инфляция даражаси (одатда ҳар бир йилда фоизли ўзгаришда ўлчанадиган
нархлар даражасининг ўзгариш сурати) ни акс эттириб, ҳар бир нуқтани
координатлари аниқ
бир мамлакатни акс эттириб, 2000-2010 йиллар
оралиғида пул массасининг ўртача ўсиши ва ушбу даврда инфляциянинг
ўртача сураътини ифодалайди. Кўрганингиздек,
келтирилган маълумотлар
инфляция билан пул массасининг ўсиши ўртасидаги тўғри боғлиқликнинг
мавжудлигини ифодалайди. Инфляция даражаси энг катта бўлган
мамлакатларда ўз навбатида пул массасининг ўсиш даражаси ҳам юқоридир.
Мисол учун, Туркия, Украина ва Замбия каби давлатлар ушбу даврда
инфляция даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради. Ушбу
давлатларда пул массасининг ўсиши ҳам юқорилиги кузатилган. Аксинча,
Швеция ва АҚШда ушбу даврда инфляциянинг сураъти жуда паст бўлган
(пул массасининг ўсиши сингари). Ушбу фактлар Нобел мукофоти
совриндари Милтон Фридменнинг таниқли хулосасига асос бўлган: “
Инфляция- бу ҳамиша ва ҳар эрда монетар ҳодисадир”. Айнан шу мавзуларда
пул массаси миқдори ва монетар сиёсатнинг
инфляция сураътларига
таъсирини кўриб чиқамиз.
Пул ва фоиз ставкалари
Бошқа омиллар билан бир қаторда, пуллар ишлаб чиқарувчилар ва
истеъмолчиларнинг доимий диққат эътиборида бўлган фоиз ставкаларининг
тебранишига ҳам таъсир кўрсатади. 6-расмдаги графикда АҚШнинг узоқ
муддатли ғазначилик облигациялари бўйича фоиз ставкаси билан пул
массасидаги ўсиш тенглаштирилганлиги кўрсатилган. 1960 ва 1970 йилларда
узоқ муддатли облигациялар бўйича фоиз ставкаси пул массаси билан
биргаликда ўсиб борди. Лекин 1980 йилдан
бошлаб фоиз ставкасининг
ўсиши билан пул массасининг ўсиши ўртасида ўзаро алоқадорлик ёъқола
борди. Биз фоизларга оид мавзуларда фоиз ставкаларнинг характерини
тадқиқ қилганимизда пул ва фоиз ставкалар ўртасидаги боғлиқликни ҳам
таҳлил қиламиз.
Монетар сиёсатни амалга ошириш
Пуллар мамлакат иқтисодий ривожланиш даражасини аниқловчи
кўпгина иқтисодий ўзгаришларга таъсир кўрсатганлиги сабабли, монетар
сиёсат яъни, пуллар ва фоиз ставкаларини бошқариш – бутун дунёда
иқтисодий стратегияни ишлаб чиқувчилар ва сиёсатчиларнинг диққат
эътиборидаги объектлардан бири ҳисобланади.
Мамлакатда монетар
сиёсатни амалга оширишга Марказий банк жавобгар (АҚШда бу Федерал
Захира Тизими (ФЗТ)) ҳисобланади. Шу боис, мазкур фанда АҚШ ва бошқа
давлатларда амалга оширилаётган монетар сиёсатнинг ўзига хос
хусусиятлари ва иқтисодиётда пулларнинг миқдорини бошқаришда
Марказий банкларнинг ролини таҳлил қилишга ҳам баъзи мавзулар
бағишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: