Уат Тайлер
(1381), Германияда
Томас Мюнцер
(1524-1525) раҳбарлигида деҳқонлар қўзғолони бўлган, улар
крепостнойликни, бошқа мажбуриятларни бекор қилишни талаб этганлар. Шу даврда
черков бойлиги ҳам кескин ошган. Тенглик тўғрисидаги ғоя бузилганлигини кўрган
халқнинг бир қисми руҳонийларнинг шохона ҳаѐт кечираѐтганига қарши чиқди.
Шу даврда феодализм йўлидан бораѐтган Россияда ҳам иқтисодий ғоялар вужудга
келди. IX асрда ташкил топган Қадимги Рус давлати - Киев Русида чоп этилган «
Русская
правда
» қонунлар тўпламида дастлабки ѐзма фикрлар берилган. Унда жамиятнинг
синфий дифференциацияси, ер эгалари, савдогарлар манфаати ҳимоя қилинади, князлик
манфаати учун савдогарлар, судхўрлар, қарздорларни ноўрин сарф-ҳаражатлардан тийиш
зарурлиги ҳақида гапирилади.
Маълумки, XII-XIV асрларда Россияда феодал тарқоқлик рўй берди (13 га яқин
алоҳида князлик). Бу даврда черков ер эгалиги атрофида диний шаклда кураш борди. XVI
асрдан бошлаб ижтимоий-сиѐсий кураш публицистик тус олди. Шундай
публицистлардан бири Ермолай эди, монах - рохиблигида Еразм номини олган.
Ермолай
Еразм
ўз асарларида дворянликни ҳимоя қилди ва йирик савдо ҳамда судхўрликка қарши
чиқди. У боярларни бошқалар ҳисобига доим байрамдагидек ҳаѐтини танқид қилди, ерни
эса фақат давлатга ҳизмат қилаѐтган (яъни дворян) одамларга бериш керак, деган тўғри
ғояни илгари сурди (боярлар марказлашган давлатга бўйсунишни истамаган ва вотчина
эгаси, тарқоқликнинг асосий сабабчиси эдилар). Ҳақиқатда ҳам
Иван Грозный
, ҳатто
Петр I
даврида ҳам вотчинани (яъни боярларни) йўқ қилиш учун кураш борди, охир-
оқибатда дворянлик ва помешчиклик ютиб чиқди ва Россия ягона давлатга айланди.
Ермолай Еразмнинг иқтисодий қарашларида деҳқон меҳнати бойлик манбаи деган
қоида ѐтади. Шу сабабли у давлатда деҳқонлар тоифасини биринчи ўринга қўяди ва
уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш зарур деб ҳисоблайди. Аммо у деҳқонлар
эксплуатациясининг асоси пул мажбуриятларида деб билган, шу сабабли бу
мажбуриятлар натурал рента ҳолида бўлиши ва ҳосилнинг бешдан бир қисми (20 фоизи)
билан чеклаш, ѐм (почта) мажбуриятларини эса савдогарлар зиммасига юклашни таклиф
этди. У меҳнат унумдорлигини ошириш тўғрисида қайғурса-да, товар муносабатлари
ривожига қарши бўлган, яъни ўзи ўзига қарши эди, чунки у эркин бой савдогарлар
савдоси тарафдори эди. Е. Еразм натурал мажбуриятларни чеклаш синфий курашга чек
қўяди, деган нотўғри фикрда бўлган.
XVI асрнинг ўрталарида яратилган
«Домострой»
асарида шаҳарликларнинг
фаолиятига оид қонун-қоидалар мажмуаси берилган. Унда ҳоқимият ва черков, оила,
хизматкорларга муносабат қоидалари келтирилади. Кўпгина маслаҳатлар ичида хўжалик
юритиш, савдо, солиқ тўлаш қоидалари бор. Асарда рўй берган социал-иқтисодий
ўзгаришлар, бой шаҳарлик психологияси ўз аксини топган.
Бозор билан яқин муносабат (савдо-солиқ)лар қатори, маҳсулотларни кўплаб
захира қилиш (запас) кераклиги (натурал хўжалик белгиси) уқтирилади. Ҳунар ва
савдони ўрганиш, хўжаликни бошқариш, меҳнат ва шахсий ташаббус рағбатлантирилади.
Россияда XVII-XVIII асрнинг бошларида йирик ўзгаришлар рўй берди,
капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари пайдо бўла бошлади. Fарбий Европадаги
меркантилистлардан (қуйида кўрилади) фарқли равишда рус иқтисодчилари муомала
соҳасига кам эътибор қиладилар, пул - бойлик деган фикрга қўшилмадилар. Улар
мамлакат ичида товар алмашувини кучайтириш тарафдори эдилар, ташқи савдони эса
асосан саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш қуроли деб қараганлар. Бу ғоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |