Мижозларга кредит бериш ва ўз зиммасига олган мажбуриятларни
бажариш учун маблағ этишмай қолган тақдирда тижорат банклари кредит
ресурслари олиш учун Марказий банкка мурожат қилишлари мумкин.
Тижорат банклари операциялари бўйича фоиз ставкалари уларнинг
ўзлари томонидан мустақил белгиланади. Аммо бу ставкалар давлат пул-
кредит сиёсатининг бош йўналишларида белгилаб бериладиган фоиз
ставкалари сиёсатига асосланган бўлиши лозим.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида қимматли қоғозлар бозорининг яхши
тараққий этмаган босқичларида иқтисодиётда мавжуд бўлган асосий
молиявий ресурслар банкларга омонатларни жалб қилиш орқали амалга
оширилади.
Банкларнинг кейинги функцияси бу мустақил субъектлараро тўлов
операцияларини амалга ошириш функциясидир. Режали иқитсодиёт даврида
барча тўловлар бир давлат банки орқали амалга оширилган, ҳисоб-
китобларни бундай тизимида тўловларни амалга оширишда давлат ўзи кафил
бўларди. Мустақил тижорат банк тизимини шакллантириш ҳисоб-китоб
тизимини ажралишига олиб келади ва банклар ўз зиммаларига оладиган риск
даражасини кўпайтирди. МФО ҳисоб варақаларидан фойдаланган ҳолда
амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар ўрнига банклараро ҳисобнинг
корреспондент счетларга ўтиши ҳам риск даражасини кўпайишига олиб
келди. Бундай шароитда тижорат банклар, мижозлар ҳисоб-китоблар бўйича
тўловларни ўз вақтида амалга оширишилиши бўйича масъулдир.
Бозор иқтисодиётига асосланган барча мамлакатларда тижорат банклар
иқтисодиётининг тўлов механизмида этакчи ўрин тутади.
Мамлакатимиз иқтисодиёт тўловларни амалга оширишни ислоҳ қилиш
ва ривожлантириш орқали мамлакатимиз тўлов тизимида тижорат
банкларнинг ўрни кенгаймоқда.
Ундан ташқари тижорат банклар молия-валюта бозорида фаолият
кўрсатиш, яъни қимматли қоғозлар чиқариш ва уларни жойлаштириш, сотиб
олиш билан шуғулланиши, мижозларга ҳар хил ахборотлар, маслаҳатлар
бериш билан шуғулланиши мумкин.
Тижорат банклари юқорида келтирилган функциялар асосида қуйидаги
операцияларни бажаради:
-пассив операциялар;
-актив операциялар;
-банк хизматлари ва воситачилик операциялари;
-банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган операциялари ва
бошқа турдаги операцияларни бажарадилар.
Тижорат банкларини ташкил этиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунда ифодаланган. Шу
қонуннинг 2-боби “Банкларни ташкил этиш ва улар фаолиятини тугатиш
тартиби” деб номланиб ўз ичига 13 модда(7-19 моддалар)ни олади.
Do'stlaringiz bilan baham: