“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


 БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИГА ЎТИШ БОСҚИЧЛАРИГА ОИД



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

4. БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИГА ЎТИШ БОСҚИЧЛАРИГА ОИД 
ҚАРАШЛАР ТАҲЛИЛИ 
Дарҳақиқат мамлакат тақдирида кескин ва муҳим ўзгаришлар рўй 
берди. Ўзликни англаш бошланди. Миллий истиқлол ғояси фуқаролар 
имонининг мезонини ташкил эта бошлади. 
Иқтисодий тараққиѐтда жиддий ўзгаришларга эришилди. 1997 йилдан 
бошлаб, ЯИМ ўсиш суръатларининг аҳоли ўсиш суръатларидан устун 
келиши таъминланди ва мамлакатда аҳоли турмуш даражасининг 
яхшиланиши учун замин яратилди. Халқаро экспертлар маълумотига кўра, 
янги аср бошига келиб Ўзбекистон ишлаб чиқариш ҳажмига кўра, 
инқирозга қадар бўлган даражасини, шунингдек БМТ инсон тараққиѐти 
индекси (унинг таркибий қисмлари: аҳолининг саводхонлик даражаси; умр 


183 
ўзунлиги; аҳоли жон бошига ЯИМ) бўйича рейтингидаги ўз мақомини 
деярли тиклаб олди. МДҲдаги ҳеч бир бошқа давлат бунга эриша олгани 
йўқ. Инсон потенциал тараққиѐти индекси кўрсаткичлари 1995 йилдаги 
0,679дан 1999 йилга келиб 0,706 га кўтарилди. Айни пайтда аҳоли жон 
бошига реал ялпи ички маҳсулотнинг ҳарид қувватига кўра қиймати 1995 
йилда 2440 АҚШ долларига тенг бўлса, 1999 йилги кўрсаткич 2494 АҚШ 
долларини ташкил этди. Жаҳон банки йиллик ҳисоботидаги 1999 йил 
маълумотларига кўра эса, Ўзбекистон Республикасидаги аҳоли жон бошига 
тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот қиймати 870 $ ни ташкил этган. Бу 
кўрсаткич Қозоғистонда 1310, Хитойда 750 $, Қирғизистонда 350 $ни, 
Россияда 2300 $ни ташкил этган.
Халқаро экспертлар фикрига кўра, инсон тараққиѐти замирида 
Ўзбекистон иқтисодий ривожланишидаги асосий тамойиллар жумласига 
қуйидагилар киритилган: 
-ЯИМ ўсиш суръатларининг аҳоли ўсиш суръатларидан устун келиши, 
пировардида эса, турмуш даража яхшиланиши учун замин яратилди. 
-Узоқ муддатли истиқболда ўсиш омили бўлган асосий капиталга 
сармоя киритишнинг юқори суръатлари таъминланди. 
-Иқтисодий ўсишнинг ижобий суръатлари шароитида инфляция 
суръатларидан барқарорлашиши натижасида, аҳолининг реал даромадлари 
ва турмуш даражаси яхшиланди. 
Юқоридагилар билан бир қаторда мамлакат иқтисодиѐтининг барқарор 
ўсишдаги заиф жиҳатлар туркумига қуйидагилар киритилган: 
1. Ўзбекистон иқтисодиѐти тузилмаси илгаригидай ўзининг аграр- 
индустриал табиатини сақлаб келмоқда. 
2. ЯИМ таркибида саноат маҳсулоти 20%дан озроқ қисмини ҳамда 
жисмоний ва маънавий эскирган ускуна ва технологиялар катта ҳиссани 
ташкил қилади. 
3. Ишсизлик даражаси тез суръатлар билан ўсмаѐтган бўлсада, анча 
юқори бўлиб, иқтисодиѐтда қўлланилмаѐтган манъбалардаги катта 
потенциални акс эттиради. 
4. Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида, айниқса аралаш шаклда 
молиялаш тизимини бошқариш қисмидаги институтционал ўзгаришлар 
тугалланмаган. 
Шунингдек, ислоҳотлар тажрибасини умумлаштиришда турлича 
ѐндошувлар шаклланмоқда. Улардан бири бозор муносабатларига ўтишнинг 
ижтимоий муаммоларини ҳал этилиши 3 босқичга тақсимланади: 
1-босқич (1991-1994); 
2-босқич (1994-1997); 
3-босқич (1997 дан ҳозирги пайтгача). 
Биринчи босқичнинг 
мақсади аҳоли турмуш даражасининг кескин 
пасайиши ва ишсизликнинг кескин ошишига йўл қўймаслик бўлди. Бу 
босқичда давлат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмол бозорини 
ҳимоя қилиш учун истеъмол молларини меъѐрий тарқатиш тизими, талон ва 


184 
купонлар жорий этилди. Ижтимоий кам таъминланганлар учун имтиѐзлар 
сақланди. 
Иккинчи бисқичнинг 
мақсади ишлаб чиқариш самарадорлигини 
ошириш, ишлаб чиқариш ҳажми ва иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш, 
инфляцияни жиловлаш бўлди. Натижада мулкдорлар синфи шаклланди. 
Хорижий омилларга боғлиқ бўлган ўзак тармоқларини мустаҳкамлаш 
чоралари кўрилди. Миллий валюта инфляциясини мақбул даражада 
жиловлаш имкони яратилди.

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish