларнинг ҳар бири турли белгиларига қараб 
таснифланади. Муддатли депозит маблағлар уларнинг муддатидан келиб 
чиқиб таснифланади; 
6.
3 ой муддатгача депозитлар; 
7.
3 ойдан 6 ойгача депозитлар; 
8.
6 ойдан 9 ойгача депозитлар; 
9.
9 ойдан 12 ойгача депозитлар; 
10.
12 ойдан юқори бўлган депозит маблағлар. 
Банк томонидан жалб қилинган маблағларнинг юқори ликвидлик 
даражасини ушлаб туриш ва маълум юқори даромад олиш эҳтиёжини 
белгилаб берувчи мавжуд қонун ва тартибга солувчи актлардан келиб чиқиб 
турли активларга жойлаштирилади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish