“ пул ва банклар


 Иқтисодиётда пул, кредит ва банкларнинг ўзвий боғлиқлиги



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

1.2. Иқтисодиётда пул, кредит ва банкларнинг ўзвий боғлиқлиги. 
амиятда меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқариш жараёнининг 
мавжудлиги иқтисодий ҳаётда пулнинг роли доимо ошиб бораверади. 
Биргина меҳнат тақсимотига эътибор қаратадиган бўлсак, компания ёки 
фирма бирор нарсани ишлаб чиқариш ёки хизмат турини кўрсатиш учун 
зарур хом – ашё ва материалларни олиш мақсадида бир неча хўжалик 
юритувчи субъектлар билан иқтисодий алоқаларни ўрнатади, ишлаб 
чиқарувчи ёки хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этаётган ходимларнинг 
меҳнати учун ҳақ тўлайди ва бошқа қатор ишларни амалга оширади. 
Буларнинг барчаси томонлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ва 
манфаатдорлик асосида амалга оширилади. Мана шу иқтисодий ҳамкорлик 
ва манфаатдорликни амалга оширишнинг иқтисодий механизми сифатида 
пулнинг роли алоҳида аҳамият касб этади.
Бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларида бири ҳар қандай 
фаолиятнинг асосида иқтисодий манфаатдорлик ётади. Ишлаб чиқарувчи 
корхона, ташкилот ёки фирма яратаётган товар ёки хизматларни шахсий 
истеъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш орқали тегишли иқтисодий фойда 
кўриш илинжида ишлаб чиқаради. Бу ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар 
ўртасида товар – пул муносабатларини вужудга келтиради, ушбу 
муносабатда пул ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўратасида айирбошлаш 
воситаси сифатида муҳим рол ўйнайди. 
Бу эрда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида айирбошланадиган 
товар ёки маҳсулотнинг баҳоси муҳим рол ўйнайди. Уларнинг баҳоси 
бозордаги талаб ва таклиф асосида пулда ифодаланади. Пулнинг ролини амал 
қилишида баҳо муҳим иқтисодий механизм ҳисобланади, товар ва хизматлар 
баҳосига қатор омиллар таъсир қилади. Хусусан, товар ва хизматларнинг 
сифати, унга бўлган талаб даражаси, сотиб олувчининг тўлов қобилияти ва 
бошқа қатор омиллар шулар жумласидандир.
Ҳақиқатда ҳам юқорида қайд этилган жараёнларни ташкил этишда 
пулнинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, пулнинг 
товар хўжалиги шароитида амал қилишининг самарадорлигини ошишига 
қатор омиллар таъсир қилади. Хусусан улар қуйидагилардан иборат:
1. Иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги. Мамлакат 
иқтисодиётининг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги аҳолининг истеъмол 
товарлар ва хизматларга бўлган талабини маҳаллий ишлаб чиқариш 
ҳисобидан қондириш имкониятини беради. Бу бозор иқтисодиёти шароитида 
жуда муҳим ҳисобланади. Биринчидан, импорт ҳажмини қисқартириш 
асосида хорижий валюталарни четга чиқиб кетишининг олдини олади. 
Ж 


Иккинчидан, миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан 
барқарорлигини оширади.
2. Марказий банкнинг мустақиллигини таъминланганлиги. Маълумки, 
Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини 
таъминлашга қаратилган, ушбу мақсадни самарали амалга ошириш учун 
Марказий банк ҳукумат ва давлат бошқарув органлари босимидан ҳоли 
бўлиши лозим. Акс ҳолда миллий валютанинг барқарорлиги заифлашади ва 
унинг халқ хўжалигидаги роли пасаяди.
3. Аҳоли ва мижозларнинг банк тизимига ишончининг мустаҳкамлиги. 
Мамлакат аҳолиси ва мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончининг 
юқорилиги пулнинг ролига бевосита ва билвосита таъсир қилади. Чунки 
аҳоли ва мижозларнинг банкларга нисбатан ишончининг юқорилиги 
уларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини банкларга муддатли омонат 
сифатида қўйишга ундайди. Бу эса пулнинг жамғарма воситаси ва тўлов 
воситаси ролини оширади, шу билан бирга, биринчидан, пул эгаларига 
қўшимча даромад келтиради, иккинчидан, банкларнинг реал секторни 
кредитлаш имкониятларини оширади. Буларнинг барчаси товар хўжалиги 
шароитида пулнинг ролини ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
4. Инфляция даражасининг тегишли меъёрларда сақлаб турилиши. 
Миллий валютанинг инфляция даражаси халқаро амалиётда қабул қилинган 
меъёрлардан ортиб кетиши унинг иқтисодиётдаги ролига салбий таъсир 
кўрсатади. Инфляция даражаси юқори бўлган шароитда аҳолининг реал 
даромадлари пасаяди, кредит муассасаларида узоқ муддатли омонатлар 
ҳажми қисқаради, корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш ҳисобидан эмас, 
балки ўзаро олиб сотиш ёъли билан даромад излаш пайига тушиб қолади. 
Натижада аҳолининг истеъмол товарларга бўлган талаби маҳаллий ишлаб 
чиқариш ҳисобидан эмас, балки импорт ҳисобидан қондирилади. Буларнинг 
барчаси миллий валютанинг иқтисодиётдаги ролини пасайишига олиб 
келади. 
Жамиятда товар – пул муносабатларидан кейинги вужудга келган 
муҳим ижтимоий – иқтисодий муносабатлардан бири кредит муносабатлари 
ҳисобланади. Кредит, пул каби иқтисодий категория бўлиб, пул 
маблағларининг самарали ишлашига, хўжалик юритувчи субъектлар ва 
жисмоний шахсларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарф қилмасдан қўшимча пул 
маблағларига бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.
Кредит муносабатлари иқтисодий фанларнинг барча бўғинларида 
бевосита ёки билвосита алоҳида ижтимоий – иқтисодий жараён сифатида 
ўрганилади.
Иқтисодий адабиётларда “кредит” сўзи лотинча “cредитум” – ссуда, 
қарз сўзидан пайдо бўлганлиги қайд этилади. Айрим иқтисодчи олимлар 
“cредо”, яъни “ишонаман” деган маънони англатишини қайд этади2. Албатта, 
кредит муносабатларида иштирок этаётган субъектларнинг бир – бирига 
бўлган ишончи асосий омил ҳисобланади. Бу эрда кредитор, кредитни 
беришда асосий масала кредит олувчига нисбатан “ишончи” муҳим аҳамият 
касб этади. 
Деньги, кредит, банки: Учеб. – 2 – е изд., перераб. и доп./под ред. В.В.Иванова, Б.И.Соколова. –М.: ТК 
Велби, изд – во Проспект, 2008. –С.410. 


Бироқ, кредит иқтисодий категория сифатида амал қилиши учун 
биргина ишончнинг ўзи этарли бўлмайди. Кредит ва кредит 
муносабатларининг вужудга келишида ишонч билан биргаликда шундай бир 
категория мавжудки, бу кредитор ва кредит олувчи ўртасида ўзаро иқтисодий 
ҳамкорликни амалга оширишга ундайди. Буни кредитор ва қарз олувчи 
нуқтаи назардан кўрадиган бўлсак, кредиторни ушбу муносабатларни 
ривожлантиришига асосий омил бу иқтисодий манфаатдорлик, яъни кредит 
фоизи ҳисобланади. Қарз олувчи учун эса ишлаб чиқариш жараёнини 
узлуксизлигини таъминлаш орқали тегишли иқтисодий манфаатдорликка 
эришишдир.
Бундан кўриниб турибдики, кредит ва кредит муносабатларини вужудга 
келиши ва ривожланишида ҳар иккала томоннинг ҳам иқтисодий 
манфаатдорлиги кучли молиявий механизм ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг зарурлиги қуйидаги омиллар 
билан белгиланади: 
-
кредит муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг иқтисодий 
манфаатдорлигини таъминланиши. Хусусан, кредитор кредит ҳисобидан 
фоиз тўловлари сифатида фойда олса, қарз олувчи ишлаб чиқаришнинг 
узлуксизлигини таъминлаш орқали тегишли фойдани шакллантириш 
имкониятига эга бўлади; 
-
иқтисодиётда вақтинчалик бўш пул маблағлар ссуда капитали 
сифатида жамғарилиб, тегишли мақсадларга ёъналтирилади; 
-
иқтисодиётда ишлаб чиқариш тсиклининг даврийлиги. Бунда айрим 
тармоқларда вақтинчалик бўш пул маблағлари вужудга келса, бошқаларида 
қўшимча молиявий ресурсларга эҳтиёж туғилади, ушбу жараён кредит 
орқали тартибга солинади; 
-
ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча молиявий 
ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг асосий қисми кредитлар орқали 
қондирилади. 
Замонавий иқтисодиётда кредит муҳим молиявий элемент сифатида 
мамлакат иқтисодиётини ривожланишининг ажралмас қисми ҳисобланади. 
Кредит ва кредит муносабатларининг вужудга келиши ва ривожлашининг 
асосида товар ишлаб чиқариш, янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак – 
капитал муомаласи ва айланиши ётади. Жамиятда капитал муомаласи ва 
айланиши доимо ҳам бир маромда амал қилмайди, булар юқорида 
таъкидланганидек қатор омиллар билан изоҳланади.
Кредитнинг моҳиятига қатор иқтисодчи олимлар тегишли таърифларни 
шакллантирган. Хусусан, Шчегортсова В.А. таҳрири остида тайёрланган 
дарсликда, “Кредит – қайтариш ва тўлов шарти билан қарздорга вақтинчалик 
фойдаланиш мақсадида пул маблағи ёки моддий буюм кўринишида бериш 
жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимидир” 
тарзидаги таърифи шакллантирилган.
Профессор О.И.Лаврушин таҳрири остида нашр этилган дарсликда 
кредитнинг моҳиятига аниқ таъриф берилмаган. Бироқ, уларнинг фикрича, 
кредит ижтимоий муносабатларнинг бир кўриниши бўлиб, иқтисодий 
категориядир. Шу билан бирга, кредит турлича ижтимоий муносабатларда 
эмас, балки иқтисодий муносабатларни акс эттирувчи қийматнинг ҳаракати 
жараёнида намоён бўлади. Дарсликда, кредитнинг моҳиятини аниқ акс 


эттириш учун унинг таркиби, ҳаракат қилиш жараёни ва вужудга келиш 
асосига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланади3. 
Бошқа россиялик иқтисодчи олимлар “Пулли (товарли) кредит тўлов 
асосида амалга ошириладиган бир тоифадаги эквивалентнинг турли вақтдаги 
ўзаро ҳаракатининг йиғиндисир.”, деган таърифни беришган 4.
Кредитнинг иқтисодий моҳиятига берилган таърифлардан кўриниб 
турибдики, бу борада иқтисодчи олимларнинг фикрлари бир – биридан 
сезиларли даражада фарқ қилади. Шу боис, “Кредит – тегишли тамойиллар 
асосида (қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва 
мақсадлилик) қиймат ва моддий буюм кўринишида, жисмоний ва юридик 
шахсларга тақдим этиладиган иқтисодий категорияларнинг бир шаклидир” 
тарзидаги таърифни шакллантиришга жазм этдик. 
Кредитнинг моҳиятини янада аниқроқ ва тўлиқроқ очиб беришда унинг 
субъектив ва объектив моҳиятига эътибор қаратиш лозим. Кредит 
муносабатларининг вужудга келишида, шунингдек, унинг моҳиятини очиб 
беришда кредитнинг субъектив моҳияти ҳам алоҳида ўрин тутади. 
Кредитнинг субъектив моҳияти бир – бирига боғлиқ бўлган “кредитор” ва 
“кредит олувчи”нинг муносабатларида намоён бўлади.
-
“Кредитор” ва “кредит олувчи” ўртасида вужудга келадиган 
муносабатларнинг асосида товар – пул айланмаси ётади. Жамиятда 
вақтинчалик бўш маблағларнинг мавжудлиги ва товар айланмасининг 
мавжудлиги кредит ва қарз олувчининг манфаатларини бир – бирига 
тўқнашишига хизмат қилади. Агар, ушбу манфаатлар бир – бирига мос келса 
улар ўртасида кредит муносабатлари вужудга келади. 
-
Кредитор – кредит муносабатларини ташкил этишда кредит берувчи 
сифатида майдонга чиқади. Кредитор пул маблағларини вақтинчалик 
фойдаланишга берувчи субъектлар ҳисобланади. Бундай субъектлар банклар, 
кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлар, ломбардлар, давлат ва бошқа 
молиявий ташкилотлар бўлиши мумкин. Кредитор ссуда сифатида берадиган 
пул маблағлари уларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари 
ҳисобидан шакллантирилади. Кредитор субъектлар ичида, банклар ва кредит 
уюшмалари нафақат ўз маблағлари ҳисобидан, балки четдан жалб қилинган 
маблағлар ҳисобидан кредитлар беради. Маблағларни жалб қилишнинг турли 
ёъллари мавжуд бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида акциялар ва 
облигацияларни муомалага чиқариш асосий ва самарали ёълларидан бири 
ҳисобланади.
-
Кредитор жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли 
шартлар асосида жалб қилиб, ушбу маблағларни кредитнинг қайта 
тақсимлаш функцияси орқали реал секторнинг зарур бўлган бўғинларига 
жойлаштиради. Бу жараён иқтисодиётдаги вақтинчалик бўш пул 
маблағларини 
самарали 
ишлашини, 
яъни 
капитал 
айланмасини 
тўхтовсизлигини таъминлаш билан бирга, кредитор жамланган маблағларни 
зарур мақсадларга жойлаштириш асосида ушбу маблағларни ўз мақсади ва 
3
Деньги, кредит, банки: учебник/кол. авт.: под ред.засл.деят. науки РФ, д.э.н. проф. О.И.Лавшурина. – 5 – е 
изд., стер. –М.: КНОРУС, 2007. –С. 237 – 238. 
4
Деньги, кредит, банки: Учеб. – 2 – е изд., перераб. и доп./под ред. В.В.Иванова, Б.И.Соколова. –М.: ТК 
Велби, изд – во Проспект, 2008. –С.428. 


кредит муносабатлари иштирокчилари манфаатлари ёълида хизмат қилишига 
эришади. 
-
Кредит олувчи – кредит муносабатларида кредит олувчи сифатида 
иштирок этади. Кредит олувчи субъектлар сифатида хўжалик юритувчи 
субъектлар, аҳоли, давлат, банклар ва бошқа шахслар майдонга чиқади. 
Иқтисодий адабиётларда кредит олувчини қарздор сифатида талқин этиш 
ҳолатлари учрайди, шунингдек, кредит ва қарзнинг бир – биридан иқтисодий 
жиҳатдан фарқланиши хусусида ҳам тортишувлар кўзга ташланади. Албатта, 
“кредит” ва “қарз” ўртасида ўзаро боғликлик бўлиши мумкин, лекин 
иқтисодий моҳиятан бу икки тушунча ўртасида бир – биридан жиддий фарқ 
қиладиган жиҳатлари мавжуд. Кредит иқтисодий категория сифатида 
тегишли ижтимоий – иқтисодий қонунлар ва тамойиллар асосида амал 
қилади. Кредит муносабатларида иштирок этувчи ҳар иккала томоннинг 
иқтисодий манфаатлари мавжуд бўлиб, ушбу манфаатлар ўзаро 
мужассамлашганда кредит муносабатлари рўй беради.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish