“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

 «Сиёсат
» китобларида мавжуд. У 
«
Қул - тирик қурол, қандайдир тирик мулк
» деган эди. Унинг фикрича, жамиятнинг 
қулдор ва қулларга бўлиниши - бу табиий ва қонуний аҳвол бўлиб, одамларнинг табиатан 
турли-туманлигидандир. У «
ҳақиқий бойлик
» (қиймат) ни тан олган, уни истеъмол 
қийматларининг йиғиндиси деб билган ва бу билан боғлиқ фаолиятни иқтисодиѐтга 
тегишли соҳа деб билган. Қулдорлик хўжалигини мустаҳкамлаш учун ўртача 
таъминланган қулдорлар синфини юксалтириш керак, бунинг учун давлат томонидан 
одил алмашинувни таъминлаш зарур. Олим масалани аҳлокий равишда ҳал этишга 
уринса-да, биринчи марта алмашув қийматини таҳлил этди ва қийматнинг меҳнат 
назарияси куртакларини яратди. Товарларнинг алмашув қиймати товар баҳосининг 
яратилиш шакли эканлигини тушуниб етди. К.Маркснинг формулаларини қўллайдиган 
бўлсак, Т-Т муносабати Т-П-Т га айланади ва 5 та «ложа» 1 уйга ѐки маълум микдордаги 
пулга тенглаштирилиши мумкин. Платонга нисбатан Аристотель пулнинг моҳиятини 
кенгроқ ва чуқурроқ англаб етди. Аммо у товар ишлаб чиқаришининг 
ривожланмаганлиги ва қийматни тўла тушунмаганлиги туфайли товарлар пул туфайли 
бир-бири билан солиштирилиши мумкин деган хато хулосага келди. Натурал хўжалик 
тарафдори бўлган олим муомаланинг Т-П-Т шаклинигина тан олган (талабни қондиришга 
мўлжалланган ҳолат), савдо ва судхўрлик табиатга зид бўлиб, буларни пул қилиш 
санъатига хос нарса деб билган ва уни 
хрематистикага
тегишли деган. 
Аристотель учун идеал (бекаму-кўст) хўжалик - бу унча катта бўлмаган 
деҳқончилик хўжалиги (унда албатта қуллар ишлаган) бўлиб, у деярли керакли барча 
маҳсулотни яратувчи (натурал хўжалик) бўлиши шарт эди. Айрим етишмаган нарсаларни 
эса қўшнилардан «
одил алмашув
» асосида олиш керак. 
Бу олимнинг хизмати шундаки, у биринчилардан иқтисодиѐтнинг айрим 
категорияларини берди ва маълум даражада улар ўртасидаги ўзаро боғланишни аниқлади. 
Аристотелнинг иқтисодий тизими билан А.Смитнинг «
Халқлар бойлиги
» асаридаги 


14 
фикрлар ҳамоханглигини қуриш, қиймат қонунининг ҳосил бўлиши механизмини 
тушуниш мумкин. 
Қиймат (қиммат)
иқтисодиѐтнинг асосий категорияси ҳисобланади. Тарихан уни 
талқин этишда икки йўналиш бор. Биринчи йўналишда товар қиймати объектив бўлиб, 
унинг манбаи шу товарни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат миқдори 
ҳисобланади. Иккинчи йўналишда қиймат тушунчаси субъектив нарса бўлиб, одамлар 
томонидан товарнинг фойдалилиги бошқа бирон фойдалилик билан солиштириш 
туфайли юзага келади (маржинализм). 
Аристотелнинг ғояларида иккала йўналиш куртаклари мавжуд. У қиймат қонуни 
муаммосини қўяди, лекин унга тўла жавоб топа олмайди. У алмашувда товар қийматлари 
тенглаштирилишини кўради. «Никомахов ахлоки» асарида у шундай фикр юритади: 
«
Жамият икки врачдангина ташкил бўлмайди, балки врач ва деҳқондан, умуман бир хил 
ва тенг бўлмаганлардан ташкил топади. Ана шундай одамларни бир-бирига 
тенглаштириш зарур. Шунинг учун алмашувга учрайдиган барча нарсаларни 
тенглаштириш, солиштириш зарур. Хуллас, ҳамма нарса бирор нарса билан улчаниши 
керак. Этикдўз маҳсулотининг деҳқон маҳсулотига, деҳқон маҳсулотининг этикдўз 
маҳсулотига бўлган тўғри муносабати, тўғри тенгламаси топилиши керак
». Лекин ўша 
нарса нима эканлиги айтилмайди. Саволга жавоб излаб у ўз фикрини шундай давом 
эттиради: «
биз нима учун алмашамиз, чунки менга сенинг товаринг, сенга эса менинг 
товарим керак
», деган оддий хулосага келади. Товарларнинг тенглиги пул туфайли 
амалга ошади, дейди у. Ҳамма нарса бирон нарса билан ўлчаниши керак. Бу аввало 
эҳтиѐж, у барча нарсани боғловчи асос. Эҳтиѐжни алмаштириш учун (одамлар келишуви 
билан) пул - чака пайдо бўлди. Аристотелнинг бу фикрида ҳозирги замон маржинализм 
ғоялари ѐтади, яъни товарларнинг фойдалилиги асосий ўринга чиқади. 
Бу олимнинг иқтисодиѐт (экономика) ни хрематистикага қарама-қарши қўйиши 
ҳарактерлидир. У ўйлаб топган «

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish