181
барқарор ва ўзлуксиз яхшиланиб боришини таъминлаш ҳамда аҳолини кучли
ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тўтилган. Бунда беш
йил давомида иш ҳақининг энг кам миқдорини 3,5 баровар ошириш ва аҳоли
жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадини 1,8-2,0 баровар кўпайтириш
керак бўлади.
Сиѐсий ва иқтисодий ҳаѐтни, давлат ва жамият қурилишини
эркинлаштириш, аҳолининг сиѐсий фаоллигини кучайтириш, жамиятда
манфаатдор ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган
кучли механизмни шакллантириш зарур. Хусусан, иқтисодий соҳани янада
эркинлаштириш мақсадида давлат бошқарув ролини чегаралаш,
хусусий
мулк миқѐсларини кенгайтириш, мулкдорларнинг мавқеи ва ҳуқуқларини
мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта бизнес ривожланишига ҳар томонлама кўмак
бериш ҳамда бозор инфратўзилмасини кенг ривожлантириш лозим.
Шахсий манфаатларни мамлакат, халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда
кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш асосида
жамият маънавиятини юксалтириш лозим.
Ҳар қандай муаммоларни амалий ечишга қодир бўлган қадрлар салоҳиятини
тайѐрлашга эришиш керак. Чунки мамлакатнинг
буюк келажаги бугунги
замонавий фикр юритадиган, ўз халқи ва Ватани манфаати ғоялари адолатли
авлод келишига боғлиқ.
Иқтисодиѐтда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш мақсадлари
қуйидагиларда ифодаланади:
иқтисодиѐтнинг хомашѐвий бир томонлама ривожланишига чек қўйиш;
истеъмолга тайѐр тугалланган ишлаб чиқаришга ўтиш;
импортга қарамликни чеклаш;
экспорт салоҳиятини ошириш;
истиқболли соҳаларга устуворлик бериш, барқарор ўсиш;
меҳнат ресурсларининг оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
миллий бозорни ички ишлаб чиқариш ҳисобига тўлдириш ва аҳоли
талабларини тўлароқ қондириш.
Жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни,
сарҳадларимизнинг даҳлсизлигини, мамлакатимиз ҳудудий яҳлитлигини
таъминлашдан иборат.
Ушбу
йўналишларда
белгиланган
вазифалар
мамлакатимиз
салоҳиятининг қисқа муддатларда юқори даражада ривожланишини
таъминлашга имкон берди. Шунинг учун ҳам 2005-2010 йилларда иқтисодий
салоҳиятда эришилиши кўзда тўтилган таркибий ўзгаришлар жумласига
қуйидагилар киради:
қишлоқ хўжалигини янги техника билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва
унга
боғлиқ
бўлган
соҳаларнинг
иқтисодий
муносабатларини
такомиллаштириш;
иқтисодиѐтнинг юқори
самарали, экспортга йўналтирилган тўзилмасини
шаклллантириш;
иқтисодиѐтнинг таянч тармоқларини техника билан қайта жиҳозлаш ва янада
ривожлантириш;
182
енгил ва қайта ишлаш саноати корхоналарини техника билан қайта
жиҳозлаш ва замонавийлаштириш;
юқори технология ва илм талаб ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш;
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги ислоҳотларнинг яқин
муддатдаги йўналишлари қуйидагиларга қаратилишни кўзда тутади:
бюджетли тартибга солиш даражасини босқичма-босқич камайтириш ҳамда,
бюджет маблағлари ишлатилиши самарадорлигини ошириш. Бунда ЯИМ
нинг бюджет орқали қайта тақсимланишини 40-42%дан 25-28%га тушириш,
бу билан товар ишлаб чиқарувчиларга солиқ тўловлари камайишига
эришади, ижтимоий талаб ортади.
истеъмолга кетадиган даромад эмас, кўчмас мулк,
зеби-зийнат ва
қимматбаҳо товар ва хизматлар солиққа тортилиши лозим, фойдаланадиган
ресурслар (ер, сув, кўчмас мулк) га солиқ оширишгани ҳолда, бирламчи
тармоқлар, бошланғич технологик циклдаги солиқларни камайтириш;
иқтисодиѐтнинг реал секторидаги молиявий вазиятни соғламлаштириш учун
давлатнинг антимонопол ва нарх тартиблаштириш фаолиятини ошириш,
тўловлар бўйича инқирозларни юмшатиш, баҳо диспаритетига барҳам
бериш;
рақобатда афзалликка эга бўлган қайта ишлаш саноати корхоналарининг
иқтисодий ўсиш устунворликларини аниқлаш орқали
мамлакат экспорт
самарадорлигини ошириш;
миллий валюта алмашув курси барқарорлигига эришиш.
Мамлакатнинг Ўрта муддатли истиқболида (2000-2005 йиллар)
саноатнинг қўшимча ўсиш суръатлари йилига 8-9%ни қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари иши ўсиш суръати 7-8%ни, ҳизмат кўрсатиш соҳасида 7-
9%ни ташкил чилиши кўтилмоқда. Бинобарин, енгил саноат озиқ-овқат,
кимѐ саноати, текстил ва қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқаришнинг
жадал суръатлар билан ривожланиши муҳим ўрин тўтади. Янги аср
статегиясида ЯИМнинг 4-5% ўсишнинг таъминловчи импорт ўрнини
таъминловчи ривожланиш ўринга иқтисодиѐтнинг экспортга йўналтирилган
тузилмасини шакиллантиришга эътиборни кучайтириш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: