“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Канада Банки.
 
Канада Банки нисбатан кеч шаклланган – 1943 йилда. Уч 
йиллик муддатга ҳукумат томонидан сайланадиган банк директорлари, банк 
раисини этти йиллик муддатга тайинлайдилар. Раис ҳамда унинг тўртта 
ўринбосарларидан иборат бўлган Бошқарув кенгаши – ФОМC сингари
монетар сиёсат бўйича қарорларни қабул қилувчи орган бўлиб ҳисобланади. 
1967 йилда қабул қилинган, банк қонунчилигидаги ўзгаришларга мувофиқ 
тарзда, ҳукумат монетар сиёсат учун асосий маъсулиятга эгадир. Бундан 
келиб чиқадики, қонунга биноан Канада Банки, ФРТ сингари 
инструментларни танлашда мустақилликка эга эмас. Бироқ, тажрибада 
аслида унинг ўзи монетар сиёсатни назорат қилади. Банк ва ҳукуматнинг 
ўртасида келишмовчилик юзага келган ҳолда, молия вазири банк бажариши 
мажбур бўлган кўрсатмани чиқариши мумкин. Бироқ, кўрсатма ёзма 
равишда расмийлаштирилиши ва маълум бир даврга тегишли бўлиши 
кераклиги сабабли, унинг вужудга келишининг эҳтимоли кам. Ҳақиқатдан 
ҳам, бугунги кунгача битта ҳам бундай кўрсатма чиқарилмаган. Монетар 
сиёсатнинг мақсади Канада Банки ва ҳукумат билан биргаликда 
белгиланади. Демак, Канада Банки, ФРТга қараганда, камроқ даражадаги 
мустақилликка эга. 
Англия Банки. 1694 йилда барпо этилган Англия Банки – энг қадимий 
марказий банклардан бири бўлиб ҳисобланади. 1946 йилдаги Банклар 
ҳақидаги Қонунга асосан, Англия Банки ҳукуматга бўйсинади. Англия Банки 
Бошқаруви (ФРТ бошқарувчилари кенгашининг эквиваленти) беш йиллик 
муддатга сайланадиган раис ва унинг иккита ўринбосари, ҳамда уч йилга 
тайинланадиган 16та бошқарув аъзоларидан иборат бўлади.1997 йилга 
қадар Англия Банки, ушбу бобда кўриб чиқилаётган марказий банклар 
орасида энг кам даражадаги мустақил банк бўлиб ҳисобланган, чунки фоиз 
ставкаларини ўзгартириш ҳақидаги қарор Англия Банки ичида эмас, балки 
ғазначилик канслери билан биргаликда қабул қилинар эди (АҚШ Ғазначилиги 
котиби эквиваленти). Бунинг ҳаммаси, лейбористларнинг янги ҳукумати 
1997 йилнинг май ойида ҳокимият тепасига келган пайтда ўзгарди. Ушбу 
пайтда, ғазначилик янги канслери Гордон Браун Англия Банки энди фоиз 
ставкаларини белгилашга ваколатли эмаслиги ҳақида кутилмаганда хабар 
берди. Бироқ, Банк инструментларни танлашда тўлиқ мустақилликка эга 
113
“The economy theory of money, banks and financial markets.”F.Mishkin 2006. p.431 



бўлмади: ҳукумат унинг қарорларини ўзгартира олади ва фоиз ставкаларини 
“фавқуллоддаги шароитда” ҳамда “чекланган муддатга” белгилай олади. 
Бунга қарамай, Канадада бўлгани сингари, оммавий характерга эга бўлиши 
керак бўлган ва фақатгина энг қаттиқ шароитда ҳамда чекланган муддат 
давомида қўлланилиши керак бўлган Банк қарорларини бекор қилиш – 
вужудга келиш эҳтимоли кам бўлган ҳодисадир. 
Фоиз ставкаларини, раис, унинг иккита ўринбосари, канслер билан 
консультациядан сўнг тайинланадиган иккита аъзо (одатда марказий 
банкнинг мансабдор шахслари), ва канслер томонидан тайинланадиган яна 
тўртта ташқи иқтисодчи-экспертлардан ташкил топган, монетар сиёсат 
бўйича Кўмита белгилайди. (Шуниси ҳайратланарлики, ушбу кўмитага 
биринчи бор киритилган тўртта ташқи экспертлардан иккитаси Буюк 
Британия фуқаролари бўлмаган: биттаси голланд миллатига мансуб бўлса, 
иккинчиси америкалик бўлган, аммо иккаласи ҳам доимий равишда 
Бирлашган Қиролликда яшаган). Англия Банки учун инфлясиянинг мақсадли 
аҳамиятини ғазначилик канслери белгилайди, бундан келиб чиқиб, Англия 
Банки, ФРТга нисбатан мақсадни танлашда камроқ даражадаги 
мустақилликка эга. 
114


Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish