Стандартлаштириш маҳсулот муомалада бўлганида ва сотиш босқичларида маҳсулотни жойлаштириш (упаковка) да яхши тартиб ва шароитлар яратишга, юклашга ва жойлаштиришга, сақлашга, омборларда маҳсулот сифатини бузилмай сақлашга, транспортда олиб юришда, буюмни таркатиш, сотиш ташкилотларига талаблар белгилайди.
Стандартлаштириш иқтисод, технология ва фундаментал фанлар сингари асосий йўналишларни бир – бирига боғловчи восита ҳамдир.
Кўпгина техника жихатидан илғор мамлакатларда стандартлаштириш масалаларига ўсувчи қизиқиш қайд килинмокда, унинг асоси бўлган стандартлаштиришнинг назариясига ҳам катта эътибор берилмоқда.
Стандартлаштиришни техника тараққиётида, ишлаб чиқаришда энг рационал жорий қилиш, маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат ҳаражатларини ва моддий ресурсларни таъсирчан воситаларидан бири сифатида курилмокда.
Стандартизация-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги кўприк бўлиб, қуйидаги принципларни ўз ичига олади:
-стандартларга риоя қилиш мажбурияти,
-илмий асосланганлик принципи,
-системавийлиги (барча системалар ракобатбардош маҳсулотлар чиқишини таъминлайди),
-комплектлилик (маҳсулотни ишлаб чиқаришга мўлжалланган ҳамма ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак),
-ўзаро боғлиқлилик (болтлар мисолида),
-стандартларнинг ўзидан юқори даражадаги стандартлар билан ўзаро боғлиқлиги,
-минимал меҳнат сарфини таъминлаш (САПР),
-оптимал информация узатишни таъминлаш (ЭВМ, радио, факс...),
-намунавий ижролардан фойдаланиш.
Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари.
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларида маълумотлар деб юритилади) ахолининг ҳаёти, саломатлиги ва мол – мулки, атроф – муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини химоя қилиш;
Фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек, ахоли ва ҳалқ хужалигининг эҳтиёжларига мувофиқ махсулотларининг сифати ҳамда рақобатбардошлилигини ошириш;
Ресурсларнинг барча турларини тежашга, ишлаб чиқаришнинг техникавий ва иқтисод кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш;
Ижтимоий – иқтисодий, илмий – техникавий дастурлар ва лойихаларни амалга ошириш;
Табиий ва техноген фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиши, хавф – хатарни олган ҳолда ҳалқ хужалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш;
Истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси ва сифати тўғрисидаги тўлиқ ва ишонарли ахборот билан таъминлаш;
Мудофаа кобилиятини таъминлаш;
Ўлчашларнинг бирлигини таъминлаш;
Ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижро этувчи) маълум қилган маҳсулот сифати тўғрисидаги кўрсаткичларини тасдиқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |